Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3178
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136139
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 588
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Эчкичилик – истиқболли соҳа

echki_160Маълумки, эчкичилик соҳаси дунё мамлакатлари ва юртимизда қадимдан ривожланиб келган бўлиб, бунда асосан эчкидан олинадиган маҳсулотлар муҳим рол ўйнайди. Булар сут, гўшт, мўйна, жун, тери, тивит ва шох ҳисобланади. Статистик маълумотларга асосан бугунги кунда эчкиларнинг 361 та зоти аниқланган ва улар дунёнинг 169 та давлатида тарқалган. Шунингдек, дунё бўйича жами эчкилар сони 750,0 млн. бошдан ортиқ. Бунинг мамлакатимизда 3,3 млн. бошга яқин эчкилар мавжуд.

Статистик маълумотларга қараганда, 2006 йили юртимизда  қўй ва эчкилар сони 12 миллион бошдан зиёд бўлган, 2016 йил якунида бу кўрсаткич 19 миллион 749 минг бошдан ортган, яъни 1,65 баробарга кўпайган. Ҳозир фермер хўжаликларида 15496,9 минг, деҳқон хўжаликларида 3866,4 минг, қишлоқ хўжалиги корхоналарида 385,7 минг бош қўй-эчки боқилмоқда.

ЭЧКИ ТУРЛАРИ

Олинадиган маҳсулот турига қараб эчкилар бир неча зотларга ажратилган, жумладан:

Дағал жунли эчкилар. Оқ, қора, малла, кулранг, қора-ола, малла-ола ва бошқа тусда бўлади. Такаларининг тирик вазни 40-50 кг, айримлари 70 кг, она эчкилар 35-40 кг, баъзилари  50 кг, улоқларнинг онасидан ажратилган пайтдаги тирик вазни 15-25 кгни ташкил этади.

Она эчкилардан 5-6 ой давомида 200-205 литр сут соғиб олиш мумкин. Эчкилардан сут соғиш анъанага айланмаган, бироқ боласидан ажралган она эчкилар вақтинча соғилади.

Сержун эчкилар. Асосан Наманган вилоятининг Поп, Чуст ва Косонсой туманларида учрайди. Туси кўпинча оқ, кулранг ва қора бўлади. Тирик вазни ва сут маҳсулдорлиги дағал жунли эчкилардан бироз зиёдроқ.

Узун тивитли эчки. Хўжалик учун фойдали белгилари билан ажралиб туради.

Ангор эчки. Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтган асрнинг 50-йилларидан буён илмий асосда урчитиб келинади. Маҳаллий жайдари эчкилар ангор зотли такалар билан чатиштирилмоқда. Асосан тивит олишга мўлжалланган эчки зоти ҳисобланади. Ўртача 150 г тивитдан бир дона рўмол тайёрланади. Маҳсулоти табиий, экологик тоза.

Сутдор эчкилар. Улар асосан хонадонларда урчитилади, халқ селекцияси усулида кўпайтирилади. Ҳар бир она эчкидан лактация (сут келиши) даврида 280-350 литр дан сут соғиб олинади. Бугунги кунда сутдор эчкиларни боқиш билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги фермер хўжаликлари шуғулланади.

Эчкиларни кўпайтириш асосан табиий ҳамда сунъий уруғлантириш усулда амалга оширилади.

Эчкилар асосан баҳор, ёз ва куз мавсумида асосан яйловларда ўтлатиш усулида ва қиш мавсумида ёпиқ фермаларда боқилади.

СОҲАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

Мутахассисларнинг фикрича, эчкичилик билан шуғулланиш кони фойда. Шунинг учун ҳам  ҳукуматимиз мазкур соҳани ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаяпти.  “Халқ банки” эса эчки боқмоқчи бўлганларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаяпти. Чунончи, жорий  йилда банк томонидан эчкичилик бўйича жами 245 та лойиҳага 25,6 млрд. сўм миқдорида маблағ молиялаштирилган ҳолда 20961 бош эчки боқишни ташкил қилиш режалаштирилган. Шундан 15,5 миллиард сўми банк кредити ҳисобига амалга оширилиши белгиланган. Бундан ташқари, ҳозир Франция, Германия, Россия ва Австриядан “Заанен”, “Альпий” ва “Оренбургская пуховая” зотли наслдор эчкиларни олиб келиш хусусида шартномалар имзолаш ва рўйхатга олиш ишлари олиб борилаяпти.

