Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3685
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106674
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 124
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Давлат мулкидан хусусий мулк сари

 

xususiylashtirish_160Бугунги кунда Президентимизнинг 2017 йил 17 январдаги  “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш жараёнини жадал давом эттириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Мақсад – хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш  жараёнини жадаллаштириш,  хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишдан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 майдаги “Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  мазкур фармон талабларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

Қарор асосида муайян чораларни кўриш белгиланган бир қатор  давлат мулки  объектлари ва активлари рўйхати тасдиқланди.

Биринчидан, 243 та  давлат мулки объекти инвестиция мажбурияти қабул қилиш шарти билан “ноль” харид  қиймати бўйича танлов асосида сотилиши белгиланган. Мазкур танловни ўтказиш  Давлат рақобат қўмитаси томонидан  манфаатдор вазирлик ва идоралар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилиши белгиланган. Ушбу объектларнинг 34 таси Қорақалпоғистон Республикаси, 35 таси Андижон, 50 таси Сурхондарё, 26 таси Тошкент, 26 таси Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, Бухоро  давлат тиббиёт институти “Варахша” меҳмонхона мажмуаси, Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Пахтакор туманлари ҳокимликларига қарашли  омбор, обморхона бино-иншоотлари ҳамда бўш турган бино-иншоотлар, Наманган вилояти, Норин туманидаги“Норинкапа” касалхона биноси, Чуст туманидаги қурилиши тугалланмаган бино-иншоот,  Учқўрғон туманидаги 42-мактаб филиалининг ишлатилмай турган биноси, Фарғона вилоятининг  Риштон туманидаги бўш турган клуб биноси,  Ўзбекистон туманидаги “Шўрсув ғишт заводи” МЧЖнинг фойдаланилмаётган ошхона биноси,  Фарғона тумани ҳокимлигига қарашли “Ёрдон” дам олиш маскани ҳамда  собиқ 9-автобазанинг бино-иншоотларини  инвестиция мажбурияти билан “ноль” харид қийматида танлов  асосида сотиш режалаштирилган.

Иккинчидан, 92 та фойдаланилмаётган кўчмас давлат мулки объектлари, “Шаҳрисабз автостанцияси”, “Қамаши автостанцияси”, “Яккабоғ автостанцияси” давлат унитар корхоналари ҳамда  “Ғузор авто транс сервис” унитар корхонаси  устав капиталидаги улушлари  хусусийлаштирилиши мўлжалланган. Ушбу объектлар ва давлат улушларини баҳолаш ҳамда сотувга қўйиш жадвалларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш ҳам Давлат рақобат қўмитаси томонидан  манфаатдор вазирлик ва идоралар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда олиб борилиши кўрсатилган.

Учинчидан, 114 та  фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объекти ваколатли органлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорига кўра бузиб ташланиши кўзда тутилган. Бузиладиган объектлар асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах,  Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган. Қарорда  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммасига  ҳар бир ҳудуднинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ушбу объектларни бузиш натижасида бўшайдиган ер участкаларидан, шу жумладан уларни тадбиркорликни амалга ошириш учун бундай фаолият билан шуғулланадиган субъектларга танлов асосида бериш орқали улардан самарали фойдаланишни таъминлаш вазифаси юклатилган. Қарорда  мазкур объектларни бузиб ташлаш билан боғлиқ харажатлар бузилган биноларнинг  фойдаланишга яроқли  қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар ҳамда  ушбу объектларни балансда сақловчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш назарда тутилган.

Бундан ташқари Давлат рақобат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан бирга тегишли қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаши керак бўлади.

Шу кунларда қарорда белгиланган вазифаларни талаб даражасида амалга ошириш мақсадида барча саъй-ҳаракатлар сафарбар этилмоқда. Кўриладиган чора-тадбирларнинг натижаси эса тадбиркорликнинг аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш ҳамда экспорт салоҳиятидаги ҳиссасини янада кўпайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Каримжон МАМАТОВ,

Давлат рақобат қўмитаси

бошқарма бошлиғи ўринбосари.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"