Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5090
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126158
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 608
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Oқ йўл, битирувчилар!

 

nostrifikatsiya_160Олий ҳарбий божхона институтида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, соҳа фахрийлари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар қатнашдилар. Тадбирда таъкидланишича, юртимизда бошқа соҳалар қатори божхона тизими учун профессионал кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Айнан шу мақсадда бундан 14 йил муқаддам Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган Олий ҳарбий божхона институти ташкил этилганди.

Ўтган давр мобайнида унда божхона органларини малакали кадрлар билан таъминлаш, тизим хизматини жаҳон андазалари талаблари даражасида йўлга қўйиш, фаолият шакллари ва усулларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлаш борасида талай ибратли ишлар амалга оширилди. Муҳими, бундай хайрли чора-тадбирлар ҳозир ҳам  изчил давом эттирилмоқда.

Тўрт йил божхона иши ва божхона ҳуқуқи мутахассисликлари бўйича таҳсил олган битирувчилар ўқиш жараёнида Давлат таълим стандартлари асосида тасдиқланган ўқув режаларига мувофиқ, иқтисодий, ҳуқуқий, гуманитар ва фундаментал фанларни, шунингдек, божхона назоратини ташкил этишга, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқаришга, валюта назоратига, тезкор-қидирув фаолиятига, божхона статистикаси ва ахборот технологияларига тааллуқли сабоқларни ҳам пухта ўзлаштирдилар.

Ҳозир институт таркибида 11 та кафедра, ихтисослашган дарс хоналари, кимё ва криминалистика лабораториялари, амалий машғулот майдончалари, иккита замонавий ётоқхона, кутубхоналар, спорт мажмуаси, тренажёр заллари, тир, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, теннис корти  ва бошқа зарур иншоотлар мавжуд бўлиб, барчаси тингловчилар ихтиёрида. Улар орасида техник воситаларни қўллаган ҳолда божхона назоратини ташкил этиш ҳамда контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиш йўналишидаги синфлар, “Товарларнинг кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаштириш” илмий лабораторияси фан-техниканинг энг замонавий ютуқлари билан жиҳозлангани боис  алоҳида  ажралиб туради.

Бундан ташқари, охирги пайтларда тингловчилар иштирокида божхона органлари фаолиятига жорий этилган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ЯААТ), Бутунжаҳон божхона ташкилоти томонидан қабул қилинган “Халқаро савдони eнгиллаштиришнинг хавфсизлик стандартлари”, хавфни баҳолаш ва бошқариш тизими, радиацион портал мониторларидан фойдаланиш ва бошқа бир қатор долзарб йўналишлар бўйича қўшимча махсус курслар ўтказилди. Институтда олинган назарий билимларни божхона амалиёти билан бевосита боғлаш, бўлғуси божхоначиларда танлаган ихтисосликлари бўйича дастлабки кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида уларнинг Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратида, ҳудудий  бошқармалар бўлимларида, божхона комплекслари ва постларида амалиёт ўташлари ташкиллаштирилди.

Тадбирда сўзга чиққан битирувчилар ўзларига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан ҳамиша ҳалол хизмат қилишга, эл-юрт ишончини  шараф билан оқлашга  ваъда бердилар.

Битирувчиларни кузатиш маросими санъаткорлар иштирокидаги тантанали байрам дастурига уланиб кетди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"