Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4793
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102354
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 804
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Европа Иттифоқида стажировка

 

tadbirkor_uquv_160ССП талабгорларга янги қабул эълон қилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган амалий стажировка ўташга талабгорлардан аризаларни қабул қилишда давом этади. Аризалар 2017 йил 28 июлгача қабул қилинади. Стажировкалар Европа Иттифоқининг 28 мамлакатидаги компанияларда ўталади, улар ўзаро келишган ҳолда иштирокчилар ва/ёки лойиҳа томонидан танланади.

Стажировкалар “Менежментга ўқитиш Дастури – Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари раҳбарлари салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади. Стажировкаларда иштирок этишга Ўзбекистон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг ишлаб чиқарувчи менежерлари ва экспортёр менежерлари таклиф қилинади.

ЕИ мамлакатларидаги дастурлар иштирокчиларининг яшаш бўйича харажатлари лойиҳа маблағлари ҳисобидан қопланади (суткасига 160 евро ҳисобидан). Самолётда бориш харажатлари эса иштирокчиларнинг ўзи томонидан қисман (400 евро миқдорида) қопланади.

СПП хабарида қайд қилинишича, саралашдан муваффақиятли ўтган талабгорлар ЕИ мамлакатларида амалий стажировка ўташ (энг кўпи билан 2 ҳафта муддатга) имкониятига эга бўладилар.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар

Кичик бизнес корхоналари учун:

1. Иқтисодиёт секторларидан бирида фаолият кўрсатиши:

· Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш;

· Узумчилик ва виночилик;

· Иссиқхоналар;

· Сув тежайдиган технологиялар, томчилаб суғориш тизимлари;

· Ақлли фермалар, органик қишлоқ хўжалиги, органик озиқ-овқатлар ҳалқаси;

· Тўқимачилик ва қўлда ишланган буюмлар;

· Қишлоқ жойларда сақлаш ва логистика;

· Йирик қорамол, қўй, паррандачилик ва балиқ хўжаликлари;

· Сут маҳсулотларини қайта ишлаш;

· Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан фойдаланиш ва утилизация қилиш;

· Қишлоқ туризми (масалан, агро- ва экотуризм);

· Экспортёр компаниялар;

· Саноат корхоналари.

2. Компаниянинг хусусий мулк улуши 100%ни ташкил қилиши керак;

3. Қўшма корхона бўлган тақдирда Ўзбекистон томонига тегишли капитал минимум 51% бўлиши керак;

4. Ходимлар сони камида 5 нафар ва кўпи билан 250 нафар;

5. Қарздорлик мавжуд эмаслиги (шу жумладан давлатга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар).

 

Ишлаб чиқарувчи менежерлар ва экспортёр менежерлар учун:

1.Олий ёки ўрта маълумот;

2. Камида 4 йиллик умумий меҳнат стажи;

3. Раҳбар лавозимларида иш тажрибаси – камида 2 йил;

4. Камида 3 та ҳисобдор шахс билан ишлашни кўзда тутадиган ўрта ёки юқори даражадаги раҳбар лавозими;

5. Инглиз тили ёки стажировка ўтайдиган мамлакат тилини билмайдиган талабгорлар таржимон харажатларини ўз ҳисобларидан қоплайдилар.

 

Фақат кичик бизнес корхоналари ва барча мезонларга жавоб берадиган уларнинг раҳбарлари/менежерлари стажировкага ариза бериш ҳуқуқига эгалар.

Агар талабгор охирги 6 йил мобайнида техник кўмак бериш лойиҳалари доирасида чет элда шунга ўхшаш стажировкаларда иштирок этган бўлса, у танловда иштирок эта олмайди.

 

Саралаш босқичлари:

Саралаш икки босқичда ўтказилади:

1.Саралаш комиссияси талабгор компаниясини баён қилинган мезонларга мувофиқлигини текширади.

2. Агар компания мезонларга мувофиқ келса, саралаш комиссияси талабгорнинг аризаси ва қўшимча ҳужжатларни баҳолайди.

Барча талабларга мувофиқ келган талабгорлар лойиҳа сайтидаги ариза шаклини онлайн тўлдиришлари мумкин.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"