Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4032
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
191527
286969
21505

+265464

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 430 586
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фарзандлари соғлом юрт

chaqaloq_160Инсон ҳаётда бир орзу билан яшайди. У ҳам бўлса, ўзидан муносиб издош қолдиришдир. Ҳаммамиз ҳам шу ниятда фарзанд ўстирамиз, унга таълим-тарбия берамиз, боламиз келажакда жамиятдан муносиб ўрин эгаллаши учун ҳаракат қиламиз. Аслида, бу ҳаётий тамойил давлат сиёсатининг ҳам устувор йўналишларидан бирига айланган. Зеро, келажак пойдеворини мустаҳкамлаш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш асосий мақсадимиздир.

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда шу хусусда сўз юритилар экан, бугун оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масаласига катта эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Қайд қилинганидек, юртимизда “Соғлом она – соғлом бола” ғоясини ифодаловчи бир неча дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилди. Президентимизнинг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида Давлат Дастури тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат асосида қатор тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини кучайтириш, аёллар, болалар ва ўсмирлар хасталикларининг олдини олишга қаратилган долзарб вазифалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

– Бизнинг шифо масканимизда неонатология, кичик ёшдаги болалар патологияси, неврология, пульмонология, гепатология, аллергология, болалар хирургияси сингари бўлимлар мавжуд, – дейди республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Дилором Аҳмедова. – Ушбу бўлимлардаги малакали мутахассислар тиббиётда ноёб саналган операциялар, мураккаб текширувларни амалга оширишмоқда. Қувонарлиси, ўтган йилдан эътиборан, марказимизда эшитиш аъзолари заифлиги хасталигига чалинган болаларда кохлеар имплантация операцияси йўлга қўйилди. Бу турдаги амалиёт бугун жаҳоннинг саноқли мамлакатларидагина ўтказилмоқда.

Энг муҳими, марказ ходимлари бу каби ноёб тажрибаларни жойларда оммалаштиришга ҳаракат қилишаётир. Шу боис ҳам кейинги икки йил ичида чекка ҳудудлардаги мутахассислар малакасини оширишга қаратилган 150 дан зиёд маҳорат дарслари ташкил этилди. Хавфсиз оналик, чақалоқни кўкрак сути билан парваришлаш, соғлом турмуш тарзи қоидалари ҳақида эса ҳудудларда тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказиляпти.

Хабарингиз бор, ҳозирги кунда болаларни ўн битта хавфли касалликка қарши режали эмлаш тизими амал қилмоқда. Яқин келажакда эса пневмококк, папиллома вируси каби инфекцияларга қарши янги вакциналар билан эмлаш жорий қилинади. Яна бир янгилик: болалар орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида миллий эмлаш календарига ротавирус вакцинацияси ҳам киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, айни кунларда МДҲ мамлакатлари орасида ягона кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази қурилмоқда. Марказ ишга туширилгач, энг сўнгги русумдаги технологияларга асосланган ҳолда юксак сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Бундан ташқари, келгуси йилга қадар вилоятлардаги 13 та кўп тармоқли болалар тиббий марказларининг қурилиши ва қайта реконструкцияси якунланади. Албатта, буларнинг бари келгусида фарзандларимизнинг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлаш йўлидаги эзгу чора-тадбирлардир.

Матбуот анжуманида, шунингдек, болалар орасидаги камқонлик, А витамини ҳамда йод танқислигининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди. Журналистлар педиатрия тизимида эришилаётган ютуқлар, истиқболдаги вазифалар ва айрим муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Муборак ОХУНОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"