Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5551
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126619
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 089 069
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Бермаснинг оши пишмасми?

 

santex_160Бундан икки ой муқаддам Фарғона шаҳридаги 14-маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Баҳор кўчаси аҳолисидан шаҳар ҳокимлигига шикоят тушди. Унда  зах қочириш двигателлари тўхтаб қолганлиги сабабли ҳовлиларда зах сув кўтарилиб, экинлар ва дарахтларнинг қуриб қолишига олиб келаётганлиги, маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминловчи катта қувур эскирганлиги боис тешилиб, анчагина сув зовурга оқиб кетётганлиги, хонадонларда эса сув етишмаслик ҳолати юз бераётганлиги айтилган эди.

Шикоятдаги муаммони бартараф этиш юзасидан алоқадор ташкилотларга топшириқлар берилди. Жумладан,”Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармасига ва шаҳар ободонлаштириш бошқармасига зах сувларини қочириш насосларини ишга тушириш, вилоят “Сувоқова” ДУКнинг шаҳар филиалига ичимлик сув узатадиган қувурларни янгилаш вазифаси топширилди. Шаҳарнинг Саноат ва Баҳор кўчалари кесимидаги чорраҳада жойлашган насослардан биттаси ҳавза бошқармасига қарашли экан. Бошқарма бошлиғи А.Раҳматуллаевнинг кўрсатмасига мувофиқ, бу насос дарҳол ишга туширилди. Лекин, шаҳар ободончилик бошқармасига қарашли (бошлиғи Д. Хўжаева) 3 та насос ҳамон ҳаракатсиз турибди.

Баҳор кўчасида жойлашган хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш масъулияти юкланган “Сувоқова” ДУК шаҳар филиали мутахассислари топшириқни бажаришда сусткашликка йўл қўйдилар. Шаҳар ҳокими Ш. Эркабоев шу йил 24 апрелда маҳалла аҳли билан учрашиб, бу муаммо 2-3 кун ичида ҳал қилинади деб, ваъда берган эди. Лекин орадан икки ҳафта вақт ўтганига қарамай сув муаммоси ечилгани йўқ. Филиал бошлиғи Маҳмуджон Тожибоевнинг айтишича, эскирган қувурлар олиб ташланиб, Д 500-700 мм бўлган 2800 метрли тармоқ қувурлари тортилди ва босим остида синаб кўрилмоқда. Асосий сув тармоғини Баҳор кўчасидаги тармоқларга улаш ишлари қизғин давом этмоқда. 50 метр узунликдаги янги тармоқ созлигига ишонч ҳосил қилингач, доимий тармоққа уланади ва аҳолини ичимлик суви билан мунтазам таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилади.

– Маҳалламизда 710 та хонадон бўлиб, 3650 фуқаро истиқомат қилади, – дейди Баҳор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Абдуллаев. – Маҳалладошларимиз орасида юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳам анчагина. Улар ер ости зах сувларини қочириш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан етарли таъминлаш маҳалла олдида турган энг муҳим вазифа эканлигини таъкидламоқдалар. Бу ишда лоқайдлик ва масъулиятсизликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Аҳолидан фойдаланилган бир кубметр ичимлик сув учун 315 сўмдан 515 сўмгача ҳақ олинади. Сув пулини ўз вақтида тўламаганларга қонун асосида чоралар кўрилади. Бироқ, афсуслар бўлсинки, Баҳор кўчасидаги хонадонларга сув келтирадиган минг миллиметрли қувур эскириб, чириб ундан оқаётган минглаб кубметр сув икки йилдан буён зовурга оқиб ётганлиги ҳеч кимни, яъни бу ишга масъулиятли раҳбарларни безовта қилмаяпти. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, шу қувурдан тушиб, исроф бўлаётган сув соатига 8-10 минг кубметрни ташкил этар экан. Хонадонларда сув етмай, танқис бўлса-ю, минглаб кубметр ичимлик сув зовурга оқиб ётса...

– 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”ни бутун халқимиз катта кўтаринкилик билан байрам қилди, – дейди Баҳор кўчасидаги 24-хонадонда яшовчи Каримжон Толипов. – Биз эса, челак ва тоғораларда уйга сув ташиш билан овора бўлдик. Жуда афсусландик. Муҳтарам Президентимиз  2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиб, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш ҳақида тинмай ғамхўрлик қилаётган бўлса-ю, шаҳримиз раҳбарлари халққа берган ваъдаларини унутиб, гап ва субутсизлик билан кун ўтказаётган масъулиятсиз мутахассисларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмасалар. Ахир, маҳаллада – кўчамизда зах сувларни тортиб олиб, бошқа ариқларга йўналтириш ишлари чалалигича қолаётганлигини, ичимлик сув қувурларини янгилаш-алмаштириш тадбирлари икки ойдан бери ниҳоясига етказилмаётганлигини қандай баҳолаш керак. Бермаснинг оши пишмас деб, шунга айтсалар керак.

Умид қиламизки, вилоят ҳокимлигининг аралашуви билан бу муаммо ўз ечимини топади.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"