Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3361
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111569
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 074 019
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Пойтахт ҳуснидаги доғлар

 

axlat_160Ёмғирдан кейинги тоза ҳаводан яйраб, ўқишга отландим. Йўл бўйи атрофни кузатиб борарканман, турли хил ўй-фикрлар оғушида эдим. Шу орада ёши катта отахон менга юзланиб, сўраб қолди:

– Қизим, ўқийсизми?

– Шундай, отахон.

– Қайси соҳада?

– Халқаро журналситика факультетида.

Атрофга бир қур назар ташлаб олган отахоннинг нима демоқчилигини кўзларидан уқиб олиш қийин эмасди.

– “Тошкент, Тошкент” дейишади, тўғри, чиройли шаҳар, аммо унинг кўркини бузаётган аҳволни – мана бу, йўл четидаги чиқиндиларни қаранг, қизим. Иложини топсангиз, танқидий мазмунда бир мақола тайёрласангиз бўларкан-да. Зора, бундай ҳолатлар камайса! – дедилар бобо астойдил ачиниш билан.

Ушбу ҳолат мени ҳам анчадан буён ўйлантираётган бўлса-да, мақола ёзиш учун ҳеч қунт қилолмаётган эдим...

Манзилимга етиб бордим ҳамки, отахоннинг сўзлари қулоғим остидан кетмади.  Мени бир савол кўпроқ ўйлантирди: нега айнан йўл четида жойлашган ариқлар ичи чиқиндилар билан тўлган?

Эртаси куни ўз саволимга жавоб топиш учун атрофни кузата бошладим. Хиёбонлар, йўлаклар турли тоифадаги одамлар билан гавжум: болалар, ёшлар, ўрта ва катта ёшлилар... Кимнингдир қўлида ичимлик, яна кимдир музқаймоқ ейиш билан банд. Хуллас, одамлар дўкондан маҳсулот сотиб оладида, чиқиндисини, яъни қоғоз парчаси, қути ёки шиша идишларни ариқчага улоқтиради. Қараб турсам, ҳайдовчилар суви тугаган баклашкани, тўхташ имкони бўлмагани сабабли кетаёган транспорт ичидан туриб ариқ томонга отишаяпти...

Бу ҳолни кўриб, ҳайқиргим келди: ахир, ҳар биримиз шундай йўл тутсак, шаҳримиз тобора чиқиндихонага айланади-ку! Мана, натижаси – ариқларда чиқиндилар тўпланиб, сувнинг кучи уларни суриб кетишга етмай қолган. Ёмғир ёғиб ўтганидан сўнг аҳвол яна-да аянчли ҳолга келиб қолаяпти, чиқиндилар “шишиб” йўлнинг четигача чиқиб кетмоқда...

Эрта тонгдан ушбу ҳолатга кўзимиз тушаркан, кайфиятимизга салбий таъсир этмай қолмайди, албатта. Наҳотки, бизлар – маънавияти, маданияти буюк халқ вакиллари шу даражада ўзимиз билан ўзимиз овора, қўлимиздаги чиқиндини хоҳлаган ерга ташлаб кетаверадиган, шаҳримиз кўрки ва озодалиги билан қизиқмайдиган бўлиб қолган бўлсак? Ахир, четдан келган меҳмонлар ҳам яшаётган жойимизга, ўзимизни қандай тутишимизга қараб маънавиятимизга баҳо беради-ку!..

Инсон таълимни ўзгадан олиши мумкин, аммо тарбияни оиладан, яқинларидан олади.  Ҳар бир ўзбек хонадонида миллий ва умумбашарий анъаналар болаликдан ўргатилади. Шундай экан, юртдошларимизнинг ҳаммаси ҳам маданиятсиз, бефарқ, дейишдан йироқмиз.

Пойтахтимиз йўл ва хиёбонларидаги кузатувларимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, чиқинди ташлайдиган махсус идишларнинг ораси жуда узоқ, борлари эса  кўпинча тўлган, чиқинди ташлаш учун жой йўқ.  Фуқароларимиз қўлида чиқиндини ушлаганча юравермайди-ку. Демак, қаергадир ташлашга мажбур бўлади. Ҳарқалай, бу ҳолат ҳам биз учун баҳона бўлмаслиги керак, яна инсофни ўзимизга берсин.

Ёмғирдан кейин тоза ҳавода сайр қилиш инсон соғлиғи учун жуда фойдали дейишади. Бироқ Тошкентда ёмғирдан сўнг юриб бўлмайдиган жойлар талайгина экан. Масалан, Ўзбек Миллий академик драма театрининг ёни (салкам  дарё бўлиб кетади), Абу Сахий савдо мажмуаси ертўласи олди, “Мега-Планет” (Аҳмад Дониш кўчаси) дўкони атрофи...

Пойтахтга келган танишларимнинг деярли барчаси театрга олиб киришимни сўрашади.  Мабодо, театрга отланаётган пайтимизда ёмғир ёғиб қолса борми... Ёки шаҳримиз меҳмонларининг аксарияти эсдаликка совға олиш учун бозорга боришни хоҳлайдилар. Ҳолат эса ачинарли. Нега ёмғирли кунларда диққатга сазовор кўчаларимизда чиқиндилар сувда сузиб юради? Табиийки, савол туғилади: ободонлаштириш ишлари ходимлари қаёққа қарашаяпти?

Чиқинди ташловчи махсус жойларни-ку, қидириб топиш муаммо эмас:  қайси тарафдан қўланса ҳид келса, ўша ерда албатта, чиқиндихоналар жойлашган бўлади! Сабаби барчамизга маълум, айрим жойларда чиқиндилар ҳафталаб ташиб кетилмайди. Турли микроблар орқали касалликлар орттириб олиш ҳам ҳеч гап эмас. Бундай ҳолат эса табиий  равишда  инсон организми, шаҳримиз кўрки, атроф-муҳитнинг заҳарланишига олиб келади.

Мазкур ҳолатларнинг асл сабаби ҳар биримизнинг нақадар маънавиятли- маданиятли эканимиз билан боғлиқлиги боис хулоса қилишни ўзингизга қолдирдим...

 

Шоҳсанам НИШОНОВА,

ЎзДЖТУ талабаси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"