Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3313
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111521
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 971
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Товар етказиб беришнинг энг қулай усули

 

logistika_160уни қандай аниқлаш мумкин?

Логистика.

Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар экспортчи, импортчи ёки транспорт-экспедиторлик компаниялари орқали амалга оширилади. Бу компаниялар қуйидаги хизмат амалларини бажаради: транспорт операциялари, бир транспорт туридан бошқасига ортиш, вақтинчалик омборхонада сақлаш, турларга ажратиш (сортировка), маҳсулотни қайтадан ўраш, божхона расмийлаштириш хизматларини бажариш, суғурталаш, фрахт тўловлари, тарифлари, йиғинлари ҳисобларини амалга ошириш, юк харакатини кузатиш, маълумотни таъминлаш ва бошқалар. Бу хизматлар йиғиндиси – “экспорт логистикаси” деб аталади.

Транспорт ҳаражатларини минимум даражага олиб келиш учун кўп нарсанинг ҳисобини олишингиз керак. Агар шартнома бўйича юкни етказиш вазифасини олган бўлсангиз транспорт-логистика компаниялари билан яхши ҳамкорлик муносабатини ўрнатишингиз лозим. Улар билан экспорт логистика жараёнларини маслаҳатлашишингиз, шу билан бирга, юкни етказиб бериш бўйича унинг нархи, вақти ва бошқа омилларнинг бир неча вариантларини аниқлашингиз керак.

 

Транспорт хизматлари ва экспедиторни танлаш

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, юк транспорти ва транспорт-экспедиторлик хизмати бу юкнинг йўналиши ва унга қилинадиган умумий хизматнинг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун агар транспорт-экспедиторлик хизматлари ташкилотлари тараққий топмаса уларнинг сифатли хизматлар даражаси юқори бўлмайди. Транспорт-экспедиторлик ташкилотларининг асосий мақсади юкни ташиш пайтида юк юборувчи ва юк қабул қилувчилар талабини сифатли ва ўз вақтида ижро этишдир.

Экспедитор – юк юборувчи, юк ташувчи ва юк қабул қилувчи ўртасида боғловчи восита ҳисобланади. Сотувчи ёки харидорнинг топшириғига биноан қуйидаги хизматларни амалга оширади:

- юк ташишнинг самарали маршрутини танлаш;

- муносиб транспорт турини танлаш;

- юк ташувчилар билан туташувни келишиб олиш;

- транспорт воситаларининг тўхтаб қолмаслик чораларини кўриш;

- турли тўлов ва йиғувларни амалга ошириш.

Юқорида айтилган хизматлардан ташқари экспедитор қуйидагиларни бажаради:

Жадвал тузиш, юк ташиш ва бўлажак хизматлар нархи, вақти сифати ва ўз номидан ёки ҳаридор номидан тузилган шартномаларнинг энг қулай жараёнини вужудга келтириш.

Экспедитор танлаш учун транспорт компаниялари хизматларидан фойдаланинг. Уларга ўз маҳсулотингиз вазни, ҳажми, чиқиш ва кириш пунктлари юзасидан ахборот беринг. Улардан транспорт харажатларини сўранг. Олинган ахборотни таҳлил қилинг ва бошқа транспорт компаниялари билан таққосланг. Компаниялар тўғрисидаги фикрларни билишга ҳаракат қилинг. Уларнинг бу соҳадаги иш тажрибасига алоҳида эътибор беринг. Қилинган ишлар натижасида кўпроқ имтиёзга эга бўлган экспедиторни танланг!

 

Маршрут ва транспорт турлари

Юк ташиш йўналишини танлаш - бу экспедитор ишининг энг муҳим ва масъул босқичи ҳисобланади. Кулай йўналиш ва керакли транспорт турини тўғри танлаш юк ташиш нархи, ишончлилиги ва муддатига ижобий натижа беради.

