Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3125
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136085
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 535
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Якка тартибдаги гараж бузилса...

 

garaj_160Маълумки, жорий йил кўкламида Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт ҳудудидаги автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга келтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди. Унда шаҳарсозлик қоидалари ва санитария нормалари талабларига жавоб бермайдиган автоуловларни сақлаш қурилмаларини бузиш ҳисобига кўп қаватли замонавий автотураргоҳлар қуриш кўзда тутилганди. Шу муносабат билан таҳририятимизга якка тартибдаги гаражлар эгаларидан кўплаб хатлар кела бошлади. Биз уларни қизиқтирган саволларга Чилонзор тумани гаражлар бўлими мутахассислари ҳамкорлигида жавоб беришга ҳаракат қилдик.

– Қандай ҳужжатлар якка тартибдаги гаражга эгалик ҳуқуқини тасдиқлайди?

– Якка тартибдаги гаражга (металл-конструкцияли) эгалик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат қонунда белгиланмаган. Туман гаражлар бўлими томонидан фуқарога берилган ордер эса фақатгина гараж (металл-конструкцияли) турган жойда рўйхатда ўтганини тасдиқлайди.  Бунинг учун  унга инвентар  рақами берилади.

– Қандай ҳужжат гаражни бузиш учун асос бўлади?

– Гараж ҳоким ёки суд қарорига биноан бузилади. Шунингдек, уни эгаси ихтиёрий равишда бузиши  ҳам мумкин.

– Гараж эгаси бу ҳақда олдиндан қай тарзда хабардор қилинади?

– Туман гаражлар бўлими билан тузилган ўзаро шартномага биноан, гараж эгасининг зиммасига биринчи талаб билан уни олиб ташлаш мажбурияти юклатилади. Шартномага кўра, гараж эгаси расмий огоҳлантириш хати билан таништирилади. Қонун нуқтаи назардан қараганда, гараж вақтинчалик қурилмалар сирасига киради.

 

– Гараж эгаси уни бузиш бошланишидан неча кун олдин огоҳлантирилади?

– Гараж эгаси уни айнан қанча муддат ичида бузиб ташлаши лозимлиги қонунан белгилаб қўйилмаган. Муҳими, у иншоотни огоҳлантиришномада кўрсатилган муддатда олиб ташлаши даркор.

 

– Гаражни бузишда қайси ташкилотлар вакиллари қатнашишлари шарт?

– Бу юмуш иншоот эгаси томонидан амалга оширилади. Гараж қисмлари унинг шахсий мулки ҳисобланади.

– Гаражни бузиш жараёни расман қандай қайд этилади?

– Агар  гараж суд қарори асосида  бузилса, бу жараён суд ижрочилари томонидан тегишли тартибда  рамийлаштирилади.

 

– Гараж суд қарорига мувофиқ бузилаётганда эгаси ўша ерда бўлиши шартми?

– Албатта, қатнашиши лозим!

 

– Гаражни бузишда қандай тартиб-қоидаларга амал қилиш керак?

– Бизда гаражларни бузиш тартиб-қоидалари қонунан ишлаб чиқилмаган. Албатта, бу ишни суд қарорлари асосида амалга ошириш бундан мустасно.

 

– Пойтахтимизда гаражларни бузишга ихтисослашган ташкилотлар борми?

– Йўқ.

 

– Гаражни бузиш ҳақини ким тўлайди?

– Эгаси.

– Бузилган гараж қийматини қоплаб бериш масъулияти кимларнинг зиммасида? Бу вазифа қай тартибда адо этилади?

– Гараж (металл-конструкцияли) қиймати ҳеч қандай ҳужжатда кўрсатилмаган, унинг миқдори эгасининг ҳисоб-китобига боғлиқ.

 

– Гараж бузилишига оид эътирозлар пайдо бўлса ёки мазкур иншоот эгасининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилса, у ҳақиқатни қарор топтириш учун қайси ташкилот-идораларга мурожаат қилиш керак? Ва яна: бу жараёнларга боғлиқ харажатларни ким тўлайди?

– Жиддий тушунмовчиликлар ва келишмовчиликлар келиб чиққан, ноҳақликлар рўй берган тақдирда якка тартибдаги гараж эгаси туман гаражлар бўлимига ва мутасадди давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Чунончи, у бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўраб, суд ёки прокуратура органларига ариза бериши мумкин. Даъволари тасдиғини топган ва талаблари қаноатлантирилган тақдирда, унга етказилган зарар айбдор мансабдор шахслар ҳисобидан қопланади.

 

– Гараж бузилишига доир саволларга аниқлик киритиш учун қайси ташкилотлар қўмагига  таяниш  мумкин?

– Бу масалада туман ҳокимлигига ва туман гаражлар бўлимига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

А.ҲАЙДАРОВ.

Таёйрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"