Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2458
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105447
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 897
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Хусусийлаштирилган корхона ва инвестиция лойиҳалари учун жамғарма

investitsiya_160_1Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонини давр талабидаги ҳужжат дейиш мумкин. Зеро, у билан хусусийлаштирилган давлат мулки негизида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини сифат жиҳатдан ўзгартиришни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштирилгандан кейин амалий қўллаб-қувватлаш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг муҳим босқичига қадам қўйилди.

Фармон бир қатор янги устувор вазифаларни илгари сургани билан ҳам алоҳида эътирофга моликдир. Чунончи, унга мувофиқ, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси негизида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этиладиган бўлди. Бунда жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда, маблағларни хусусийлаштирилган корхоналарни амалий қўллаб-қувватлашга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда тадбиркорларнинг ўқишини ташкил қилишга йўналтириш янги жамғарманинг устувор вазифаси сифатида кўрсатиб ўтилди.

Фармонда қайд этилганидек, хўжалик жамиятларидаги давлат улуши бўйича республика бюджетига йўналтириладиган дивидендлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг республика ва маҳаллий бюджетларга йўналтирилиши лозим бўлган тушумлари хусусийлаштирилган корхоналарни жамғарма маблағлари ҳисобига қўллаб-қувватлашнинг қўшимча манбалари ҳисобланади.

Шу билан бирга, ҳудудларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида ностратегик давлат мулкини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларига кўра амалга оширилиб, уларни хусусийлаштиришдан жамғармага келиб тушадиган маблағлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришда фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.

Бугунги кунда фармон ижросини таъминлаш мақсадида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Низом лойиҳасида жамғарма маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва харажатларни амалга ошириш тартиби акс эттирилмоқда. Чунончи, жамғарма маблағлари устувор равишда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналарда тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш ва тадбиркорларнинг кредитлар бўйича фоизли харажатларини қоплаш учун тижорат банкларига ҳамда бозор инфратузилмасини ривожлантириш, тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан улар учун ташкил қилинадиган ўқув курсларини молиялаштириш мақсадида Савдо-саноат палатасига берилиши назарда тутилмоқда.

Хусусийлаштирилган корхона ва объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини ошириш, шу асосда аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлайдиган янги иш ўринларини яратиш мақсадида инвестиция лойиҳаларига жамғарма маблағлари ҳисобидан икки усул билан маблағлар ажратиш режалаштирилган.

Биринчидан, тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоизларни қайтаришдаги тадбиркорлик субъектлари харажатларининг Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан ошган қисмини, яъни 4 фоизгача миқдорини жамғарма ҳисобидан қоплаш белгиланган.

Иккинчидан, тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизларда имтиёзли кредитлар ажратиш мақсадларига йўналтириш учун тижорат банкларига кредит ресурслари ажратиш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳада тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларни амалга ошириш учун жамғарма ҳисобидан маблағлар ажратиш муддатлари ва тартиби, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари мониторингини юритиш тартиб қоидалари ҳақида ҳам баён қилинган.

Янги ташкил этилган жамғарманинг аввалгисидан тубдан фарқ қиладиган жиҳати шундан иборатки, Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг асосий мақсади хусусийлаштиришдан тушган маблағларни Давлат бюджети даромадига йўналтириш бўлган, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари эса устувор равишда хусусийлаштирилган корхоналарни амалий қўллаб-қувватлашга ва инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилади.

Акрамжон АБДУҲАМИДОВ,

Давлат рақобат қўмитасининг
Молия бошқармаси бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"