Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5097
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102658
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 108
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Пластик карталарнинг янги имкониятлар

plastik_kartochka_160Бугунги кунда пластик карточкалар нақдсиз ҳисобларнинг замонавий ва қулай воситаси ҳисобланади. Пластик карточка орқали ўз пул маблағларини бошқариш, товар ва хизматлар учун нақдсиз шаклда тўловни амалга ошириш, банк бўлинмаларида ва банкоматлар орқали нақд пулларни ечиб олиш мумкин. Пластик карточка орқали супермаркет, дўконлар, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар, уяли алоқа корхоналарида, авиа ва темир йўл кассаларида, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўловларни амалга ошириш имкониятларидан кенг фойдаланяпмиз.

Бундан ташқари, телефон абонент тўловини, шаҳарлараро ва халқаро телефон қўнғироқлар тўловларини, коммунал хизматлар тўловларини амалга ошириш мумкин. Хўш, бугунги кунда пластик карталаримиз имкониятлари қай даражада кенгаймоқда, бу борада яна қандай енгиллик ва янгиликлар бор?

Бу саволимизга Халқ банки Матбуот хизмати раҳбари Б.Элмуродов қуйидагича жавоб берди:

– Банк хизматларидан фойдаланишда мижозларимиз учун қатор янги имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, бугунги кунда Халқ Банки мижозларга қуйидаги янги пластик карталарини тақдим этади:

-  Шахсий онлайн банк карталари;

-  Visa Classic халқаро тўлов карталари;

-  Visa Electron халқаро тўлов карталари;

-  Юридик шахслар учун миллий валютадаги корпоратив банк карталари;

-  Якка тартибдаги тадбиркорлар учун миллий валютадаги банк карталари.

Юқорида таъкидлаганимиздек, пластик карточкалар нақдсиз пулсиз ҳисоб-китобларнинг замонавий ва қулай воситаси ҳисобланади. Пластик карточка орқали Сиз ўз пул маблағларингизни бошқариш, товар ва хизматлар учун нақдсиз шаклда тўловни амалга оширишингиз ва банк кассаларида нақд пул ечиб олишингиз мумкин.

Пластик карталарнинг афзалликлари:

  • Хавфсизлик. Пластик карточкадаги маблағлар фақат Сиз билган пин-код билан ҳимояланган.
  • Пластик картангизни банк филиалига борган ҳолда ёки мобиль иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан блокка қўйишингиз мумкин.
  • Пластик картангиздан амалга оширилган тўловларни СМС-хабар орқали назорат қилиб туришингиз мумкин.
  • Шунингдек, бошқа қўшимча имтиёзлар берилади.

Халқ банкидан яна бир янгилик. Энди банк жисмоний шахсларга Visa Electron ва Visa Classic карталарини тақдим этади. Бу карталар кўп вақтларини ишга сарфлайдиган, тез-тез саёҳатга чиқадиган фуқаролар учун жуда зарурдир. Visa пластик карточкалари саёҳатчилар учун янада қулайдир. Чунки дунёнинг кўпгина мамлакатларида товар ва хизматлар учун тўлов усули сифатида анчадан бери нақд пулларга нисбатан пластик карточкалар афзал кўрилмоқда.

Visa карталарнинг соҳиблари бир қатор қулайликларга эга:

  • Сафарда катта миқдордаги нақд пул маблағларини олиб юриш зарурати қолмайди.
  • Visa карталари билан Сиз исталган турдаги харидни амалга оширишингиз ва нақд пул ечишингиз мумкин.
  • Visa карталари ёрдамида Сиз меҳмонхонага хона учун буюртма беришингиз ёки автомобилни ижарага олишингиз мумкин.
  • Бутун дунё бўйлаб юз минглаб банкоматлар ва 22 миллиондан ортиқ савдо нуқталари Visa карталарини қабул қилади.

Ўз соҳасида стандартга айланган Халқ банки Visa карталари қулайлик ва юқори даражадаги ишончлиликни бирлаштирган.

 

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"