Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1383
5176
6201

-1025
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
129839
185137
156139

+28998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 744 736
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Кичик жуссадаги катта юрак

jarroh_160Болалар жарроҳининг ҳикояси

Ўн беш йилча муқаддам тунда шифокорлар хонасига қабул бўлими ҳамшираси югуриб кириб келди.

– Операция хонасига оғир аҳволдаги бемор олиб келинди!

Мен у ерга етиб борганимда операция гуруҳи йиғилиб бўлган, столда эса олти ёшлардаги қизча ётарди. Кийиниб, ювиниб, артингунимча воқеа тафсилотларини сўраб-суриштирдим. Маълум бўлишича, тўрт кишидан иборат оила автоҳалокатга учраган. Ота, она, эгизак ўғил ва қиз. Қизча энг оғир жароҳат олганди. Тўқнашув вақтида зарба кучи қизча ўтирган томонга тўғри келган. Тирналиш ва қонталашларни ҳисобга олмаганда отаси, онаси ва акаси деярли жабрланмаганди. Уларга воқеа жойининг ўзида ёрдам кўрсатилибди.

Қизчада эса суяк синиши, ёпиқ ва очиқ жароҳатлар бор эди, кўп қон йўқотганди.

Икки минутдан кейин қон таҳлили келганида қизчада мавжуд қон гуруҳи захираси шифохонада йўқлиги ҳам маълум бўлди. Бу ёқда эса қизчанинг аҳволи жуда оғир, минутлар инсон ҳаётини ҳал қиладиган бир ҳолат. Дарҳол ота-онасининг қони таҳлилини ўтказдик. Лекин уларнинг қони қизига тўғри келмасди. Дарҳол эгиз акаси эсга тушди, албатта, унинг қон гуруҳи синглисиникига тўғри келади.

Улар қабул бўлимидаги ўриндиқларда ўтирарди. Онаси йиғларди, отасининг ранги учган, бола эса тушкун кайфиятда. Унинг кийимлари синглисининг қонидан қип-қизил эди. Мен боланинг олдига келдим. Кўзимиз кўзимизга тушадиган даражада энкайиб, чўккаладим.

– Сингилчанг қаттиқ жароҳатланган,– дедим мен.

– Ҳа, биламан, – хўрсиниб қўйди бола ва муштчалари билан кўзини артди. – Бизга машина урилганида унга жуда қаттиқ тегди. Мен уни ушлаб турганимда у аввал йиғлади, кейин эса жим бўлиб ухлаб қолди.

– Сен уни қутқаришни хоҳлайсанми? Унда биз сенинг қонингни олиб, унга қуйишимиз керак.

У йиғлашдан тўхтади, атрофга аланглади, бир нарсаларни ўйлаб, чуқур нафас олди ва бошини қимирлатиб қўйди. Мен имо қилиб ҳамширани чақирдим.

– Бу ҳамшира холанг бўлади. У сени бир хонага олиб кириб, қон олади. Умуман оғритмайди.

– Яхши, – бола чуқур ютинди ва онаси томон энгашди. – Ойи, сизни жуда яхши кўраман! Сиз энг яхши ойисиз! – Кейин отаси томон ўгирилди. – Сизни ҳам яхши кўраман, дада. Велосипед учун раҳмат.
Ҳамшира уни қон топшириш хонасига олиб кетди. Мен эса операция хонасига йўл олдим.

Операциядан кейин қизча реанимацияга ўтказилгач, врачлар хонаси томон юрдим. Қон топшириш хонасида бизнинг кичкинагина қаҳрамонимиз каравотда ётганига кўзим тушди. Ҳамшира қон олгандан кейин уни дам олдириш учун қолдирган экан. Мен боланинг олдига келдим.

– Синглим қани? – сўради бола.

– У ухлаяпти. Аҳволи жуда яхши. Сен уни қутқардинг.

– Энди мен қачон ўламан?

– Ҳммм… бу яқин ўртада эмас, қачон жудаям қариб қолсанг...

Аввалига мен боланинг саволини унча тушунмадим, кейин эса у нимани назарда тутаётгани ярқ этиб миямга уриб қолди.

Бола ўзидан қон олингандан кейин ўлиб қолсам керак, деб ўйлаган экан. Шунинг учун у ота-онаси билан видолашганди. У ўзининг ҳалок бўлишига юз фоиз ишонган. Бола  синглиси ҳаёти учун ўз жонини қурбон қилишга рози бўлган. У қандай қаҳрамонлик кўрсатганини англаяпсизми? Бу ҳақиқий қаҳрамонлик эди.

... Орадан шунча йиллар ўтган бўлса-да, бу воқеани эсласам ҳали ҳам бир сесканиб кетаман...

 

http://ourkidsour.org сайтидан

Анвар КАРИМОВ

таржимаси

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"