Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3645
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106634
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 084
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Арзон уйлар давлатимиз ғамхўрлиги ифодасидир

arzon_uy_160Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига кўра, 2017-2021 йилларда республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари белгилаб берилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳам тасдиқланган бўлиб, дастурнинг 4 йўналишида “Арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш” белгиланган.

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ҳам юқоридаги ҳужжатларнинг мантиқий давоми бўлиб, қишлоқ жойлардаги юртдошларимизнинг уй-жойлар қуриш бўйича эзгу ниятларининг давомийлигини таъминлайди. Умуман қарор қишлоқ аҳолисининг кенг қатламлари учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан ошириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга қаратилган.

Қарорга асосан қишлоқ жойларда арзон уйларнинг янгиланган намунавий лойиҳаларининг 3 хил тури жорий этилди.

Хусусан улар жумласига қуйидагилар киради:

– хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар;

– аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 2 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар;

– ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 4 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар  киради.

Бундан ташқари, кўп квартирали уйларни қуришда хонадонлар эгаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳовлида болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар барпо этиш назарда тутилади. Ушбу уйларнинг намунавий лойиҳалари ўз муддатида “Қишлоққурилишлойиха” институти томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, ишлаб чиқилган. Уйларнинг намунавий лойиҳалари ўзида ҳам замонавийлик, ҳам миллий анъаналарни мужассамлаштирган. Барча уйларда меҳмонхона, ётоқхона, ошхона ва бошқа хўжалик қурилмалари кўзда тутилган. Қолаверса, уйлар такомиллаштирилган ички муҳандислик тармоқлари билан таъминланиб, деворлари пишиқ ғиштдан бунёд этилади. Энергияни тежайдиган замонавий жиҳозларни намунавий лойиҳаларга киритишга алоҳида эътибор қаратилган.

Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги “Ариза берувчи-уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг иловасига мувофиқ, ариза берувчи – уй талабгор фуқаролар бевосита маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан аниқланади. Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида аниқланган аҳоли учун қишлоқ  жойларда  янгиланган   намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда.

Жорий йилдаги дастурга мувофиқ республикамиз ҳудудларида барча қулайликларга эга бўлган 15 мингта янги уй-жойлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда барча уйларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Қурилиши тугалланган уйлар босқичма-босқич аҳолига топшириляпти. Шу билан бирга, жорий йилда янги бунёд этилаётган уй-жой массивларида давлат маблағлари  ҳисобига ташқи муҳандислик ва транспорт тармоқлари қурилиши олиб борилади. Хусусан, 415 км масофадаги ичимлик суви ва 317 км узунликдаги газ тармоқлари ҳамда 291 км масофадаги электр узатиш линиялари, 260 км автомобиль йўллари қурилиб, фойдаланишга топширилади

Бундан ташқари, уй-жойлар қуриладиган массивларда 134 та ижтимоий инфратузилма объектлари бунёд этилиши кўзда тутилган. Улар жумласига маҳалла гузарлари, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, савдо шохобчалари, мини банклар ва бошқа обьектлар  киради. Ушбу уйларнинг бир қисми, масалан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг танланган туманларида, жами 546 та уйлар тажриба тариқасида қурилиб жорий йилнинг бошида фойдаланишга топширилди. Улар жумласига 2 сотих майдондаги ер участкаларига жойлаштирилган, ҳар бир ҳудудда 10 тадан бир қаватли 2, 3 хонали уйлар; ҳудудларда 2 тадан икки қаватли 16 хонадонли уйлар киради.

Президентимиз томонидан бундай хайрли ишларни амалга ошираётганларга бир қатор  имтиёзлар ҳам белгиланган. Бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари, қурилиш материаллари ҳамда асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ва қурилиш материалларини ташийдиган ташкилотлар арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади. Шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган айрим материаллар, яъни металл тунукалар, ёғоч-тахта давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан "Ўзсаноатэкспорт" акциядорлик жамияти томонидан импорт орқали  солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда пудратчиларга етказиб берилади.

Бундан ташқари, мамлакатимиздаги етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан замонавий ва маҳаллий қурилиш материаллари ҳамда жиҳозларининг асосий қисми пудратчиларга марказлаштирилган тартибда тўғридан-тўғри қурилиш майдонларига имтиёзли нархларда етказиб берилади. Асосан маҳаллий қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш  ҳамда солиқ, божхона имтиёзлари берилиши ҳисобига намунавий уй-жойларнинг арзонлиги таъминланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича халқаро молия институтларининг иштироки ҳам йилдан йилга кўпаймоқда. Масалан, бир неча йиллардан давомида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиниб, банк келгуси йиллар учун 500 млн. АҚШ доллари ажратишни режалаштирилган. Шунингдек, Ислом тараққиёти банки 300 млн.АҚШ доллари ажратилган, Саудия ривожланиш жамғармаси ва Қувайт-Араб иқтисодиётни ривожлантириш жамғармаси томонидан эса ушбу дастурда қатнашишга қизиқиш билдириляпти.

Бир сўз билан айтганда, қилинаётган ишлар қишлоқларни янада ободонлаштириш ва аҳолисининг орзу-ҳавасни рўёбга чиқаришга, ҳаёт даражасини тубдан оширишга хизмат қилади. Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида  “Қишлоқ қурилиш инвест” компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида юқоридагилар хусусида сўз юритилиб, журналистларни қизиқтирга барча саволларга жавоб берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"