Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5100
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102661
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 111
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Сўранг, жавоб берамиз

savol_javob_160Маҳалла мулки давлат мулки эмас

Савол:

– Маҳалламизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан яратилган ҳамда сотиб олинган мол-мулк мавжуд. Улар давлат мулки ҳисобланадими?

Азиза ЮНУСОВА,

Тошкент шаҳри.

Жавоб:

– Йўқ. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 78-моддасига биноан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан яратилган ёки сотиб олинган молк-мулк ушбу органларнинг мулки ҳисобланади.

Тушумлар қай тартибда тақсимланади?

Савол:

– Айтингчи, давлат мулкининг ижарасидан тушаётган тушумлар қандай тартибда тақсимланади?

Отабек ТЎРАҚУЛОВ,

Қўқон шаҳри.

Жавоб:

–  Ижара Марказларининг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи тегишли бюджет даромадига, 40 фоизи эса давлат мулкини балансида сақловчига ҳамда 10 фоизи – тегишли марказга йўналтирилади. Ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг 50 фоизи марказлар ихтиёрида қолади, қолган қисми эса тегишли бюджет даромадига йўналтирилади.

 

Давлат мулкини ижарага олмоқчиман

Савол:

– Мен давлат мулкини ижарага олмоқчи эдим. Қандай шахсларга давлат мулки ижарага берилмаслиги ҳақида тушунтирсангиз...

Низом СУЛТОНОВ,

Бухоро вилояти.

Жавоб:

– Давлат мулки уларга нисбатан ижарага берувчида:

илгари тузилган давлат мулки ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;

уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.

Талабгорлар кўп бўлса...

Савол:

– Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси қандай тартибда расмийлаштирилади?

Суннат ИСАМОВ,

Қарши шаҳри.

Жавоб:

– Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси белгиланган шартларга риоя қилинган ҳолда ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.

 

Тушумлар муҳофазага сарфланади

Савол:

– Маданий мерос объектлари ижарасидан тушадиган маблағлар қандай тартибда тақсимланиши ҳақида тушунча берсангиз...

Лазиза РИЗАЕВА.

Тошкент вилояти.

Жавоб:

– Маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазначилик ҳисоб-рақамига ўтказилади. Ушбу маблағларнинг 10 фоизи тегишли ижарага берувчи тассарруфида қолади.

 

Саволга ҳуқуқшунос Хайруллахон КАМОЛОВ жавоб берди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"