Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3728
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101289
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 739
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" QR-код орқали тўлов имкониятидан фойдаланганмисиз?

qr_code_160Молиявий хизматларнинг онлайн имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Woy-wo’ тўлов портали мобил иловасида савдо терминалидан фойдаланилмаган ҳолда QR-код орқали янги тўлов тизимини жорий қилди. Дастлаб ушбу хизмат “UZCARD” тўлов портали мобил иловасида мавжуд эди. Ҳозирда Woy-wo’ мобил иловасида ҳам QR-код орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.

QR-лойиҳаси ғояси қуйидагича: банк тўлов картасини смартфонга боғлаб олиб, сўнг ушбу иловадан савдо шохобчаларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланиш. Тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам одатий банк пластик картасидан амалга ошириладиган тўлов шаклидан қулайроқдир. Мисол учун, картани қабул қилиш учун сотувчига савдо терминали талаб этилмайди. Харидор учун эса смартфон ўрнини босадиган карта солинган ҳамёндан воз кечиш имконияти пайдо бўлади. Айни пайтда, карта маълумотларининг хавфсизлик даражаси ошади: картани сотувчига тақдим қилиш ёки Интернетдаги сайтларда унинг реквизитларини киритишга ҳожат қолмайди.

Таъкидлаш жоизки, QR-код орқали тўлов харидор учун мутлақо бепул, яъни ушбу хизмат учун ундан ҳеч қандай қўшимча тўлов ундирилмайди. Албатта, мобил телефондаги Интернет хизмати учун олинадиган тўловни ҳисобга олмаганда.

Аслида QR-код “портрет” ёки “ландшафт” йўсинида қоғозга чоп этиб чиқариш мумкин бўлган шаклан A4 форматидаги баннер демакдир. Баннер исталган лазерли ёки ранглар нуқталар шаклида акс этадиган принтердан (рангли ёки оқ-қора шаклда) қоғозга чиқариб олиш мумкин.

Фойдаланувчи савдо шохобчасига келиб, муайян хизмат учун тўловни мобил телефони орқали амалга оширса бўлади. Бунинг учун Woy-wo’ мобил иловасини юклаб олиши ва ишга тушириши ҳамда мобил илова менюсида QR-код орқали тўловни танлаши зарур. Кейин эса QR code менюсига кириши ва камера объективини кодга қаратиши, маълумотни олиши ва якунда тўловни амалга ошириш зарур.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази мутахассисларининг таъкидлашича, QR-кодларни кундалик ҳаётда электрон тўловларни амалга оширишдаги восита сифатида қўлланилиши аҳоли ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига янги имкониятлар ва қулайликлар яратади.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати
.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"