Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5551
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126619
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 089 069
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Нотариал соҳадаги қулайликлар

 

notarius_160– Менга кўчмас мулклар олди-сотдиси ёки уларни ҳадя қилиш борасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берсангиз....

Латофат ОЧИЛОВА.

Навоий шаҳри.

– Бугунги кунда барча соҳалар қатори нотариат йўналишидаги ислоҳотлар ҳам янги босқичга кўтарилиб, фуқароларга катта қулайликлар туғдирмоқда. 2010 йили қабул қилинган  Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага адлия вазири ўринбосарининг жорий йил 5 апрелдаги 71-мҳ-сонли буйруғи билан бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгани бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Зеро, ушбу ҳужжатга биноан Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 июлдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил 1 июлдан эътиборан кўчмас мулкларнинг олиш-сотиш, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлаш учун ариза берувчи давлат нотариал идорасига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани бевосита тўлдириш йўли билан ёки электрон аризани тўлдириш учун кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.  Бундан ташқари, электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар, аниқроғи, газ, совуқ сув, иссиқ сув, иссиқлик таъминоти ва оқова сувларни чиқариш бўйича хизматлар, электр энергияси тўловидан қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд ёки мавжуд эмаслиги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки Тизимда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади. Шу асно барча хизмат турлари тўлови бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчига қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан сўнг битимни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилади ва унинг талабига кўра, ёзма билдиришнома берилади.

Бунда ариза берувчига солиқлар, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бўйича аниқланган қарздорликни нотариал идорада, жумладан, электрон тўлов тизимлари орқали тўлаши мумкинлиги тушунтирилади ва у амалга оширган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан Тизимда акс эттирилади.

Хабарингиз бор, илгари нотариал ҳаракат юридик шахс вакили билан тузиладиган бўлса-ю, у ва вакил ўртасида меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаган бўлса, нотариал тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб қилинарди. Ўзгариш сабабли эндиликда юридик шахс ишончномаси ходим ёки умуман бошқа шахсга берилишидан қатъи назар, нотариуслар томонидан қабул қилиниши белгиланди.

Асосий ўзгаришлардан яна бири – банклар ажратган кредитларни қайтаришни таъминлаш учун қўйиладиган мол-мулклар бўйича суғурта қилинганлик ҳолати нотариал идора томонидан талаб қилинмайдиган бўлди. Ёки айтайлик, нотариус ижро хати ёзилган кундан бошлаб икки иш куни ичида унинг нусхасини қарздор доимий рўйхатда турган жойдаги ижро органига юбориши шарт қилиб қўйилди. Йўриқномага киритилган бир қатор муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, қолаверса, халқимизнинг оғирини енгиллаштиришга хизмат қилади.

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ИЖАРАСИ

ijara_mashina_160– Автомототранспорт воситасини ижарага бериш қандай амалга оширилади?

Баҳром ЖЎРАҚУЛОВ.

Кармана шаҳри. 

 

– Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 133-бандига мувофиқ, автомототранспорт ижара шартномасини тасдиқлаш учун – мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади); ижара нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барчасининг розилиги; васийликдаги шахсга қарашли мол-мулк ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги  талаб қилинади.

Шартнома ижарага олинган мулкни сотиб олиш шарти билан тузилса ва бу мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, нотариус уни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганини ёки хатланмаганини Тизим орқали текшириши лозим.

Фуқаролик кодексининг 541-моддасига асосан тарафларга ижарага берилаётган мол-мулк топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозимлиги тушунтирилади ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилади.

Воҳид  СААТОВ,

Навоий шаҳридаги 7-сонли давлат

нотариал идораси нотариуси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"