Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4789
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102350
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 800
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Кафолат жамғармаси хизматлари

 

tadbirkor_160улардан самарали фойдаланиш кичик  тадбиркорлик  субъектларига қандай наф келтиради?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 февралида Президентимиз “Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга имзо чеккан эди. Орадан кўп ўтмай Вазирлар Маҳкамаси акциядорлик жамияти шаклидаги ушбу жамғарма фаолиятини ташкиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида қарор қабул қилди. Биз ўша ҳужжатларда белгиланган вазифалар бугунги кунда қай даражада бажарилаётганига қизиқдик ва жамғарма раиси Отабек КАРИМОВ билан шу хусусда суҳбатлашдик.

– Аввало, айтинг-чи, Кафолат жамғармасининг асосий мақсад-вазифалари нималардан иборат?

– Жамғармамиз юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, замонавий технологик ускуналарни харид қилиш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар олиш имкониятларини кенгайтириш  орқали кичик тадбиркорлик субъектларини жадал ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шу асосда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кичик тадбиркорликнинг ролини ошириш мақсадида ташкил этилган. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– кичик тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологик ускуналар харид қилиш ва бошқа мақсадларда бериладиган тижорат банклари кредитларининг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаб бериш;

– тижорат банкларидан кредитлар олиш шартлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш;

– юқори технологияли ҳамда инновациявий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва кенгайтиришда уларга кўмаклашиш;

– таъминот берилган лойиҳалар амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек, тижорат банклари томонидан берилган кредитларни ўз вақтида қайтариш ва таъминот сифатида тақдим этилган Кафолат жамғармаси мажбуриятини қоплашни назорат қилиш;

– жамғарманинг ресурс базасини кенгайтиришга халқаро молия институтлари, хорижий фондлар ва банклар маблағларини жалб этиш.

Ҳозир жамиятни юқори малакали ва тажрибали кадрлар билан бутлаш ишлари олиб  борилмоқда. Бироқ жамғармага бино-иншоот масаласи охиригача ҳал этилмай турибди. Шу боис у ўз фаолиятини тўлиқ амалга ошириш имконига эга бўлгани йўқ.

– Тадбиркорлар жамғарма хизматидан фойдаланиш учун унга қай тартибда ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари зарур? Уларнинг илтимоси қанча муддатда ҳал этилади?

– Тадбиркорлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кредит маблағларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, дастлаб тижорат банкларига мурожаат этишади. Ушбу лойиҳалар бўйича тижорат банклари томонидан кредит бериш тартиби тамойилларига мувофиқ самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, лойиҳаларнинг фақат гаров таъминоти масаласи белгиланган талабга жавоб бермаган тақдирда (кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисми мавжуд бўлганда) тижорат банки кафолат жамғармасига мурожаат қилади.

Тегишли низомда қайд этилишича, Кафолат жамғармаси кафиллиги тижорат банклари сўровига биноан, республика ҳудудида фаолият юритувчи кичик тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ажратилаётган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисмини таъминлаш мақсадида ҳамда жамғарма, кредит берувчи банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кафиллик шартномаси асосида берилади. Янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсак, жамғарма кафиллиги кичик тадбиркорлик субъектларига улар қуйидаги шартларга мувофиқ бўлганда берилади:

– кичик тадбиркорлик субъекти мамлакатимз ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганда ва фаолият юритаётганда;

– кичик тадбиркорлик субъекти лойиҳани амалга оширишда 25 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги ўз улуши билан иштирок этганда;

– Кафолат жамғармасининг таъминоти бўйича берилаётган кредитлар янги, замонавий технологик ускуналарни харид қилишга, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишга ва кенгайтиришга, шунингдек, бошқа мақсадларга мақсадли йўналтирилганда;

– кредит (лизинг) шартномасига мувофиқ илгари берилган кредит (лизинг) ўз вақтида қайтарилмаганлиги, тижорат банклари томонидан кафолатлар бериш бўйича шартномалар шартлари бузилиши ҳолатлари мавжуд бўлмаганда.

Кредит бўйича кафиллик берилиши учун тижорат банкларининг ёзма сўровига қуйидаги ҳужжатлар – тижорат банкининг Кафолат жамғармаси кафиллигини бериш юзасидан тегишли тарзда расмийлаштирилган буюртманомаси, тижорат банки кредит қўмитасининг кредит бериш тўғрисидаги қарори ва кредит шартномаси, амалга ошириладиган лойиҳа бўйича бизнес-режа (техник-иқтисодий асослаш), кредит маблағлари ҳисобига харид қилинаётган замонавий технологик ускунани етказиб бериш тўғрисидаги шартнома, кредит бўйича таъминот сифатида берилаётган гаров тўғрисидаги ахборот илова қилинади. Улар тақдим этилган кундан эътиборан 10 иш кунида жамғарма кафиллик бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради. Бир кун муддатда тижорат банкига кафиллик бериш бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади. Кафиллик беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, билдиришномага унинг асосланган сабабларини ҳам илова қилади.

Кафиллик бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида беш кун муддатда Кафиллик жамғармаси, кредит берувчи банк ва қарз олувчи ўртасида тегишли шартнома тузилади ва кафиллик берилади.

Кафиллик неча йилга ва қанча миқдорда берилади?

– Кафолат жамғармаси кафиллиги кредит умумий суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган ва 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда берилади. Кафиллик берилгани учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютамизда кафиллик суммасининг йиллик уч фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ундирилади. Кафилликнинг амал қилиш муддати тижорат банки томонидан ажратилаётган кредит муддатига мутаносиб равишда белгиланади.

– Жамғарма хизматлари тадбиркорлар учун қандай имконият ва қулайликлар яратади?

– Ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, тадбиркорларимизнинг жуда кўпчилиги кредит олиш учун айнан гаров таъминоти етишмаслигидан азият чекишади. Оқибатда истиқболли инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ёки умуман амалга ошмай қолади. Янги ишчи ўринлари яратилмайди, бой берилган вақт давомида маҳсулот ишлаб чиқарилмайди, қўшилган қиймат яратилмайди, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмайди. Демакки, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмига, давлатимиз бюджети ва аҳоли даромадларига жиддий зарар етади. Бундай шароитда Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасининг фаолият юритиши муҳим аҳамият касб этади. У тадбиркорларимизни яқиндан қўллаб-қувватлайди, уларга  замонавий ишлаб чиқариш корхоналари очишларида кўмаклашади, энг муҳими, эзгу орзу-ниятларимиз рўёбга чиқишига баҳоли қудрат ҳисса қўшади.

Бинобарин, жамғарма кафиллиги шарофати билан тадбиркорлар қўшимча гаров таъминотига эҳтиёж сезмайдилар, ортиқча ташвиш ва сарсон-саргардонликдан қутулиб,  тез фурсатда фаолиятларини бошлаш имкониятига эга бўладилар.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"