Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1226
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104215
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 665
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Муқаддас ой саховати

 

ramadan_160Мамлакатимизда – Конституциянинг тегишли моддаси билан Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиш эркинлиги белгилаб қўйилган.  Мана, қарийб бир ойга яқин вақт давомида юртдошларимизнинг аксарияти ойларнинг энг  улуғи Рамазон ойида тоат-ибодатда бўлиб, мусулмончиликнинг беш амалларидан бири – рўза тутиб, ҳам жисман, ҳам маънан покланмоқдалар.

Рамазон ойи яхшилик, меҳр-оқибат, саховат, бағрикенглик фазилатлари янада ёрқинроқ намоён бўладиган қутлуғ ой эканлиги учун ҳам уни йил давомида интиқиб кутамиз. Кексаларимиз, хонадонларимиз файзи бўлган ота-оналаримиз дуосини олишга интиламиз, хизматларига чоғланамиз. Ушбу ой  киши дилига тугиб қўйган эзгу ниятларини амалга ошириш учун қулай фурсат они, мақсадлари ижобат бўлувчи муқаддас ойдир. Меҳр-муҳаббат бор бўйи билан кўринадиган, саҳий қалблар, саховатли қўллар савобли ишларга чоғландиган фурсат бу.

Рамазон ойида киши табиатида ҳузурбахш халимлик кузатилади, саҳарликларда ажиб бир тароват мужассам, ифторлик чоғларидаги кўнгил хотиржамлиги, руҳият поклигини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда покланиш ойи бу. Ҳамма бир-бирига яхшилик соғинади, ширин сўзларини илинади.

Муборак рўзанинг 27 кунига тўғри келувчи Лайлатул-қадр кечасида Яратгандан юртга омонлик, тинчлик, қолаверса ҳар бир киши дилида пинҳон яшириниб ётган орзу-истаклари ижобати сўраладиган, қадр улуғланадиган хосиятга лиммо-лим кун ҳисобланади.Мазкур ойда яна гина-кудуратлар унутилиб, ёвлар ҳам дўстлашади, қўни-қўшнилар ўзаро иттифоқлиги кузатилади. Бева-бечора, ўксик қалбларга мурувват қўллари чўзилиб, атрофдаги барчага яхши сўз айтиш, яхши амаллар қилиш завқи жўш уради.

Мана шундай дилбар, завқли ой ҳам югурик ила ўтиб, ортда қолмоқда. Илло, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари айтганларидек, ҳар тунимиз қадр кечаси каби маъноларга тўла ўтсин. Бу жиҳат: қилаётган хайр-саховатларимиз, эзгу амалларимиз, фарзандларимиз – келажак авлод онгу шуурига яхшилик уруғларини қадаб, қалбларида эзгулик нишлари пайдо бўлишига, кун келиб ушбу фазилатлар ҳаёт йўлларида яхши ҳосил беришига замин яратади. Зеро, тарбияни ибрат бўлиш йўли билан бериш самараси юқорилиги ҳаётда ўз исботини топган ҳақиқатлиги аён.

Муқаддас ЮСУПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"