Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3364
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111572
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 074 022
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тадбиркорлар учун ўқув: машғулотлар самарали кечмоқда

tadbirkor_uquv_160Илгари хусусийлаштирилган давлат мулки негизида тадбиркорликни ривожлантириш,  давлат мулки объектини хусусийлаштириб олган субъектларни амалий қўллаб-қувватлаш,  давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида жойлардаги  касб-ҳунар коллежларида  тадбиркорлар учун ташкил этилаётган  ўқув  машғулотларининг иккинчи ҳафтаси ҳам қизғин ўтди.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари, қўмита ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ  уюштирилган машғулотларда тадбиркорлик фаолиятининг асослари билан боғлиқ  кўплаб мавзуларда билим, маълумот берилди, янгиликлар билан таништирилди. Банк кредитларини олиш, солиқ, божхона тўловлари ва меҳнат муносабатларида учраётган муаммоларни  ечиш усуллари ўргатилди. Бизнесни юритишда муҳим аҳамиятга эга бўлган маркетинг, сарф-харажатларни тўғри олиб бориш, экспорт-импорт жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, соҳага оид қонунчилик хусусида  тушунтиришлар берилди.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказидан олинган маълумотлар:

Андижон вилояти: Қўрғонтепа тумани тиббиёт коллежи биносида  ўтказилган ўқувда Қўрғонтепа тумани, Хонобод ва Қорасув шаҳрларида фаолият юритаётган ҳамда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар иштирок этишди. Муваффақиятли тадбиркор томонидан бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш тажрибаси бўйича маҳорат дарслари ўтилди. Тингловчилар ютуқларга эришиб фаолият юритаётган “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятига ташриф буюришди. Ун ишлаб чиқариш технологиялари  ва жараёни билан танишув бўлиб ўтди. 

Бухоро вилояти: Когон туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкиллаштирилган ўқув машғулотларининг асосий маърузаларидан сўнг, иштирокчилар  шу тумандаги “Бухоропарранда” акциядорлик жамиятига ташриф буюришди. Паррандачилик соҳасида ишбилармонликни юритишнинг сир-асрорлари ҳақида маълумот берилди, ўзаро фикр алмашилди.   

Жиззах вилояти: Ўқув машғулотларини олиб бориш учун барча шароитлар   Ғаллаорол тумани Саноат касб-ҳунар коллежида ҳам яратилди. Ғаллаорол туманида муваффақиятли фаолият юритаётган “Наргиза-Текс” МЧЖ корхонасига уюштирилган ташриф тингловчиларда катта тассурот қолдирди..  

Қашқадарё вилояти. Миришкор маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкил этилган ўқув жуда фойдали ва қизиқарли кечди. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида муваффақиятга эришишнинг асосий  омиллари билан шу туманда жойлашган “Абдуғаффоров Зафарбек Улуғбекович” хусусий фирмаси мисолида таништирилди. Тингловчилар назарий билимиларини корхона раҳбари ва ходимлари билан савол-жавоблар асосида янада бойитишди.

Навоий вилояти. Ушбу ҳудуддаги навбатдаги ўқув машғулоти Кармана саноат касб-ҳунар коллежи биносида ўтказилди. Назарий билимни олган тингловчилар  тумандаги илғор хўжалик юритувчи субъектлардан бири  “Муслима зиё” хусусий корхонаси  ҳамда “Иқбол” ўқув марказига ташриф буюришди. Уларга корхона раҳбари томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари  яқиндан таништирилди, самарали фаолият юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб берилди.

 

Тадбиркорлик асослари бўйича ўтказилаётган ўқув машғулотларининг иккинчи ҳафтаси давомида республикамиз миқёсида жами 273 нафар илгари хусусийлаштирлган корхона негизида лойиҳаларни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, мутахассислари, якка тадбиркорлар иштирок этишди.  Уларнинг 30 нафари Андижон, 15 нафари Бухоро, 17 нафари Жиззах, 30 нафари Қашқадарё, 14 нафари Навоий, 16 нафари Наманган, 20 нафари Самарқанд, 14 нафари Сурхондарё, 21 нафари Сирдарё, 25 нафари Тошкент, 14 нафари Фарғона, 25 нафари Хоразм вилоятлари ва 15 нафари Қорақалпоғистон Республикаси  ҳиссасига тўғри келган.

