Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3612
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106601
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 051
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Халқаро кўргазмалар

kurgazma_halqaro_160қандай қилиб уларда самарали қатнашиш мумкин?

Ҳозирги кунда кўргазма ва ярмаркалар маркетингнинг универсал қуроли бўлиб хизмат қилмоқда. Кўргазмалар аниқ бир бозорни ҳамда аниқ бўлган вақтда барча таъминотчиларни, мутахассисларни, харидорларни ва оммавий ахборот воситалари ходимларини бир жойга йиғган ҳолатда ташкиллаштирилади.

Халқаро кўргазма – бу харидорни қидириш учун жуда самарали майдон.

Фақатгина кўргазмада компания тўғридан-тўғри ва нейтрал ҳолатда ўзининг харидорлари билан кўришиб олиши мумкин бўлади ва шу билан бир қаторда янги тенденциялар (тамойиллар) ва рақобатчилар фаолиятидан хабардор бўлиши мумкин.

Сизнинг йўналишингизга доир кўргазма тадбирлари ҳақида тезкорлик билан хабардор бўлиш учун Ўзбекистон маҳсулотларини кўргазмада иштирок этишига давлат маблағи ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатувчи давлат ташкилотларига мурожаат қилмоқ лозимдир.

Масалан, Ўзбекистон Миллий Банки қошидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш бўлими чет эл мамлакатлардаги кўргазма ва ярмаркаларда қатнашишга амалий ёрдам беради.

Ҳар бир кўргазманинг ўзига яраша хусусиятлари бор ва бундан оқилона фойдаланмоқ учун кўргазмага жиддий тайёргарлик кўриш лозим. Ушбу ишнинг барча йўналишларига эътибор бериш керак: асбоб-ускуналар, ашёлар, реклама учун махсус материаллар ва кўргазмада корхона номидан иштирок этувчи шахсгача... Кўргазмада иштирок этаётган шахснинг сўзлашиш маданияти ва кийиниш одоби орқали чет эллик ҳамкорлар, стендга ташриф буюрувчилар, харидорлар ва буюртма берувчилар компанияга баҳо берадилар. Юқоридаги ҳолатларни назарда тутган ҳолатда сиз билан бирга ишлашни ёки умуман ҳеч қандай бизнес алоқа қилмасликни аҳд қиладилар. Кўргазмада самарали қатнашиш учун стенд олдида турадиган мутахассисга керакли билим бериш ва кўргазмага тўлақонли тайёрлаш шарт.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, савдо-сотиқ билан шуғулланувчи катта бир корхонанинг топ-менеджери ўзининг ходимларига нисбатан уюштирган тренингида шундай нутқ сўзлаган: менинг ходимларим “Кўргазмада эффектив муомала” номли тренингда энг керакли нарсани қўлга киритганлар, яъни бу ўзига бўлган ишонч, ушбу ишонч бизнинг стендга ташриф буюрувчилар сонини кескин равишда кўпайтирган.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар йўлакчалардан жуда ҳам тез ҳаракатланадилар (деярлик бир секундда бир метр масофани босиб ўтадилар). Шунинг учун сизнинг стендингизга кириш ёки кирмасликни улар маълум бир лаҳзаларда ҳал қиладилар.

Эффектив кўргазма стенди “уч сониялик тест” деб номланган синовдан ўтиши керак бўлади. Уч сония ичида ташриф буюрувчи қилиши керак бўлган ишлар бу:

Сизнинг стендингизни кўриши;

Сиз таклиф қилаётган маҳсулот ёки хизматдан ўзига қандай фойда кўришини англаши;

Корхонанинг номини ва логотипини ажратиб ёзилиши ёки брендни ёрқин равишда кўрсатилиши;

Фойдали маслаҳат: ҳар йили ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этинг!

 

Виртуал кўргазмалар

Виртуал кўргазма – бу интернет тармоғида веб-технологиялардан фойдаланган ҳолда жамоат олдида ўзингизнинг маҳсулотингизни электрон намунасини янги бозорларда таклиф қилиш учун ёрдам кўрсатадиган хизмат. Реклама қилиниши керак бўлган стенд онлайн ёки офлайн режимида маҳсулот тематикасига доир бўлган бўлимга жойлаштирилади. Виртуал кўргазмага ташриф буюрувчилар ўзларини қизиқтирган маҳсулот бўйича шошилмасдан, географик чекловларсиз ва вақт билан чегараланмаган ҳолатда маълумотга эга бўлишлари мумкин. Одатий кўргазмаларда эса бундай қулайликлар мавжуд бўлмайди. Бундан ташқари, виртуал кўргазмага ташриф буюрувчи ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш имкониятига эгадир. Электрон ҳолатдаги маълумотни қулайлик билан қабул бўлишини таъминлаш йўллари кўплаб топилади.

 

Мд

Мисол учун қишлоқ хўжалик сохасида  http://www.agriexpo.ru/ виртуал кўргазмаси мавжуд

  

Акмалхон ОЛИМХОНОВ,

иқтисод фанлари номзоди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"