Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2821
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105810
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 260
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Назорат тадбири нимани кўрсатади?

soliq_160Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли хил қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи баднафс кимсалар ҳам афсуски учраб турибди. Қуйида давлат солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 22 июнидан 28 июнига қадар ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан таништириб ўтамиз.

Давлат солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган ҳафта давомида жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 442 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Андижон вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркор “Сарвиноз” масъулияти чекланган жамиятига (номи ўзгартирилган) қарашли савдо шохобчасида ўтказилган солиқ текширувида, мижоз томонидан амалга оширилган тўлов учун харид чеки берилмаганлиги, шохобча ғазнасида савдодан тушган 1 миллион 100 минг сўм нақд пул назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаганлиги аниқланиб, тегишли чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бу каби ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисмига кўра, Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш сифатида, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Ҳуқуқбузарликлар олди олинмоқда

Ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 3338 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўйган 2578 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу жумладан:

- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 1007 нафар, шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) бўйича 652 нафар;

б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 251нафар;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 73 нафар;

г) нархларни асоссиз равишда ошириш бўйича 31 нафар;

- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 24 нафар;

- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 173 нафар;

- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 93 нафар;

- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 146 нафар;

- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 224 нафар фуқаролар;

- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 635 нафар;

- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 3 нафар;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган 273 нафар мансабдор шахслар маъмурий жазога тортилган.

Бундан ташқари ўтказилган назорат тадбирлари давомида солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 760 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган “Ишонч телефон”ларига бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганилиб, таҳлил этиб борилмоқда. Хусусан, “Ишонч телефон”лари орқали ўтган ҳафта давомида 268 та, шундан 3 та юридик ва 265 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.

Музаффар Юсуф НАЗАРОВ,

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати бошлиғи

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"