Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5552
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126620
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 089 070
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Маҳсулотингизни экспорт қилмоқчимисиз?

 

eksport_160Чет эл бозорида товар ва хизматлар харидорини қандай топиш мумкин?

Сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз ҳақида харидорда маълумот бўлмаса, демак маҳсулот ҳақида келиб сўрашларини кутмоқ бефойда. Маҳсулотни бозорда муваффақиятли тарғиб қилиш учун, энг аввало, уни таклиф қилмоқчи бўлган бозорни яхшилаб ўрганиш лозим. Ташқи савдо бозорини пухта ўрганиш халқаро савдода сизга энг керакли элемент бўлиб хизмат қилади. Ҳозир дунёда 200 зиёд давлат мавжуд бўлса, сиз шулардан иқтисодиёт жиҳатдан кучли ва салоҳиятли бозорни ўз маҳсулотингиз учун танламоғингиз зарур. Бунга эришмоқлик учун сизнинг экспорт салоҳиятингизга таъсир қилувчи омилларни, яъни сиёсат, иқтисодиёт ва маданият ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмоғингиз зарур. Бундай йўл тутишингиз бозордаги имкониятни ва бозор хусусиятларини тўлиқ ўрганиб ва тушуниб етишга ёрдам беради.

 

Бозорни ўрганиш борасида кўп йўналишлар мавжуд, лекин барчасининг асоси 3 босқичдан иборатдир.

1. Асосий бозорларни юзаки ўрганиш – сизнинг маҳсулотингизга ёки хизмат турингизга ўхшаш бўлган соҳа бўйича статистик маълумотларга эътибор беринг; 5-10 та катта ва тез ўсаётган бозорларни танлаб олинг; уларнинг ўсиш даражасини кўриб чиқинг; ушбу маҳсулот ёки хизмат турининг импорти иқтисодий инқироз пайтида ҳам давом этганми?

Бир нечта истиқболли бўлган бозорларни ўзингизга танлаб олинг ва уларни батафсил ўрганиб чиқишга киришинг. Мисол учун, маҳсулотингизни ТИФ коди орқали www.trademap.com ахборот порталида давлатлар миқёсидаги статистик маълумотларни ўрганишингиз мумкин.

2. Танланган минтақавий бозорни чуқур ўрганиш (яқин чет эл мамлакатлари ва МДҲ давлатлари, Европа Иттифоқи, Яқин Шарқ, Осиё бозорлари, Шимолий ва Лотин Америкаси) – сиз таклиф қилаётган маҳсулот ва хизмат турига бўлган талабга таъсир қилувчи тамойилларни ўрганиб чиқишингиз зарур бўлади; сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингизга ўхшаш маҳсулотлар импорти орасидаги мумкин бўлган улушни ҳисоблаб кўрмоқ зарур; ички ва ташқи рақобатни ўрганмоқ керак ва таклиф қилинаётган маҳсулот ёки хизмат турининг маркетинги ва истеъмолига таъсир қилувчи факторларни эътиборга олмоқлик лозим; муваффақиятли савдога тўсқинликларни аниқлаш, яъни тарифлар ва импортни тартибга солиш қонун-қоидаларини ўрганиб чиқиш; кўзланаётган мамлакатларда Ўзбекистондан келтирилган маҳсулотлар учун максимал қулайлик яратиш (МҚЯ) режими мавжудлигини аниқлаш керак. Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 45 мамлакатини МҚЯ режими билан таъминлайди, икки томонлама шартномага кўра ўзаро ҳамкорлик ҳақида битим тузилган.

3. Экспорт учун батафсил ўрганиш ва аниқ бозор ёки мамлакатни танлаш ўз ичига танланган бозор ҳақидаги манбаларни ўрганиш (мамлакатлар, корхоналар, йиллик секторлар ва ҳар кварталдаги нашрлар, статистик маълумотлар) аниқ бир маҳсулотга ёки хизмат турига ёки харидор ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади; иккиламчи манбаларни ўрганиш, яъни журналлардаги мақолалар, маърузалар, вазирликларнинг таҳлилий материаллари, Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналари ҳисоботлари ва ҳулосаларини ўрганиб чиқмоқ даркор.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, www.GlobalTrade.net ахборот интернет портали халқаро бизнесдаги воситачиларнинг тўпланмасини ўз ичига олади. Ушбу веб-сайтда 180 мамлакатдан 65 мингта воситачи компаниялар ҳақида маълумот тўпланган.