Наманган вилояти. Косонсой туманида илгари хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида тегишли лойиҳаларни амалга ошираётган  тадбиркорлар  шу тумандаги “Иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида жам бўлишди. Улар эътиборига тадбиркорлик фаолиятига дахлдор қонунчилик, солиқ ва божхона тўловлари, меҳнат муносабатлари юзасидан сўнгги янгиликлар, яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Аудиториядаги назарий машғулотлар “София соф текстиль” МЧЖ корхонасига ташриф доирасида амалий жиҳатдан давом эттирилди. Тингловчилар  пайпоқ тўқиш цехидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб чиқдилар. Ишбилармонлар ўртасида ўзаро фикр ва тажриба  алмашув бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси. Тадбиркорлар учун ташкил этилган ўқув курси Хўжайли туманидаги педагогика  коллежида ўтди. Нукус шаҳрида муваффақиятли фаолият юритаётган “Иброҳим Қудрати Хайват”  МЧЖ  корхонасига ташриф тингловчилар малакасини оширишда катта ёрдам берди. Улар корхонанинг  мебель цехидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш асносида эришилган ютуқларнинг омилига гувоҳ бўлдилар.

Самарқанд вилояти. Иштихон туман педагогика коллежида  ўтказилган ўқув машғулотлари унинг иштирокчилари учун жуда фойдали ва самарали кечди.   Қўшработ, Иштихон, Пайариқ ва Оқдарё туманларида фаолият юритаётган ҳамда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанлар бўйича билим ва кўникмаларини оширишди.  Каттақўрғон шаҳридаги “Азиз-нон” МЧЖга ташриф буюриб, корхонанинг муваффақиятлари билан танишишди.

Сурхондарё вилояти. Шеробод маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган ўқув машғулотларида Бойсун ва Шеробод туманларида фаолият юритаётган ҳамда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар иштирок этишди. Ўқув курси якунида Шеробод туманидаги "Маржон-Файз мебель" хусусий корхонаси фаолияти, эришган муваффақиятлари билан танишув бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти. Янгиер шаҳридаги қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежидаги ўқув машғулотларининг тингловчилари  шу  шаҳарда фаолият юритаётган ҳамда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлардан иборат бўлди. Улар ўз олган билимларини шаҳардаги кўзга кўринган корхона —  “Омад текс” масъулияти чекланган жамиятидаги фаолият мисолида амалий жиҳатдан янада мустаҳкамлашди.

Тошкент вилояти. Бекобод туманидаги Далварзин маиший хизмат касб-ҳунар коллежида  ўтказилган ўқув машғулотларининг назарий қисмидан сўнг тингловчилар Ангрен шаҳрида муваффақиятли фаолият юритаётган “Daurjon shodiyor” МЧЖ корхонасига ташриф буюришди. Ўқув ва амалиёт хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган  тадбиркорлар учун жуда фойдали ва қизиқарли ўтди.

Фарғона вилояти. Қувасой шаҳридаги Иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида ташкиллаштирилган машғулотлар унинг иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Қувасой шаҳри ҳамда Фарғона туманида фаолият юритаётган, хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар  бизнесни юритиш асослари бўйича малакаларини анча оширишга эришдилар. Қувасой шаҳрида якка тартибда фаолият кўрсатаётган  тадбиркор “Собирова Хилола Кодиржоновна” корхонасига ташриф чоғида эса ўзига хос самарали тажриба билан танишдилар.

Хоразм вилояти.  Хоразмлик тадбиркорларнинг бир гуруҳи Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган ўқув машғулотларида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Урганч шаҳридаги  “Даритал шоес” МЧЖнинг  тайёрлов ва тикув цехларида уюштирилган мулоқотлар   ишлаб чиқариш жараёнини самарали ташкил этиш сир-асрорлари ва қоидалари ҳақида кечди.

 

 

Замира ТОЖИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"