Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3710
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101271
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 721
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш

 

ipo_160Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий фонд бозорини ривожлантиришга молия соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий йўналиши сифатида қаралмоқда. Шу боис, бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, унинг иқтисодиётдаги аҳамиятини тобора ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида капитални жалб қилиш ҳамда корхоналар, молия институтлари ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида фонд бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, бозор муносабатларининг энг муҳим таркибий қисми бўлган қимматли қоғозлар бозори барқарор молиявий ҳолатга ижобий таъсир кўрсатиб, мамлакат иқтисодий салоҳияти ва аҳоли фаровонлигини оширишга кенг йўл очади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги  қарори айни шу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Маълумки, акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш давомида акциялар инвесторларнинг кенг доирасига кириб боради ва фонд биржасида эркин савдо амалга оширилади. Акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларининг биржа савдоларида муомалада бўлиши эса акциялар ликвидлилик даражасининг янада ошишига ва улар бозор баҳосининг шаклланишига олиб келади. Фонд биржасида акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш ёрдамида акциядорлик жамиятлари учун узоқ муддатли ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш имкони туғилса, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида акциядор - мулкдор бўлиш имконияти яратилади.

Шунингдек, IPO ва SPO учун талаб қилинадиган жараёнлар ва уларнинг амалга оширилиши акциядорлик жамиятининг шаффофлигини янада ошииради ва унинг молиявий ҳолатини объектив баҳолаш имкониятини беради.

Ҳукумат  қарори билан акциялари бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш йўли билан сотиладиган акциядорлик жамиятлари рўйхати ҳамда “Фонд биржасида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган бўлиб, ушбу низом акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш, акциядорлик жамиятларининг дастлабки тарзда ўрганишни амалга ошириш ва нарх диапазонини аниқлаш, акцияларни фонд биржасида сотиш ва бошқа бир қатор тартибларни ўз ичига олган.

Акцияларнинг оммавий таклифини ўтказиш кўп босқичли жараён бўлиб, маълум тайёргарлик ишларини қамраб олади. Биринчи босқичда ташкилотчилар билан IPO ва  SPO иштирокчилари ўртасида шартнома тузилади ҳамда улар томонидан акциядорлик жамиятларининг тайёргарлик даражаси молиявий томондан баҳоланади. Акциядорлик жамиятлари фаолиятини  дастлабки тарзда ўрганишни амалга оширишда маслаҳатчилар, аудиторлик, баҳолаш ҳамда молиявий, юридик ва маркетинг хизматларини кўрсатувчи бошқа ташкилотлар ҳам жалб қилиниши мумкин.

Кейинги босқичда эса жойлаштирилиши кутилаётган акциялар нарх диапазонини белгилаш, эмитентнинг бошқарув органи томонидан IPO ўтказиш ҳақида расмий қарор қабул қилиш ҳамда қимматли қоғозларни ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказиш  ишлари бажарилади.

Бундан ташқари, қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича PR-агентлар, инвесторлар билан ишлашга жиддий ёндашилиб, потенциал инвесторлар олдида тақдимотлар ўтказилади. Road-show (реклама компанияси) акцияларнинг оммавий таклифини ўтказишда муҳим босқич ҳисобланади. Чунки бу босқичда оммавий жойлаштирилаётган акциялар ҳақида маълумотнинг кенг оммага эълон қилиниши амалга оширилади ва инвесторларни шу йўл орқали акцияларни харид қилишга жалб қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, мазкур босқичда фонд биржасида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифини ўтказиш вақти аниқлаб олинади.

Асосий босқичда сотувга тақдим этилаётган акцияларни сотиб олиш учун бўлган буюртмалар қабул қилинади ва оммавий жойлаштиришнинг натижалари эълон қилинади.

Якуний босқичда эса акциядорлик жамиятлари акцияларининг фонд биржаси савдоларида муомаласи бошланиб, унда акциядорлар ва менежерлардан ташқари андеррайтерлар, потенциал инвесторлар ва молия бозорининг бошқа иштирокчилари қатнашади ҳамда бўлиб ўтган савдолар натижалари баҳоланади.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида номи тилга олинган қарори асосида  мамлакатимизда акциядорлик жамиятлари учун қимматли қоғозлар бозори орқали ривожланишнинг янги имкониятлари ва шароитлари яратилмоқда. Акциядорлик жамиятлари мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда ўз салоҳиятини янада кенгайтиришига ҳамда ушбу жараёнларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда уларнинг даромадлари ошишини таъминлашига  умид қиламиз.

Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБ Таҳлилий хизмати бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"