Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2201
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123269
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 719
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Одамлари бунёдкор юрт

qarshi_160Бугун Қашқадарёда кечаётган буюк бунёдкорлик ишлари кўз ўнгимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётир. Шу кунларда вилоят маркази – Қарши шаҳрига ташриф буюрган киши адашиб қолиши мумкин. Эски ва пастқам уйлар, тор кўчалар ва кўримсиз ҳиёбонлардан асар ҳам қолгани йўқ

– Қарши шаҳрида қад ростлаган, оппоқ мармардан ясалган, бўйи 30 метрлик муҳташам осмонўпар курант шаҳар кўркига ўзгача кўрк бериб турибди. Нафақат кўрк бериб турибди, балки қашқадарёликларни, бутун юртимиз аҳлини ғурурлантираяпти, – дейди ифтихор билан коллеж ўқувчиси Ҳасанбек Нурматов. – “Бизнинг ўз рамзимиз – курантимиз бор”, дея фахрланаётган ёшларни жуда кўп кўраман. Юртга муҳаббат, ўзи туғилиб ўсган қадрдон тупроққа садоқат туйғулари ана шундай гўзал рамзларда акс этиб туради-да.

Кўкка бўй чўзаётган бири-биридан кўркам уй-жойлар шаҳару қишлоқлар ҳуснига ҳусн қўшмоқда. Биласиз, намунавий лойиҳа асосида турар-жойлар барпо этишга мамлакатимизда 2009 йилда киришилган эди. 2009 йилдан 2016 йилга қадар вилоятда 7578 та намунавий лойиҳадаги чиройли турар-жой барпо этилди. Бу уй-жойларда 7578 оила ҳавли тўйлари ўтказишди, эмин-эркин яшашмоқда.

– Вилоятнинг энг олис ва чекка ҳудуди ҳисобланган Деҳқонобод туманида шу йиллар мабойнида 281 та оила намунавий лойиҳа асосида барпо этилган уйларга кўчиб киришди. Масалан, Бешбулоқ қишлоғида 271 оила ана шундай имкониятдан фойдаланишган бўлса, қарашиналиклардан 10 оила янги уйларда ҳовли тўйлари ўтказишди. Касби туманида 460 оила мустақиллик шарофати билан янги уйга кўчиб киришди. Китоб туманида 395, Косон туманида 398, Қарши туманида 2119  та уй-жой қурилиб, эгаларига топширилди, – дейди вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси экспертиза бошлиғи Эркин Мамадияров. – Вилоятдаги 32 та массивда 1523 та, шундан 236 та 2 ва 3 қаватли, 410 та 1 қаватли 2 сотихли, 460 та 4 хонали 2 қаватли 4 сотихли ва 417 та 6 сотихли амалдаги янгиланган лойиҳалар асосида уй-жой қурилиши белгиланган.

Яна таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмачилигида биргина 2016 йил манзилли дастурига асосан бир талай қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилганига гувоҳ бўламиз. Хусусан, 2 та коллеж реконструкция қилинди ва 8 та коллеж капитал таъмирланди. Тендер қиймати бўйича 12 миллиард 962,3 миллион сўмлик иш уддаланди. 8 та мактаб янгидан барпо этилиб, 25 таси реконструкция қилинди ва 10 таси капитал таъмирланди. 12 та соғлиқни сақлаш тизими иншоотида 38 миллиард 24,3 миллион сўм миқдорида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. 31 та болалар спорти иншоотида 28 миллиард 741,9 миллион сўмлик иш қилинди.

Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган 1523 та уй-жой республикамизнинг қатор етакчи тижорат банклари томонидан молиялаштирилмоқда. Дастур бўйича режалаштирилган 54,9 миллиард сўм бошланғич бадал маблағлари ҳам тўлиқ шакллантирилди. Янгиланган намунавий арзон уй-жойларда 148 та пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК томонидан марказлаштирилган ҳолда пудрат ташкилотларига 19 турдаги қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

– Замонавий қилиб қурилган намунали уйга кўчиб ўтган ҳамкасбимга хавас қилиб, мен ҳам Муборакда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бирига ариза ёздим, – дейди мубораклик Саидмурод Бекмирзаев. – Чунки, янги уйлар кенг, ёруғ ва чиройли пардозланган. Энг муҳими, газ, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Иситиш воситалари ва канилизация қувурларининг борлиги ҳам диққат эътиборимни тортди.

Энг қувонарлиси эса, жорий йил 1 июль ҳолатида Қарши туманида 94 та, Китобда 60 та, Чироқчида 30 та, Шаҳрисабзда 71 та, Яккабоғда 25 та, Муборакда 10 та ва Ғузорда 30 та уй-жой қурилиши якунланди. Шу йилнинг июль ойи якуни билан 409 та уй қуриб битказилса, август ойи якуни билан уларнинг сони 794 тага етказилади.

Бир сўз билан айтганда вилоятда қурилиш кўлами ниҳоятда кенг ва ана шу бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг тарзда аҳоли ўз кучи билан чиройли ва муҳташам иморатлар барпо этмоқда. Қашқадарёлик тадбиркор ва ишбилармонларнинг ҳиммати билан шаҳар ва қишлоқлар кўркига ўзгача чирой бахш этаётган савдо ва маиший бинолар, ишлаб чиқариш корхоналарни айтмайсизми? Буларнинг ҳаммаси Мустақиллигимизнинг ширин мевалари, десак сира муболаға қилмаган бўламиз.

Саид МУРОДОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"