Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2833
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105822
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 272
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Хориждан автотранспорт келтирмоқчимисиз?

 

rastamojka_avto_160уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиб-қоидалари соддалаштирилди 

Ҳеч кимга сир эмас, юртимизда хориждан импорт сифатида келтириладиган товарлар ва бошқа моддий бойликлар, шунингдек, автотранспорт воситалари тегишли тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади. Муқаддам бу жараёнда 2010 йили тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилинар, ўша  автоулов ўн кун ичида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиларди.

Бунинг учун божхона органи тақдим этган “Автотранспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси” зарур бўларди. Қолаверса, эркин муомалага чиқарилган автоулов 5 йиллик муддат доирасида эгаси томонидан бошқа шахсга фойдаланиш, эгалик қилиш учун  берилиши ёки бошқача тарзда ўтказилиши учун тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилгандан ва янги гувоҳнома расмийлаштирилгандан сўнг, бу ҳужжат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда эса дубликат олиш учун ўша автотранспорт эгаси божхона органига ёзган аризага асосан тақдим этилиши ҳам белгиланганди.

Охирги пайтларда бу тамойилларни соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятга кенг йўл очиш, унда фаол қатнашаётганларга янада кўпроқ енгилликлар яратиш чоралари кўрилди. Пировардида жорий йилнинг 15 февралда Адлия вазирлигида айни йўналишга доир янги қарор рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, юқорида эслатилган тартиб-қоидаларга муайян ўзгартиришлар киритилди. Чунончи, юридик ва жисмоний шахслар товар сифатида олиб кирган автотранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун илгари асос ҳисобланган гувоҳнома бекор қилинди. Эндиликда бунинг учун гувоҳнома эмас, балки божхона органи тўғридан-тўғри онлайн тарзида ўша ҳудудий органларга тақдим этадиган электрон маълумотлар кифоя қилади.

Эркин муомалага чиқарилган автотранспорт воситасини бошқа бировга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш учун эса божхона органи томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилмайди. Бундай ҳолатларга “Вақтинча олиб кириш” божхона режими остида олиб ўтилган автотранспорт воситасига электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг йўл қўйилади.

Кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, илгари товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситасига божхона томонидан расмийлаштирилган ҳар бир гувоҳнома учун 25 еврогача миқдорда божхона тўлови ундириларди. Вазирлар Маҳкамасининг бултур 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори билан бу қоида бекор қилинди. Натижада ҳозирга қадар қарийб 150 миллион сўм миқдоридаги маблағлар вилоятлардаги ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ихтиёрида қолди.

Сирасини айтганда, янги тартиб-қоидалар тадбиркорларга талай енгилликлар яратиб, уларнинг қимматли вақтлари  ва сармояларини тежаш имконини бермоқда.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"