Агарда мустақил равишда бозорларни ўрганишга қийналсангиз, консалтинг компанияларига тадқиқот учун буюртма беришингиз мумкин.

 

Чет элдаги ҳамкор билан алоқа ўрнатиш

Ишлаб чиқарувчи хориждаги импортер ёки воситачи (дистрибьютор, трейдер) билан экспорт шартномасини тузиш учун хориждаги вакилни турли хил йўллар билан топиши мумкин. Баъзи ҳолатларда чет давлатдан импортер топиш тасодифан содир бўлиши мумкин, яъни танишлар ва бизнесдаги доимий шериклар орқали, савдо ярмаркалари ва кўргазмаларида қатнашган пайтда, аммо харидорни топишга йўналтирилган қидирув кўп ҳолатларда самарали натижа беради.

Экспорт йўналишида ишлаш ички бозорда савдо қилишдан кескин фарқ қилади ва ўзига хос қийинчиликка эга бўлган трансчегаравий муносабатларга эга. Яъни маданий, турфа хиллик, давлатлардаги тилнинг фарқи, ҳар бир бозорнинг савдо-сотиқ учун бўлган муносабати, қонун-қоидалардаги хилма-хиллик ва бошқа кўпгина характерли фарқлар. Экспорт қилмоқчи бўлган корхонанинг ташқи иқтисодий фаолиятга жавобгар шахсидан ушбу талабларга жавоб бериши учун юқори даражадаги билим ва кўникмалар талаб қилинади.

Бу ҳолатда нафақат чет тили ёки ўша мамлакатнинг маданиятидан бохабар бўлиш, балки, экспорт маҳсулотларининг расмийлаштириш тартибини ҳам тўлиқ билиш, халқаро қонун-қоидалар ва бошқа шунга тааллуқли йўналишларни пухта ўзлаштириш зарур. Ишга жалб қилинган шахснинг қобилияти, билим даражаси ва тажрибаси, профессионаллиги ва ишончлилиги ташқи бозорда муваффақиятга эришишнинг калити ҳисобланади.

Экспортнинг бошланғич босқичида корхона ишчилари қуйидаги сифатларга эга бўлсалар, муваффақиятга эришиш осонроқ кечади:

– чет тилларини билмоқ;

– салоҳиятли харидорлар ҳақида маълумотга эга бўлиш (таъби, одатлари, қарор қабул қилишдаги ҳолати, турмуш тарзи ва бошқалар);

– савдо-сотиқ йўналишида чет мамлакатда тажрибага эгалиги;

– чет эл мамлакатларининг ҳуқуқий нормалари ҳақида кўникмага эгалиги;

– махсус экспорт билимларини қўллай олиш;

– маркетинг;

– тижорат суҳбатлари олиб боришни билиш;

– танланган бозор ҳақида бошқа махсус билимларга эга экани.

 

Экспорт қилиш бўйича билим ва кўникмаларни ўқув марказлари ташкиллаштирган тренинг ва семинарларда олиш мумкин. Агарда, махсус тайёрланган ишчилар бўлмаса ёки экспорт бўлими кўзда тутилмаган ҳолда профессионалларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Чет эллик ҳамкорни қидириш учун кимга мурожаат қилиш керак?

Салоҳиятли импортер билан иқтисодий алоқалар ўрнатмоқ учун бошқа ташкилотларни ҳам жалб қилиш мумкин. Маҳсулотингиз ҳақида қуйидаги ташкилотларга маълумот беринг:

– Ташқи савдо компаниялар – “Ўзсаноатэкспорт” АЖ ва “Ўзтадбиркорэкспорт” АЖ;

– Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси;

– Мамлакатимизнинг чет давлатлардаги элчихоналари;

– Мева ва сабзавот маҳсулотлари учун “Ўзагроэкспорт” АЖ;

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари савдо бўлими ва савдо ваколатхоналарига таклиф беришингиз мумкин.

Ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан чет эллик харидорни қидириш вақтида жиддий эътибор талаб этилади. Сабаби, ҳозирги кунда жаҳондаги беқарор вазиятни, ўткир рақобатни инобатга олган ҳолда компаниялар ўзаро бир марталик шартномалар эмас, балки узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишлари мақсадга мувофиқдир.

Акмалхон ОЛИМХОНОВ, 

иқтисод фанлари номзоди.

“Alimkhan Exim Group” ташқи савдо компанияси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"