Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2806
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105795
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 245
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Миллий суғурта бозорида янги компания

 

sugurta_160“Ўзагросуғурта” АЖ мамлакатимиз суғурта бозорида ўзнинг мустаҳкам ўрнига эга бўлган илғор суғурта ташкилоти сифатида аҳолига 120 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда. Миллий суғурта бозорида ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш ҳамда Республикамизнинг туман ва марказдан  олис худудларида истиқомат қилувчи аҳолиси ўртасида жамғариб бориладиган суғурта турларини ҳамда узоқ йиллик ҳаёт суғуртасини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзагросуғурта” АЖ таркибида “Agros Hayot” суғурта компанияси МЧЖ ташкил этилди.

Компания юридик ва жисмоний шахсларга суғурта хизматларини кўрсатиш, қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг ҳаётини суғурта йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш йўналишларида фаолият олиб боради.

Компаниянинг тажрибали  мутахассис ва иқтидорли ёшлардан иборат жамоаси халқимизнинг барқарор ва хотиржам келажагини таъминлаш ҳамда тўлақонли суғурта ҳимоясини ташкил этиш ишларига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилиб қўйган.

Бунда ижобий натижаларга эришиш учун аввало аҳолининг суғурта ҳақидаги билими ва маданиятини ошириш, уларнинг суғурта ҳақида тўлиқроқ маълумот олишларига имконият яратиш зарур. Миллий суғурта бозоридаги суғурта ташкилотларининг ўрни ва фаолиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан “Суғурта журналистлар нигоҳида” танлови ташкил этилди.

Мазкур танловнинг асосий мақсади миллий суғурта бозорида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказиш, тарғибот мақолаларини ёритиш орқали аҳолининг суғурта маданиятини юксалтириш, тизимда олиб борилаётган намунали ишларни республика матбуоти ҳамда бошқа оммавий-ахборот воситаларида кенг ва атрофлича ёритилиши учун журналистларни жалб қилиш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан мазкур танловнинг ғолиб иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"