Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4061
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107050
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 500
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тадбиркорлик: ўқув машғулотларининг дастлабки натижалари

tadbirkor_uquv_160Президентимизнинг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони асосида бугунги кунда   хусусийлаштирилган давлат мулки негизида тадбиркорликни ривожлантириш,  давлат мулки объектини хусусийлаштириб олган субъектларни амалий қўллаб-қувватлаш,  давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш вазифасига катта эътибор қаратилмоқда.

Жойлардаги  касб-ҳунар коллежларида хусусийлаштирилган корхоналарда лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун жорий йил 1 июнидан бошланган  ўқув  машғулотлари қизғин давом этмоқда. Мазкур жараён  Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари, қўмита ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ  машғулотларда қуйидаги мавзуларда билим, маълумот берилмоқда, янгиликлар билан таништирилмоқда:

– тадбиркорликнинг  қонунчилик асослари,

– бизнесни рўйхатдан ўтказиш,

–  рухсат берувчи ҳужжатларни олиш,

– бизнес режани ишлаб чиқиш,

– банкда ҳисоб варақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб варақни очиш,

– кредит олиш шартлари ва тартиблари

– солиқлар ва мажбурий тўловлар,

– божхона божлари ва тўловлари,

– солиқлар ва божхона бўйича имтиёзлар,

– танланган фаолият бўйича бизнесни ташкил этиш асослари,

– меҳнат қонунчилиги, кадрларни танлаш ва ўқитиш,

– логистика асослари, товарларни истеъмолчиларга етказиш,

– комуникацияларга уланиш, хом ашё ва ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш.

 

Маърузалар Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси каби ташкилотларнинг ҳудудий органлари ҳамда “Ягона дарча” марказлари етакчи мутахассислари томонидан тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда  тадбиркорлик фаолиятини ва бизнесни муваффақиятли тарзда юритаётган корхоналар раҳбарлари ўз тажрибалари, ишбилармонликнинг сир-асрорлари билан ўртоқлашмоқда. Ҳудудларда бўлиб ўтган  машғулотларнинг дастлабки ҳафтаси самарали якунланди. Ҳар бир ўқув машғулотларидан сўнг тингловчиларга тегишли сертификат топширилди.

Самарақанд вилояти: Каттақўрғон қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган ўқув машғулотида  Каттақўрғон шаҳри ва тумани ҳамда Нарпай ва Пахтачи туманларида  ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган 29 та акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ва қўшма корхона раҳбарлари, мулкдорлари, бош ҳисобчилари иштирок этишди.

“Ахмат-Пўлат” ХК  раҳбари У. Пўлатовнинг таъкидлашича, бир ҳафта давомида берилган билим  тадбиркорликни қандай қилиб бошлашдан тортиб, уни ривожлантириш йўлида бажариладиган амаллар ҳақида батафсил  маълумотлардан иборат бўлгани таҳсинга лойиқ. Айниқса,  Каттақўрғон шаҳридаги “MDJ Golden Hand Technologics” қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни, эришилган ютуқлари билан танишув ниҳоятда фойдали бўлди. Муваффақиятли бизнес учун   талаб этиладиган жиҳатлар эътиборимни тортди, бу  келгусида ўз корхонам истиқболи йўлидаги режаларимни рўёбга чиқаришда асқотишига ишонаман.

Фарғона вилояти: Фарғона шаҳридаги Ҳуқуқшунослик касб-ҳунар коллежининг махсус ахборот технологиялари билан жиҳозланган аудиториясида ўтказилган ўқувда “Фарғона полиграф сервис”, “Гулзор” масъулияти чекланган жамиятлари, “АNISUN 2003”, “Мавлонбек” хусусий фирмалари, “Фарғона қурилиш механизацияси” шўъба корхонаси каби жами  15 та  хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари иштирок этишди. Машғулотлар  якунида улар “ФарСамина” корхонасига ташриф буюришди,  мижозлар билан ишлаш, тикувчилик ва тиббиёт учун қўлланиладиган пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари фаолияти билан танишиб,  ўзаро фикр алмашишди.

— Тадбиркорликни энди бошлаётганлар учун  бундай ўқув жараёнининг ташкил этилгани алоҳида эътирофга сазовор, — дейди тадбиркор Гулчеҳра Ҳабибжонова.  –Айниқса, бизнес-режани ишлаб чиқиш йўллари, унга қўйилган талаблар,  бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тайёрлаш қоида ва усуллари,  ходимларни ишга ёллаш ва  меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиш борасида жуда кўп  маълумотга эга бўлдим. Олган билимларимни ҳаётга татбиқ этиб, муваффақиятли тадбиркорлар сафига қўшилишни ният қилдим, бунинг учун, энг аввало, амалдаги қонунчилик асосида ишлаш, зиммамдаги  мажбуриятни бажаришга барча саъй-ҳаракатимни сафарбар қилмоқчиман.

Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳридаги Қурилиш касб-ҳунар коллежида уюштирилган машғулотларнинг умумий давомийлиги 24 академик соатни, унда  иштирок этган тингловчиларнинг  сони 24 нафарни ташкил этди. Режа жадвалда белгиланган тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув, инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришди. “Sirdaryo Best Fashion” қўшма корхонаси фаолияти билан танишув уларда катта таассурот қолдирди. Бўлиб ўтган учрашув  маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш имкониятини яратгани билан аҳамиятли бўлди.

Навоий вилояти: Навоий шаҳридаги компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежидаги ўқув машғулотлари имкониятидан  “Navoiy tinch tekstil”, “Baxt-tekstil”,  “Mirsidiq Navoiy”, “Navoiy prof servis”, “Navoiy airways” каби масъулияти чекланган жамиятлар,  “Elektrokimyozavod” ҚК, “Janubsanoatmontaj” сингари акциядорлик жамиятлари, "Медсервис" хусусий корхонаси раҳбарлари ҳам унумли фойдаланишди. Ўқувда Навоий шаҳридаги хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар негизида лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этаётган   жами 22  нафар тадбиркор ўқитилди.  Уларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш йўналишларида  бизнес юритиш  борасидаги билим ва кўникмалари оширилди.           Айниқса, рўйхатдан ўтиш,  коммуникацияларга уланиш  бўйича муаммолар туғилганда уларни ечиш йўллари мисоллар билан тушунтирилди, зарур кўрсатмалар ва тавсиялар берилди. “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Шарипов томонидан эса   муваффақиятли ишбилармонлик фаолияти ҳақида тақдимот намойиш қилинди.  

Сурхондарё вилояти: Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида ўтказилган машғулотларда 21 нафар  тадбиркор  билим олди.  Самарали тадбиркорлик ёки  бизнесни  ривожлантириш тажрибаси ҳақидаги маҳорат дарси   “Сурхондарё қурилиш монтаж” МЧЖ  раҳбари Н.Норҳамедов томонидан ўтилди. У  тингловчиларга тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараёнлари, бунинг учун яратилган шароитлар,  берилган имтиёзлар тўғрисида гапириб, бунга жавобан талаб даражасида меҳнат қилишда нималарга эътибор қаратиш хусусида  ўз маслаҳатларини берди.  Якка тартибда бундай фаолият билан шуғулланаётган С.Ибрагимовнинг қайд этишича,  мазкур ўқув машғулоти  кўпгина янгиликлардан хабардор бўлиш, билмаганларни ўрганиш, маҳаллий ва хорижий тажриба билан танишиш имконини берган. Эндиги вазифа ўзлаштирилган билимни ишга солиш, ундан унумли фойдаланиш, намунали тажрибаларни амалда қўллашдан иборат.

 

Замира ТОЖИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"