Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4568
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107557
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 007
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ҳайвонот дунёсига саёҳат

hayvonot_160Инсоният яралибдики, уни табиатдан, ҳайвонот ва наботот оламидан айро ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Одамзод табиатдан хийла узоқлашган бугунги даврда ҳаётимизда ҳайвонот боғларининг ўрни беқиёс. Тошкент ҳайвонот боғи директори Баҳодир Мусаев билан суҳбатимиз ушбу масканнинг бугунги фаолияти хусусида кечди.

– Баҳодир ака, аввало, Тошкент ҳайвонот боғининг тарихи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.

– Тошкент ҳайвонот боғи 1924 йилда Ўрта Осиё давлат университети (САГУ) олимлари томонидан ташкил этилган эди. Мустақиллик даврига қадар ҳайвонот боғи 10,7 гектар майдонни эгаллаб, унда 270 турдаги ҳайвонлар сақланиб келинган. Ҳозирда эса боғимизнинг умумий майдони 21,5 гектарга тенг.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июлдаги фармойишига асосан мазкур боғ янги ҳудудда (Боғишамол кўчаси, Ботаника боғи ёнида) барпо этилди ҳамда 1997 йилнинг 1 сентябрида ишга туширилди. Бугунги кунга келиб, Тошкент ҳайвонот боғи пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларининг севимли маданий-маърифий масканларидан бирига айланди.

–  Ҳозир ҳайвонот боғида неча турдаги жониворлар бор?

– Боғимизда дунёнинг турли мамлакатларига хос бўлган 362 турдаги, 11 минг бошдан зиёд ноёб ва Қизил китобга киритилган ҳайвонлар, қушлар ва балиқлар сақланади.

– Боғда “Қизил китоб”га киритилган жониворларнинг қайси турлари сақланади? Уларни кўпайтириш ишлари  амалга ошириладими?

– Тошкент ҳайвонот боғида “Аквариум”, “Террариум”, “Маймунлар”, “Йиртқичлар”, “Туёқлилар”, “Қушлар”, “Тўтилар”, “Виварий”, “Майда сут эмизувчилар”, “Инсектарий”, “Сувда сузувчи қушлар”, “Ёш табиатшунослар” каби зоологик бўлимлар фаолият кўрсатади. Ҳайвонот боғи коллекциясининг асосий қисми, яъни деярли 85-90 фоизи Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ҳисобланади.

Ҳайвонот боғида жониворларни тутқунликда кўпайишлари учун уларга табиий муҳитга яқинлаштирилган шароитлар яратилган. Охирги йилларда боғда турли экзотик ва Қизил китобга киритилган ҳайвонлардан насл олишга эришилмоқда. Жумладан кенгуру, шер, йўлбарс, оқ тирноқли айиқ, канада бўриси, аддакс, лама, африка туяқуши, камерун эчкилари, эублефар (геккон), бўғма илон, кондор, оқ бошли сип, сапсан, гриф каби йиртқич қушлар, турна, оққуш ва қора оққуш каби ноёб қушлардан насл олишга эришилди.

Тошкент ҳайвонот боғи томонидан Амударёнинг сохта куракбурун балиғини келтириш ва уни кўпайтириш ишларини амалга ошириш юзасидан Хоразмнинг Маъмун академияси билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Словакиянинг Кошице шаҳрида “Европа ва Осиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлари минтақавий ассоциацияси” (ЕАРАЗА) нинг йиллик йиғилишда Тошкент ҳайвонот боғи томонидан Амударёнинг сохта куракбурун балиғини ўрганиш ва кўпайтириш масаласида олиб борилаётган ишлар юзасидан илмий намойиш-доклад амалга оширилди.

Бошқа минтақалардан келтирилган ҳайвонларнинг бизнинг иқлим шароитига мослашиши қандай кечмоқда? Уларга озуқаларни ўз “уйидаги” сингари етарлича етказиб беришнинг тўлақонли имконияти мавжудми?

– Ҳайвонот боғида жониворлар халқаро меъёрлар асосида, яъни дунёнинг турли минтақаларидан келтирилган ҳар бир турдаги жонивор учун зарурий озуқавий қийматни инобатга олиб ишлаб чиқилган рационлар асосида боқиб, парваришланмоқда. Баъзи ҳолларда жониворларнинг рационлари республикамиз ҳудудида етиштириладиган шу каби бошқа мева ва сабзавотлар билан янада бойитилади.

– Бугунги кунда боғда фаолият юрутувчи мутахассислар етарлими? Юртимизда бундай мутахассисларни етказиб берувчи ўқув юрти мавжудми?

– Боғда махсус ветеренария клиникаси бўлими мажуд бўлиб, ветеринар врач ва фельдшер ходимлар томонидан жониворларнинг ҳар кунлик ҳолати текшириб, назорат олиб борилади. Зурур ҳолларда тиббий муолажа ёки хирургик амалиёт ишлари ўтказилади. Шунингдек, ҳар бир зоологик бўлимда бўлим мудири, зоотехник ва бир нечта ишчи ходимлар фаолият юритиши белгиланган. Ушбу соҳа вакиллари Давлат аграр университетининг тегишли факультетлари томонидан тайёрланади. Ҳайвонот боғи ишчилари эса ўрта маълумотга эга кишилардан иборат бўлиб, уларни боғнинг тажрибали ва маҳоратли ходимларига шогирд сифатида бириктириш орқади иш ўргатиш йўлга қўйилган.

Баҳодир ака, боғда ечимини кутаётган муаммолар ҳам борми? Уларни қандай ҳал қилиш лозим, деб ўйлайсиз?

Ҳайвонот боғига ташриф буюрувчиларининг мароқли дам олиб кетишларига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида боғда жониворлар коллекциясини янада бойитиш, янги вольерлар қуриш, режа асосида таъмирлаш ва ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга асосан ҳайвонот боғида инфратузилмани ривожлантириш, илмий тадқиқот ва селекция фаолиятини шакллантириш, ҳайвонлар коллекциясини сақлаш, тўлдириш ва бойитиш, таълим ва маданий-марифий фаолиятни ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш, шу жумладан, реклама-туристик фаолиятни ривожлантириш ишлари режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу тадбирларни режали асосда амалга оширилиши бошланган.

– Чет элдаги ҳайвонот боғлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилганми?

– Тошкент ҳайвонот боғи 2000 йилдан бошлаб “ЕАРАЗА” халқаро “Европа-Осиё ҳайвонот боғлари аквариумларининг ҳудудий ассоциацияси” ташкилотга аъзо. Ўз навбатида, бу хорижий давлатлар ҳайвонот боғлари билан яқиндан алоқа ўрнатиш, ўзаро ҳайвонларни айирбошлаш ҳамда қимматли маълумотлар алмашиш имконини беради.

Ҳайвонот боғида жониворларни соғлом ривожланишлари учун яқин қон чатишувларининг олдини олиш ҳамда уларнинг қонини янгилаш тадбирлари доирасида кўпайган ва ортиқча жониворларни бошқа ҳайвонот боғлари билан айирбошлаш чоралари кўриб келинмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида Тошкент ҳайвонот боғи томонидан Малайзия, Россия, Чехия, Хитой, Германия, Исроил, Словакия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон каби давлатларнинг ҳайвонот боғлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришилиб, бир қатор ўзаро манфаатли шартномалар амалга ошириб келинмоқда.

 

Азиз ҚОДИРОВ суҳбатлашди. 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"