Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4595
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107584
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 033
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Нострификациялаш: янгилик, қулайлик ва имкониятлар

nostrifikatsiya_160Маълумки, мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатимиз ёшларига республикамиздаги таълим муассасаларида сифатли таълим олишларини таъминлаш билан бир қаторда хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида ҳам ўқиши, билим ва кўникмаларини ошириши учун имкониятлар яратилди.

Шунингдек, хорижий давлатларда таълим олган фуқароларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, давлат таълим стандартларига, ўқув режа ва дастурлари мазмуни ва ҳажмига мувофиқлигига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда хорижда ўқиб олинган таълим ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасида юридик жиҳатдан кучга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низом” қабул қилинган.

2017 йил 3 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, энди бир неча ҳолатларда ҳужжатларни нострификациялаш махсус синовларсиз, тўғридан-тўғри амалга оширилади.

Хўш, янгиликлар нималардан иборат?

Аввало, нострификация нимани англатишига тўхталиб ўтсак:

Ностри­фикация (нем. nostrifi­ka­tion, лотинча noster — бизники, лотинча facere — қилмоқ) деганда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканига розилик бериш тушунилади.

Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлигини қайд этиш қандай мақсадларда ўтказилади?

Диплом соҳиби расман Ўзбекистон Республикасида тегишли таълимга эга бўлмаса, бундай ҳолатда хорижда олинган таълим даражасини тасдиқлатиш учун уни тан олиш (нострификация) тартиб-қоидаларидан ўтказиши зарур.

Xорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.

Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалент­лигини қайд этиш тартиб-қоидаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишувлари ва тавсиялари, давлат таълим стандартлари, узлуксиз таълим тизимининг меъёрий ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

Хорижда таълим олган ёшларнинг дипломини Ўзбекистоннинг қайси давлат идоралари нострификациядан ўтказади?

Xорижий давлатларда ўрта махсус ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳамда тегишли гувоҳнома бериш бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун:

–  таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасаси ўзи жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан тан олинган бўлиши;

–  таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда тан олинган бўлиши;

–  таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши Ўзбек­ис­тон Республикаси билан давлатлараро битимларда кўзда тутилган (кооперация усули ёки мақсадли ўқитиш йўли билан олинган таълим бундан мустасно) бўлиши зарур.

Нострификациялаш учун ҳужжатнинг эгаси бошқармага юқорида келтирилган Низомга мувофиқ ариза ва зарур бўлган материалларни тақдим этади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва уларнинг эквивалентлигини қайд этиш ҳақидаги аризага қуйидаги материаллар илова қилинади:

–  маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасини асл нусхасининг (ўтилган ўқув курс­лари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бош­қа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);

–  маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.

Ариза бошқарма томонидан Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда тегишли таълим йўналишлари бўйича бош­қа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкил қилинадиган Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Ушбу комиссиялар таркибига етук олимлар ва мутахассислар киради. Комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма томонидан амалга оширилади.

Бошқарма эксперт комиссиясининг хулосаси ва таклифини кўриб чиқиб, таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалент эканлигини қайд этилганлиги ҳақидаги қарор ҳужжатнинг эгасига махсус гувоҳнома бериш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади. Маълумот тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар ҳақида.

Қайд этилишича, Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг энг муҳимларидан бири хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилди. Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилиши қўшимча сифатида киритилди.

Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг хорижий давлатларнинг илғор ва дунёда тан олинган таълим муассасаларида билим олишларини рағбатлантириш учун халқаро тан олинган ташкилотларнинг (ARWU -  The Academic Ranking of World Universities, THE - Times Higher Education,  QS - Quacquarelli Symonds) олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари таркиби Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори билан тасдиқланди.
Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан яна бири, ариза берувчининг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги таълим ҳужжатини махсус экспертиза натижасида салбий хулоса билан нострификациялаш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилди. Хусусан, муайян (ижтимоий соҳа, педагогика, тарих ва ҳуқуқ) таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ўзлаштирилган ўқув фанлари ҳажми ва дарс соатлари миқдори Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув режанинг 55 фоизидан кам қисмини ташкил қилса, эксперт комиссияси томонидан салбий хулоса бериш мумкинлиги ва нострификациялаш рад этилиши белгилаб қўйилди.

Аксарият мамлакатларда 11 ёки 12 йиллик ўрта таълим мавжуд бўлиб, ўрта таълим тури республикамизнинг амалдаги қонунчилигида бўлмагани, аммо 12 йиллик мажбурий таълим жорий қилингани сабабли, хорижий давлатларнинг ўрта таълим муассасаларида 10, 11, 12 ва ундан юқори синфларда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари таълим олганлик тўғрисидаги баҳолар табели ёки шаҳодатномага асосан тан олиш ва нострификациялаш, хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш комиссиялар томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги таълим ҳужжатларини тан олиш ва нострификациялаш амалга оширилганда нострификация гувоҳномалари расмийлаштириб берилган. Шу вақтга қадар мазкур гувоҳномаларнинг давлат намунаси тасдиқланмаганлиги сабабли, амалиётда айрим фирибгарлар томонидан гувоҳномаларни сохталаштириш ҳолатлари учраб келган. Мазкур қарор билан киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда ва нострификациялаш амалга оширилганда расмийлаштириб бериладиган гувоҳномаларнинг давлат намунаси тасдиқланди. Ушбу давлат намунасидаги гувоҳномалар махсус ҳимояланган бланкларда “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланиши белгилаб қўйилди. Бу эса, амалда гувоҳномаларни қалбакилаштириш имкониятларини чегаралаши билан фуқароларнинг алданиб қолишларининг олдини олади.

Зилола ХЎЖАНИЁЗОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"