Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2246
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123315
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 764
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Қўшимча контракт нархлари

nostrifikatsiya_1602017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 393-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин.

Қўшимча контракт натижалари қачон аниқ бўлади?

Қўшимча қабулни амалга ошириш таклифлари олий таълим муассасалари томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 15 октябрга кадар Давлат комиссиясига киритилади;

Давлат комиссияси олий таълим муассасаларининг имконияти, танлов ва тўпланган баллар миқдоридаи келиб чиқиб, оширилган тўлов-контракт шарти билан абитуриентларни кўшимча кабул қилиш кўрсаткичлари юзасидан 20 октябрга қадар қарор қабул қилади.

Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун тест натижалари эълон қилингандан бошлаб 1 ой ичида ариза бериши керак. Баллар кетма кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки тест синови натижалари эълон қилинган кунидан бошлаб бир ой муддатда ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Кириш балига неча балл етмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқий олади?

Қўшимча қабулга абитуриентлар 2 хил категория бўйича қабул қилинади: Тўплаган бали қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар; 68 баллдан кўп тўплаган барча абитуриентлар.

Булар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?

Энг аввало улар тўлайдиган оширилган контракт нархида кескин фарқ бўлади. Бундан ташқари тўплаган бали қабул чегарасига 4 баллгача етмай қолган абитуриентларда квотага тушиш имконияти кўпроқ бўлади.

Оширилган контрактнинг нархи қанча?

Йўналиш
Контракт суммаси, сўм
Балл етмаганда, контракт суммаси, сўм (қавс ичида ошиш коэффициенти кўрсатилган)
1 баллгача (1,5 баробар)
1,1-2 баллгача
(2 баробар)
2,1-3 баллгача
(2,5 баробар)
3,1-4 баллгача
(3 баробар)
4 баллдан кўп, лекин камида 68 балл тўплаган
(10 баробардан кўп) *
Педагогика, шу жумладан касбий таълим
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Санъат
7,900,000
11,850,000
15,800,000
19,750,000
23,700,000
79 000 000 дан юқори
Гуманитар фанлар
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Шу жумладан: Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман - герман филологияси таржима ва амалиёт назарияси, ўзбек-ингилиз таржимаси назарияси ва амалиёти
7,250,000
10,875,000
14,500,000
18,125,000
21,750,000
72 500 000 дан юқори
Жаҳонсиёсати
9,850,000
14,775,000
19,700,000
24,625,000
29,550,000
98 500 000 дан юқори
Математика ,амалий математика ва информатика, табиий фанлар
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Социология ва психология
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Журналистика ваахборот
7,250,000
10,875,000
14,500,000
18,125,000
21,750,000
72 500 000 дан юқори
Иқтисод
8,800,000
13,200,000
17,600,000
22,000,000
26,400,000
88 000 000 дан юқоори
Шу жумладан: Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
9,850,000
14,775,000
19,700,000
24,625,000
29,550,000
98 500 000 дан юқори
Хуқуқ
9,850,000
14,775,000
19,700,000
24,625,000
29,550,000
98 500 000 дан юқори
Мухандислик иши, Ишлаб чиқариш технологиялари
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Компьютер технологияларива информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекомуникация технологиялари
7,250,000
10,875,000
14,500,000
18,125,000
21,750,000
72 500 000 дан юқори
Шу жумладан: Ахборот-комуникация технологиялари сохасида иқтисодиёт ва менежмент
8,800,000
13,200,000
17,600,000
22,000,000
26,400,000
88 000 000 дан юқори
Архитектура вақурилиш
7,250,000
10,875,000
14,500,000
18,125,000
21,750,000
72 500 000 дан юқори
Шу жумладан: Архитектура, қишлоқ худудларини архитектура-лойиҳасини ташкил этиш
7,900,000
11,850,000
15,800,000
19,750,000
23,700,000
79 000 000 дан юқори
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригатция ва мелиорация
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Соғлиқнисақлаш
8,800,000
13,200,000
17,600,000
22,000,000
26,400,000
88 000 000 дан юқори
Ижтимоийтаъминот
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Хизматкўрсатишсоҳаси
7,250,000
10,875,000
14,500,000
18,125,000
21,750,000
72 500 000 дан юқори
Шу жумладан: Спорт фаолияти
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори
Транспорт
7,250,000
10,875,000
14,500,000
18,125,000
21,750,000
72 500 000 дан юқори
Атроф-мухит мухофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги
6,650,000
9,975,000
13,300,000
16,625,000
19,950,000
66 500 000 дан юқори

Изоҳ

Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл) дан кам бўлмаган, асосий квоталар доирасида ва Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга (4 баллик ҳудуд) қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт миқдорида тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабулқ илинади

Бу ерда эътибор берсак, 10 баробар миқдорида дейилмаган, аксинча 10 баробардан ортиқ миқдорда дейилган. Бу дегани айрим ОТМларда 10, айримларида 15, айримларида 20 баробар бўлиши мумкин.

Оширилган контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. Қўшимча қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида ўқишини давом эттирадилар.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"