Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2832
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105821
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 271
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Шаффоф имтиҳон

inha_160_1Кеча Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига (IUT) 2017/2018 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Инҳа университетига бу йил кириш имтиҳонлари жараёнларини бевосита кузатишлари учун оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди. Бу эса ўтказилаётган имтиҳонларнинг шаффофлиги ҳамда очиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Абитуриентларга ҳужжатларни онлайн режимда ёки университет биносига келиб топшириш шароити яратилди. Мазкур онлайн тизими вилоятлардаги абитуриентларга Тошкентга келмасдан ҳужжат топшириш имконини берди. Бундан ташқари, абитуриентлар SMS-хабарнома орқали қабул жараёнидаги барча янгиликлардан бохабар бўлиб туришди.

Мазкур вақт оралиғида IUT’га 2490 нафар абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтди, лекин улардан 1358 нафаригина барча талабларга тўлиқ жавоб берди (IELTS баллари 5 дан кам бўлмаслиги лозим). Уларнинг 920 нафари “Компютер ва дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича ўқиш истагини билдирган бўлса, 438 нафар абитуриент эса “Логистика” йўналишини танлади. Жорий йилда университет 400 нафар талабани қабул қилишни режалаштирган.

Саволлар Корея Республикасидаги Инҳа университети профессорлари томонидан тайёрланган бўлиб, саволномалар Кореядан ёпиқ конвертларда келтирилди ва улар бевосита имтиҳон олинаётган залда кореялик экспертлар томонидан очилди ҳамда абитуриентларга тарқатилди.

Кириш имтиҳонларини ўтказиш жараёнини оптималлаштириш мақсадида ОМR Cаrd Сystem (оптик белгиларни таниш) тизими жорий этилди. Имтиҳон якунланиши билан абитуриентларнинг жавоблари ўрин олган барча саволномаларни кореялик мутахассислар йиғиб олишди ва баҳолаш учун ўзлари билан Кореяга олиб кетишади. Имтиҳон натижалари 9 август куни эълон қилинади. Шунингдек, исталган одам IUT кириш имтиҳонларини live.inha.uz саҳифаси орқали онлайн кузатиш имкониятига эга.

IUT’га кириш имтиҳонлари учун Тошкентдаги “Ўзкўргазмасавдо” АЖ биноси танланди. Кеча “Компьютер ва дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича, бугун – 21 июль куни “Логистика” йўналиши бўйича имтиҳонлар режалаштирилган.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"