Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5987
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177943
286969
35089

+251880

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 002
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Қаршининг кўркам уйлари

qarshi_uy_160Президентимизнинг 2013 йил 25 июлдаги “Қарши шаҳрини келажакда қайта қуриш режаси ва замонавий йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори асосида бугун шаҳарда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчаларида қад ростлаётган кўп қаватли турар жой бинолари шаҳарга узукка кўз қўйгандай ярашиб турибди. Юртбошимиз жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида яқинда вилоятга қилган ташрифи чоғида таъкидлаганидек, бир пайтлар Қашқадарё деганда одамларнинг кўз олдига чўл келарди.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишларига эътибор йўқ, бажарилган қурилишлар ҳам мендан кетгунча, эгасига етгунча қабилида, ҳисобот учун қилинарди.

Мустақиллик йилларида узоқни кўзлаб, изчиллик билан амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ бугун Қарши шаҳри обод ва фаровон бўлиб бораётир. Ўтган йили бу ерда биринчи қаватига савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилган 32 та замонавий кўп қаватли турар жой қад ростлаган бўлса, жорий йилда яна шундай уйлардан яна 25 таси бунёд этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ва Насаф кўчалари кесишган Қаршининг эски шаҳар қисмида қад ростлаган, 24 хонадонга мўлжалланган турар жой кўркамлиги билан атрофга зеб бериб турибди. Уни “Тўхта ота Ҳайдаров’’ ишлаб чиқариш ва савдо хусусий фирмаси бунёдкорлари 9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига қуриб битказишди.

– Бинонинг пишиқ ва пухта бўлишига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди фирма раҳбари Эшмамат Тўхтаев. – Бино асоси мустаҳкам бўлиши учун ишни 8 метр чуқур қазишдан бошладик. Тупроқ етарлича зичлангач, пойдевор қуйилди. Бинонинг ҳар бир безагида замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштиришга интилдик. Юртбошимиз айтганидек, бинони қураётганда беш-ўн йилни эмас, балки узоқ истиқболни ўйлаб иш юритдик. У ҳар томонлама мукаммал манзара ҳосил қилиши учун ён-атрофида катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини бошлаб юборганмиз.

Янги кўп қаватли уйлар фасадини безашда замонавийликка уйғун миллий услубдан фойдаланилаётгани кўчаларнинг ҳам чиройини очган. Энг муҳими, бу гўзаллик янги уйлар соҳиби бўлмиш ёш оилаларга бахт ва фаровонлик келтириши ният қилинган.

Сайид МЕЙЛИЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"