Кулай йўналишни танлаш юкнинг хусусияти, унинг ўлчами ва белгиланган йўналишга боғлиқ. Экспедитор йўл йўналишини белгилашда қуйидаги параметрларга эътибор бериши керак: транспорт воситаларининг техник характеристикаси, юкнинг хусусияти, алоҳида ташиш шароитлари, ҳамма йўналиш босқичларини назорат қиладиган ташкилотларни жамлаш ва ҳ.к.

Халқаро юк ташиш тизимидаги транспорт воситалари қуйидагилар:

Темир йўл транспорти. Жуда кўп имтиёзларга, яъни катта ҳажмдаги юк кўтариш қобилияти, ишончлилик ва нисбатан катта тезликка эга. Ҳозирги пайтда темир йўл орқали хилма-хил юклар ташилмоқда. Контейнерларнинг оммалаштирилиши темир йўл рақобатини янада кучайтирди. Темир йўлда юк етказиш вақти чекланган бўлиб, қуйидаги тартибга амал қилади: кунлик норманинг босиб ўтилиши, вагонга юк ортиш вақти.

Юк ташиш вақти унинг жўнаш ва етиб келган станциялари оралиғидаги масофа орқали белгиланади. Юк етиб келган заҳоти темир йўл ҳаридорга хабар беради ва у юкни қабул қилиб олиши керак. Вагонда юк ташишнинг афзалликлари шундан иборатки, автотранспортга қараганда кўпрок юкни жойлаштиради. Нормаси: вагоннинг кубатурасига қараб 60-68 тонна. Темир йўлда юк ташиш маршрути чекланган бўлиб, юк келган заҳоти бошқа автотранспортга юкланади.

Автомобиль транспорти. У транспортнинг энг оммалашган тури. Унинг имтиёзлари: маневрга эга эканлиги, мослашувчанлиги, тезлиги. Юк ташишда ташқи савдо компанияларини қониқтирадиган транспорт - бу автомобиль транспорти туридир. Автомобиль транспорти орқали юк ташилганда ҳисоб учун қуйидаги факторлар инобатга олинади: юклаш вақти, йўл вақти (ҳайдовчининг дам олиш вақти ҳам назарга олинади), халқаро чегаралардан ўтиш вақти, географик маршрут.

Бошқа транспорт турларига қараганда автомобиль транспортида юкни эшикдан эшиккача етказиш мумкин.

Ҳаво транспорти. Энг тез ва шу билан бирга энг қиммат транспорт тури ҳисобланади. Ҳаво транспорти маршрутнинг узоқлигига қараб автомобиль ва темир йўл транспорти билан бемалол рақобтга киришади. Ҳаво транспорти орқали тез айнайдиган маҳсулотлар, жуда қиммат буюмлар ва почта ташилади.

Денгиз транспорти. Энг қадимий транспорт тури. Ўзининг имтиёзига қараб жуда арзон ва дунё юк айланмасининг 60-67 фоизини ташкил этади. Катта тезликка эҳтиёж бўлмаган юклар денгиз транспорти орқали ташилади. Денгиз ва океанлардаги юк ташишда сув транспортига рақобат умуман йўқ.

Ташқи иқтисодий алоқаларда транспорт турини танлаш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг географик жойлашувини назарга оладиган бўлсак, бу ерда денгиз транспорти фаолиятини қатъий белгилайдиган миллий ҳужжатлар йўқ. Бизнинг экспортчиларимиз денгиз транспортидан фақат мультимодал юк ташувида фойдаланишади.

Транспорт харажатлари маҳсулотнинг шартнома нархига сезиларли даражада таъсир қилади. Ҳатто сизнинг маҳсулотингиз сифати юқори даражада бўлганда ҳам унинг нархи транспорт ҳаражатларини инобатга олган ҳолда рақобатдош бўла олмаслиги мумкин.

 

Бу ҳолатни экспортчи юртдошларимиз албатта инобатга олишлари даркор, чунки уларнинг ҳамкорлари (Европа, Осиё, Осиё-Тинч Океан ва МДҲ) Ўзбекистон чегарасидан бир неча минг километр узоқликда жойлашган.

 

Акмалхон ОЛИМХОНОВ,

иқтисод фанлари номзоди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"