Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2768
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105757
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 206
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Кирим қилинмаган ариза

 

qimmatli_qogoz_160у туфайли шаҳар ҳоким ўринбосари “ҳайфсан” олди

Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш борасидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Шунга қарамай, айрим мутасадди раҳбарлар томонидан уларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳоллари учраб турибди. Буни турли идораларга келиб тушаётган шикоят-аризалардан ҳам билиш мумкин. Масалан, Зарафшон шаҳрининг 6-кичик туманидаги 27-уйда яшовчи Г.Эргашева Президентимизнинг виртуал қабулхонасига йўллаган мактубида шаҳар ҳокимлиги унга тегишли тураржойни анчадан буён нотураржой тоифасига ўтказишга рухсат бермаётганини баён этганди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, Г.Эргашева берган ишончнома асосида иш юритувчи М.Муҳаммадиев бултур февраль ойида нотураржой биносини, яъни 27-уйнинг 1-хонадонини “Гўзаллик салони” сифатида фойдаланишга қабул қилишни сўраб, шаҳар ҳокимлигига ариза топширган. Бироқ ариза белгиланган тартибда ҳокимликка кирим қилинмаган ва ижроси таъминланмаган.

Ҳолбуки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида ариза, шикоят ва таклифлар давлат органлари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, деб уқтирилган. Шунингдек, Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга кўра, бу ташкилотларда мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, кўриб чиқилишини назорат қилиш давлат органининг мурожаатлар билан ишлашга масъул таркибий бўлинмаси ёки ходими томонидан амалга оширилади. Ёзма  ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар алоҳида журналга зарур ёзувларни киритиш, белгиланган шаклдаги ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш орқали мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олинади. Журналда эса мурожаат тартиб рақами, муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, юридик шахснинг номи, манзили, мурожаатнинг мухтасар мазмуни, қабул қилинган санаси, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олингани тўғрисидаги белги, ижрочи этиб тайинланган давлат органи таркибий бўлинмаси номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилади. Қайд этиш штампига давлат органининг расмий номи, мурожаат келиб тушган сана ва қайд рақами киритилади. Агар давлат органининг расмий номи узун бўлса, умумқабул қилинган қисқартирилган ном ёки қисқартма кўрсатилиши мумкин.

Низомнинг 61-бандига асосан мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни асоссиз рад этиш, кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёки электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жавобгарликка сабабчи бўлади.

Вилоят адлия бошқармаси айни ҳолатда аризага жавоб берилмагани боис Зарафшон шаҳар ҳокимлигига тақдимнома киритди. Унга асосан қўлланилган таъсир чораси натижасида  ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Файзиевга нисбатан интизомий жазо сифатида  “ҳайфсан” чораси қўлланилди.

Элдор БАҲОДИРОВ,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

масъул ходими.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"