Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
354
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172310
286969
40722

+246247

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 411 369
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Хайрия ҳашари

xashar_160Президентимизнинг Рамазон ҳайитини юксак савияда ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида катта ишлар амалга оширилди. Кексаю ногиронлардан хабар олиш, қишлоқ, маҳалла ҳамда гузарларни ободонлаштириш, кўча ва хиёбонларни кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Рамазон ҳайити кунларида халқимизнинг азалий урф-одатлари, хислатлари амалда намоён этилди, кўнгиллар шодлик ва шукроналик туйди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 3372 нафар кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳомий ташкилотларнинг 170 млн. сўмлик, маҳалла фондининг қарийб 43 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйларида 78,8 млн. сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди. Байрам муносабати билан 71 та муқаддас қадамжо, 16 та тарихий обида, 904 та қабристон, 198 та масжид ободонлаштирилди.

Фарғона шаҳридаги “Оқариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида қабристонга олиб кирувчи йўлга асфальт ётқизилди, йўлаклар тозаланди. Девор ва дарахтлар оқланди. Саховатпеша инсонлар томонидан кам таъминланган 13 та оилага ун, ёғ, гуруч, мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етказиб берилди.

– Халқимиз бугунги шароит ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ободончилик, бунёдкорлик хайрия ишларини рўзаи-рамазон кунларида шукроналик билан амалга оширдилар, – дейди Данғара туманидаги Тегирмонбоши қишлоқ қабристонининг қоровули Қодирали Аҳмадалиев. – Биз ҳеч кимни ҳашарга айтганимиз йўқ. Маҳалла аҳли ўз хоҳиши билан қабристонни ободонлаштириш, сув йўлларини тозалаш, дарахт ва гулзорларни янгилашга келди. Буни фақат бизда эмас, Қизилмушт, Қирқлар, Янгиобод ва Амиробод қишлоқларида ҳам кузатдик. Зеро, Рамазон байрами диний ва маданий-маърифий қадриятларимизни намоён этишда муҳим босқич бўлди.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"