Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4565
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107554
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 004
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ижарага берилган мулк солиқлари

soliq_160_3– Мен мулкни ижарага бериш учун белгиланган янги солиқ ставкалари миқдори ҳақида билмоқчи эдим...

Юлдуз ТЎРАЕВА.

Навоий шаҳри.

– 2011 йил 30 декабрда қабул қилинган тегишли қонунга кўра, амалдаги кодексларимиздан тўрттасига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 574-моддаси учинчи қисми ва 603-моддаси иккинчи қисми тўлдирилиб, фуқаролар ўртасида бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини, уй-жойни ижарага бериш бўйича тузилган шартнома нотариал тасдиқланиши зарурлиги белгилаб қўйилди, шунингдек, тегишли солиқ ставкалари белгиланди. Бу ўзгартириш ва қўшимчалар 2012 йил 1 январдан эътиборан кучга кирди ва мамлакатимизда  ижара тўловларини тўлаш механизми яратилди.

Ўшандан буён ўтган вақт мобайнида айни соҳадаги қонунчилик янада такомиллаштирилди. Президентимиз бултур 27 декабрда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарорнинг 26-иловасига биноан, янги йилнинг 1 январидан бошлаб, турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун янги солиқ ставкалари белгиланди. Яъни бир квадрат метр майдон учун ойлик ижара ҳақининг энг кам миқдори Тошкентда 4500 сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда 3000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида 1500 сўм қилиб белгиланди. Шунингдек, нотурар жойни ижарага берувчилар учун   янги солиқ ставкаси жорий этилди. Улар ҳар квадрат майдон учун Тошкентда 9000 сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда 6000 сўм, туманлар ва бошқа аҳоли пунктларида 3000 сўм миқдорида солиқ тўлайдиган бўлдилар.

Бу ислоҳотлар Бош қомусимизда ўз ифодасини топган тамойилларга мос келади. Зеро,  Конституциямизнинг 51-моддасида фуқаролар қонунан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур эканликлари қайд этилган.

Шерзод ТУРСУНОВ,

Навоий шаҳридаги 4-сонли

давлат нотариал идораси нотариуси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"