Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8288
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137520
308009
54472

+253537

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 463
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Бешариқ ондатраси

telpak_160Бешариқ туманидаги “Муҳаммаджон” фермер хўжалигида сифатли бош кийимлари, айниқса, телпаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Хўжаликнинг икки гектар майдондаги боғида ондатра ва нутрия (сув каламуши) етиштириш технологияси ўзлаштирилиб, бош кийимлар хом ашёси кўпайтирилмоқда. Муҳаммаджон Холматов бошлиқ фермер хўжалигида дастлаб 50 бош нутрия боқилган эди. Кейинчалик уларнинг сони 350 бошга етказилди. Аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари ҳисобга олиниб, хўжаликка қарашли кўл ва сув ҳавзаларида нутрия билан бирга ондатра етиштириш ҳам йўлга қўйилди. Ондатранинг афзал жиҳати шундаки, улар тез кўпаяди. Қишнинг охирида 16 тагача болалайди.

Тадбиркор уларнинг мўйнасидан йилига 600-700 та аёллар, эркаклар ҳамда болалар бош кийимлари тайёрлайди. Табиий маҳсулотлардан тикилган телпаклар ички бозорга етказиб берилади. Шу билан бирга, хўжаликда яроқсиз ҳолга келган, эскирган мўйнали бош кийимларни таъмирлаб бериш ҳам йўлга қўйилган. Маҳалладаги 7 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

Турмуш ўртоғи Қорияхон Холматова “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси – 2015” республика танловида ўзининг “Кичик ҳавзалар ташкил қилиш, ондатра боқиш кўламини кенгайтириш” лойиҳаси билан қатнашиб, 60 млн. сўм кредит олиш имконини берувчи сертификат билан тақдирланди.

– Ҳунаримиз сабабли турмушимиз фаровон, ризқимиз улуғ, – дейди Қорияхон опа. – 5 нафар қизим, ёлғиз ўғлим Мадаминжоннинг бахту камолини кўриш насиб этди. Тўйлар қилиб, уйлар солдик. Қолаверса, фарзандларим ҳам бу ҳунарни эгаллаб, хонадонларига ризқ-насиба улашмоқда.

Телпак тикиш маҳоратини 12 нафар шогирд ҳам пухта эгаллаган. Улар Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида, шунингдек, Андижон вилоятида фаолият кўрсатишмоқда.

Фермер хўжалиги таркибидаги оилавий кичик корхонанинг ўзига хос анъаналари бор. Корхона жамоаси “Сартол” маҳалласидаги 20-умумтаълим мактабининг 10 нафар аълочи ўқувчисини оталиққа олиб, уларга ўз маҳсулотлари билан моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Муҳаммаджон Холматовнинг айтишича, “Соғлом она ва бола йили”да оталиққа олинган ўқувчилар сони икки баробарга кўпаяди.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"