Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3671
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106660
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 110
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Кредитга машина олиш тартиблари

 

avtosalon_160Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб мамлакатимиз фуқаролари ва юридик шахслар учун  республикамизда ишлаб чиқарилган автомобилларни кредитга олиш имкониятига эга бўлишди. Бугунги кунда бундай кредит тури  “Алоқабанк”да мавжуд бўлиб, автомобилларни олиш тартиблари жуда оддий. Автокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни топшириш лозим:

1. Паспортнинг асли ва нусхаси;

2. Яшаш жойидан маълумотнома;

3. Иш жойидан сўнгги 12 ой бўйича даромади тўғрисида  маълумотнома (лавозими кўрсатилган ҳолда ва иш берувчининг номи ҳамда СТИРи)

4. Кредит олувчининг СТИРи (ИНН) ҳамда шахсий пенсия жамғармаси ҳисоби дафтарчасининг (ИНПС) нусхалари (ИНПС сақловчи банкнинг коди);

5.Автосалон билан тузилган шартнома.

Автокредит учун ариза берганларнинг ҳужжатлари 5 иш кунида кўриб чиқилади. Табиийки, ҳар бир тижорат банкининг кредитни расмийлаштиришда ўзига хос талаблари бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

“Алоқабанк” талаблари

Мазкур банк автокредитларни 4 йил муддатга тақдим этади. Бунда  фоиз ставкаси бошланғич тўловга боғлиқ. Хусусан,

* Машина нархининг 30 фоизигача тўланса – йиллик ставка 16 фоиз;

* Машина нархининг 40 фоизигача  тўланса –  йиллик 15 фоиз;

* Машина нархининг 50 фоизидан юқориси  тўланса – йиллик 14 фоизга тенг.

Ушбу банкда автомобиль сотиб олиш учун бошланғич тўловни амалга оширмасдан туриб кредит олиш белгиланмаган. Шунингдек, кредитни тўлаш учун имтиёзли давр ва ёш оилалар учун имтиёзли фоиз ставкалари ҳам мавжуд эмас.

“Алоқабанк” амалиёт бошқармаси кредит бўлими мутахассиси Фарҳод Тоҳировнинг берган маълумотларга кўра,  автокредитнинг энг муҳим жиҳати  шундаки, автомобилни автокредитга олаётгандаги нарх кредит тўлови тугаганича ўзгармайди.

Автосалонлар талаблари

Шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, мазкур кредитни расмийлаштиришда автосалонларнинг ҳам ўзига хос талаблари бор. Боиси, шу пайтгача автосалонларда харидорларга бир хил шартномалар берилар, яъни уларда автомобилларни кредитга бериш кўзда тутилмаган эди. Ҳозирги кунда эса ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар билан келишилган ҳолда  автокредитлар олиш бўйича шартномаларни тузиш ишлари олиб борилмоқда. Банкка тақдим қилиш учун автосалон билан сотиб олувчи ўртасида икки томонлама шартнома тузилади.

Биз пойтахтимиздаги “Роҳат” ва “Driver’s Village” автосалонларида бўлиб, улардаги тартиблар билан қизиққанимизда қуйидагилар маълум бўлди:

автомобиль харид қилиш тўғрисидаги шартнома олингандан кейин 5 (беш) иш куни мобайнида белгиланган маблағ тўланиши лозим.

Автомобилни етказиб бериш эса қуйидаги тартибда амалга оширилади: агар дилерда танланган автомашина йўқ бўлса, умумий тартибда амалга оширилади, яъни 60 кун давомида етказиб берилади.

Кредитни тўлаш даври автомобиль етказиб берилган пайтдан бошлаб эмас, аксинча кредит шартномаси тузилгандан кейин амалга оширилади. Автомобилни етказиб бериш муддатларининг кредит берган банкка боғлиқ томонлари йўқ.

Шу ўринда эслатиш лозимки, “GM Uzbekistan” компанияси жорий йилнинг бошида мижозларига ўз сайти орқали ҳам автомобиль харид қилишга буюртма бериш ва уларнинг нархларини кузатиб бориш мумкинлигини эълон қилган эди.

Ҳ. КАРИМОВ тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"