Жорий йилнинг 15 апрель ҳолатига, белгилаб олинган дастурга мувофиқ, 15 та лойиҳага 3,3 миллиард сўмлик кредит ажратилди. Улар орасида 5 та лойиҳа ташаббускорига четдан наслли эчки олиб келишлари учун 2,6 миллиард сўм берилди. Қолаверса, айнан шундай мақсадлар учун бу йил 5,4 миллиард сўмлик, яъни 1 миллион 545 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар конвертация қилинди. Эвазига хориждан 2297 бош наслли эчки келтириш  кўзда тутилган. Айни кезларда эса наслли эчкиларни танлаш ишлари якунланмоқда.  

Банк томонидан эчкиликни ривожлантириш учун кредитлар ажратиш тартиби қуйидагича амалга оширилади:

- Четдан наслли эчкилар сотиб олиш учун 5 йил муддатгача, 12 ойлик имтиёзли давр асосида йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан;

- маҳаллий эчкилар сотиб олиш учун 3 йил муддатгача, 6 ойлик имтиёзли давр асосида йиллик 12 фоизгача устама тўлаш шарти билан.

Кредит олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

- кредит олиш учун ёзма шаклдаги ариза;

- давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- корхона Низоми нусхаси;

- охирги ҳисобот даврига ДСИ га топширилган бухгалтерия ҳисоботлари;

- кредит муддатига мос равишда, пул оқимлари таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;

- қонунчиликда белгиланган таъминот турларидан бири;

- бошқа зарурий ҳужжатлар.

Шунингдек қўшимча тарзида айтиш мумкинки, наслли эчкиларни Республика “Чорванаслхизмат” МЧЖ билан шартномалар тузиш орқали, маҳаллий эчкиларни эса эчкичилликка ихтисослашган хўжаликлар билан шартномалар тузиш орқали сотиб олиш мумкин. Бир бош наслли эчкининг нархи 450 - 550 евро (расмий давлат курси ҳисобида) ни ташкил қилади. Маҳаллий бир бош эчкининг нархи 250 – 300 минг сўм.            Бир бош наслли эчки бир кунда 3-3,5 литр сут беради.

Шу ўринда яна бир қизиқарли маълумот, яъни эчки сутида мис, йод, рух, марганец, кумуш ҳамда камқонликни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган кобальт моддаси учрайди.

ИСТИҚБОЛЛИ ВАЗИФАЛАР

Юртимизда эчкичиликни ривожлантиришда 2017-2021 йилларга мўлжалланган селекция-наслчилик ишларининг истиқболли вазифаларини белгилаш ва амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Эчкичилик селекция-наслчилигида қуйидаги ишларни  амалга ошириш лозим:

– мавжуд эчки зотларини сақлаб қолиш, юқори маҳсулдор янги подалар ва тизимлар яратиш;

– юқори сифатли эчки гўшти етиштиришнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш;

– соҳада наслчилик билан шуғулланувчи фермер ва деҳқон хўжаликларини  кўпайтириш;

– эчкиларни қўтонда ва яйловларда боқилганда ҳам сифатли озиқлантиришни яхшилаш, яйлов ҳосилдорлигини кўпайтириш, озиқлантириш меъёрларини аниқ белгилаш;

– зотлар генофондини сақлаш, наслчилик ишлари билан машғул хўжаликларни ва сервис хизмати кўрсатувчи корхоналарни кўпайтириш, шунингдек, юқори маҳсулдор такаларнинг сперма банкларини ташкил этиш;

эчкичилик тармоқлари бўйича ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил этиш ва жаҳондаги сермаҳсул эчки зотларини импорт қилиш, уларни соф ҳолда урчитиш, шунингдек, импорт қилинган такалардан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллий эчкиларни босқичма-босқич табиий ва сунъий қочириш усуллари орқали хўжалик учун фойдали белгиларини юзага чиқариш.

Ушбу чора-тадбирларни мукаммал амалга оширишда ҳукуматимиз томонидан имконияту шарт-шароитларга эътибор қаратилса, соҳа вакилларидан буларга жавобан керакли салоҳият ва куч-ғайрат талаб этилади.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

Тайёрлади.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"