Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Қоидабузарликнинг олдини олган маъқул

damas_160Президентимизнинг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурда 2017–2021 йилларда йўловчилар ташийдиган янги автобус йўналишларини ташкил этиш, янги автобус ва микроавтобуслар сотиб олиш, йўловчилар учун автовокзал ва автостанциялар қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш тадбирлари режалаштирилган.

Мазкур қарор ижросини амалга ошириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 18 январдаги қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, бу ишга алоқадор корхона ва ташкилотлар зиммасига масъулиятли вазифалар юклатилган. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, Фарғона шаҳрида жорий йилнинг сентябрь ойигача марказий айланма ҳалқа йўлида автобус қатнови йўналиши очилиши, янги сотиб олинган автобуслар билан таъминланиши, шу йил ноябрь ойига қадар шаҳар ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автобус ҳамда микроавтобусларда йўлкира ҳақини нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш, мазкур масала  бўйича изчил назорат олиб бориш тартиб-қоидаси белгиланган.

Вилоят шаҳар ва туманларида қарор ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимлиги, вилоят солиқ бошқармаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг вилоят бўлими мутахассислари ва ушбу иш билан шуғулланаётган тармоқ ходимлари билан суҳбатлашдик.

– Аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатишда “Дамас” русумли автомобиллардан кенг фойдаланилаётганлиги ҳаммамизга яхши маълум, – дейди Фарғона шаҳар йўловчи транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳумоюн Раимов. – Тўғри, бундай транспорт ҳайдовчиларининг аксарияти автотранспортини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб, тегишли автокорхона билан аниқ йўналиш бўйича шартнома тузиб, лицензия олиб, йўловчиларга кўнгилдагидек хизмат кўрсатмоқдалар. Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек айрим “Дамас” ҳайдовчилари ҳеч қандай ҳужжатсиз йўловчи ташиш билан шуғулланиб, амалдаги қонун-қоидаларни қўпол равишда бузишяпти. Шу боис, бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида солиқ ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат рейдлари мунтазам равишда ўтказилмоқда. Масалан, жорий йилнинг ўтган ойида амалга оширилган тадбирларда 40 та автомобиль жарима майдончасига тортилиб, ҳайдовчиларига нисбатан қонун асосида чоралар кўрилди. Агар “Дамас” ҳайдовчиси лицензиясиз йўлга чиқиб, умумий қоидани бузган тақдирда унга энг кам иш ҳақининг 15 баробари миқдорида жарима солинади. Мобода бундай қоидабузарлик такрорланадиган бўлса, жарима миқдори ҳам ошиб бораверарди.

– Шуниси ачинарлики, лицензиясиз ва шартномасиз йўловчи ташиш билан шуғулланаётган ҳайдовчилар солиқ интизомини бузишдан ташқари, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ҳам жаддий зарар етказишяпти. Шу боис, уларга нисбатан қонун-қоида талаби асосида қаттиққўллик билан муносабатда бўлиш лозим, – дейди вилоят солиқ бошқармасининг масъул ходими Ахбор Саидов. – Бу соҳада раҳмдиллик кетмайди. Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоят шаҳар ва туманларида “Дамас”чилар томонидан 673 та ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланиб, уларнинг автотранспорти жарима майдончасига қўйилди. Ўзларига эса 408 млн. 415 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Энг кўп қоида бузилишлар Фарғона шаҳри, Қува, Тошлоқ, Фарғона, Бешариқ туманларида кузатилди. Бундай нохуш ҳолатларга қарши кураш чора-тадбирлари кучайтирилмаса, йўловчиларда қийинчилик ва норозилик ортиб бораверади.

– Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, – дейди “Дамас” ҳайдовчиси Дилшоджон Турсунов. – Лицензиясиз ва шартномасиз йўловчи ташишга ҳаракат қилаётган касбдошларимиз қоида бузишдан ташқари, транспорт тўхтайдиган жойлар, чорраҳалар, одам гавжум жойларга  кириб олиб, йўловчларнинг норозилигига сабаб бўлмоқдалар. Бу эса транспорт қатновида авария ва тирбандлик ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, умуман “Дамас” автомобилларидан фойдаланишда белгиланган қонун-қоидаларга ҳамма жойда қатъий амал қилинса, мақсадга мувофиқ бўларди. Тўғри, қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилади. Лекин қонунбузарликларнинг олдини олган маъқул.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.  

 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1816
4335
4753

-418
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
116042
111250
79818

+31432

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 3 960 439
Вход на сайт




© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"