Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1240
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104229
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 678
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Балиқчилик тармоғи янада такомиллаштирилмоқда

baliq_160Мутахассислар ўзида витамин, минераллар, айниқса, темир, йод, магний, фосфор, руҳни сақлаган, хуллас, кони фойда ҳисобланган балиқ гўштини кўп ва хўб истеъмол қилишни тавсия қилишади. Сабаби, балиқ одамни семиртирмай, организмга керакли қувватни бера олади. Айниқса, болалар тўғри тайёрланган балиқ таомини истеъмол қилиш натижасида кариес, соч тўкилиши, буқоқ дардларидан фориғ бўлади.

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 1 май куни “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжатга кўра, балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш мақсадида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилди. Уюшма директори ўринбосари Рухилло ҚУРБОНОВ бу борада амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишлар тўғрисида атрофлича баён қилди.

– Республикада аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан сифатли балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича бир қанча дастурий чора-тадбирлар қабул қилинди ва қатор ишлар амалга оширилмокда. Жумладан, балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсив технологияларни кенг жорий этиш ва балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойдаланиш алоҳида эътиборни талаб қилади.

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмамизнинг таркибига жойларда балиқчилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштирувчи 13 та ҳудудий “Балиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятлари киради.

Шунингдек балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий ва техник янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилди ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳамда республиканинг бошқа худудларида унинг филиалларини очиш белгиланди.

Илмий-тадқиқот, селекция ва наслчилик ишларини молиялаштириш, озуқаларнинг замонавий рецептураларини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғига илғор технологияларни жорий этишда кўмаклашиш, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш мақсадида “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасида Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Уюшма ва унинг ҳудудий “Балиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда уюшма таркибига кирувчи юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 2023 йилнинг 1 январигача уруғ, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадларидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар берилмоқда. Бунда, бўшайдиган маблағлар, биринчи навбатда, белгиланган тартибда балиқчилик ташкилотларини иқтисодий қўллаб-қувватлашга, балиқчилик тармоғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

Шубҳасиз, бу мақсадларга эришиш учун бир қатор кечиктириб бўлмайдиган ва амалий вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш талаб этилади. Улар жумласига Айдар-Арнасой кўллар тизими ва сув омборларидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш бўйича чора-табдирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қафас усулида балиқ етиштиришни кенг жорий этиш, балиқ етиштирувчи ва балиқ овловчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган бир қатор касб-ҳунар коллежларининг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиш ва Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш факультетини ташкил этиш, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш ва балиқчилик соҳасида ишлаш учун чет эл мутахассисларини жалб этиш каби масалалар киради.

 

АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИ ДИРЕКЦИЯСИ

Юқоридаги қарорнинг бажарилишини назорат қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган. Амалдаги ишлар қай тарзда давом этаётгани тўғрисида қўмитанинг матбуот котиби Музаффар Назаров хабар берди.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги “Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан республикамизда балиқчилик соҳасини тартибга солиш, Айдар-Арнасой кўллар тизимини самарали бошқаришни ташкил этиш, балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва биологоик хилма-хилликни сақлаш, балиқчиликни ривожлантириш, шунингдек табиий сув ҳавзаларида балиқларни кўпайтириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Дирекциянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари:

* сув ҳавзасида келгусида балиқларни кўпайтириш мақсадида балиқ чавоқлари етиштириш учун Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида балиқ парваришлаш ва инкубация цехларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш;

* сув ҳавзалари ҳолатининг гидробиологик ва гидрокимёвий таҳлилини ташкил этиш;

* балиқ етиштиришнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этиш;

* тизим участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига бериш бўйича очиқ танловлар ўтказишни ташкил этиш;

* туризмни, ҳаваскорлик ва спорт балиқ овини ривожлантириш;

* овлаш ҳажмларини кўпайтириш, экспортбоп ва рақобатбардошли балиқ маҳсулотларини етиштириш бўйича технологик жараёнларни босқичма-босқич шакллантириш.

Айни пайтда балиқчилик хўжаликларини ривожлантириш соҳасида инфратузилмани шакллантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Бу борада балиқчилик анжомлари, омухта ем ва бошқа зарур ускуна ҳамда материалларни ишлаб чиқиш цехлари ташкил этилади.

Кундалик хаётда кенг ишлатадиган ва организм учун фойдали  балиқ маҳсулотларини етиштириш, уни тез ва арзон нархларда аҳолига етказишда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг роли катта. Айтиш керакки, Уюшмани ривожлантириш ҳамда балиқчилик тармоғини янада такомиллаштириш йўлида соҳа вакилларидан кўп масъулият ва меҳнат талаб этилади.

 

Н.МАМАЗИЯЕВА

тайёрлади.

 

 

 

 

Зарур маслахатлар

 

 

Янги тутилган, сархил балиқнинг эт қисми оқ ёки нимпушти, турига қараб қизил рангда бўлади. Балиқ танлаганда бармоқ билан танасига босиб кўринг, эзганда худди резинка сингари ўз ҳолига дарров қайтса, у янги. Яна ҳидига ҳам аҳамият беринг. Совутгичда хом балиқ 3 кун, музхонада бир неча ойгача бемалол сақланиши мумкин.

 

 

 

Организмга фойда бериши учун балиқни зираворлар қўшиб қайнатма шўрвага солиб, ёки газ печида пишириб, котлет тайёрлаб ейишга ўрганинг. Аммо қовурма балиққа кўнгил кетаверса, зайтун мойида енгил қовуриб, димлаб қўйган маъқул.

Аллергик хасталиклар, қонда кальций даражаси юқори бўлган одамларга, буйраги тез-тез оғрийдиган беморларга, ўпка силида балиқ унчалик тавсия этилмайди.

Бизда асосан дарё балиғи истеъмолда бўлгани учун – зоғорабалиқ (сазан), илонбалиқ, лаққабалиқ, олабуға, чўртанбалиқ, бакра, палтус, товонбалиқ гўштини ейиш тавсия этилади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, инсультдан кейинги давр, қонда холестерин даражаси кўтарилганда, камқонлик, суяк синишлари, беҳоллик ва жисмоний зўриқишда, невроз, жинсий заифликда, буқоқ, тери касалликлари (айниқса тери қуруқлашиб, пўст ташлаганда), подагра ва ревматизмда, кўриш қобилияти пасайганда бу жонзотнинг гўшти кони фойдадир.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"