Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8478
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137710
308009
54282

+253727

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 653
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фан ва таълим интеграцияси

mmm-1Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Фан ва таълим интеграцияси” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Вазирлик раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мутасаддилар мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар. Хусусан, Президентимизнинг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасалари тузилмасини янада мақбуллаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва инновацион ютуқлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Таъкидландики, ушбу қарорларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий университети қошида Математика институти ҳамда Фалсафий тадқиқотлар ўқув илмий комплекси, Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Тошкент Давлат техника университети қошида Тармоқлараро машинасозлик муммолари илмий-тадқиқот маркази, Тошкент Давлат шарқшунослик институти қошида Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилди. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Қарши Давлат университетлари базасида илмий марказлар ҳам фаолият бошлади. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети қошида эса Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолияти йўлга қўйилди.

 

Анжуманда алоҳида қайд этилганидек, юртимизда барча тармоқлардаги каби илм-фан соҳасида ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда. Энг асосисийси, илмий ишланмаларни иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш бўйича самарали механизм барпо этилди. Илмий муассасаларда катта авлод вакиллари билан бир қаторда, ҳар томонлама пухта билимга эга, бир неча чет тилларни биладиган ёш олимлар ва тадқиқотчилар ҳам кенг кўламли изланишлар олиб боришмоқда. Улар замонавий илмий ва лаборатория жиҳозлари, материал ресурслари билан таъминланган. Шу боис, ёш олимлар томонидан эришилаётган фундаментал натижалар амалий илмий-техник ва инновацион ишланмаларни кенг ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан ташкил этилган илмий-тадқиқот марказларининг илмий-тадқиқот мавзулари республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига мос вазифаларни ҳал этишга қаратилганлиги алоҳида эътиборга олинган ҳолда танқидий таҳлил қилиб чиқилгани бу йўналишдаги фаолиятнинг такомиллашувига хизмат қилди.

Айни пайтда мазкур марказларда давлат илмий техник дастурлар доирасида умумий қиймати 5,02 млрд. сўмлик 46 та лойиҳа бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Марказларнинг илмий-тадқиқот ишларида университет магистратура талабалари ва катта илмий ходим изланувчилар фаол иштирок этишяпти. Шу билан бирга, марказнинг илмий ходимлари олий таълим муассасаларида ўқув жараёнида талабаларга маърузалар ўқиб, бакалавриатура ҳамда магистратура талабаларига илмий раҳбар ва маслаҳатчи сифатида фаолият олиб боришмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Б. Усмонов сўзга чиқиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига тўхталди. У ютуқлар иқтисодиётнинг замонавий, яъни инновацион шаклини барпо этиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган изчил чора-тадбирлар самараси эканлигини алоҳида қайд этди. Президентимиз ташаббуси билан илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро боғлайдиган мустаҳкам механизм босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда илм-фанни бошқариш тизимининг ислоҳ этилиши фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш, янги ишланмаларни жорий этиш ҳамда улардан кенг фойдаланишга қаратилган инновацион ишларни ривожлантиришнинг амалий механизмини яратиш имконини берди.

Бундан ташқари, Юртбошимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 8 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” республика ярмаркаси доирасида 4 мингдан ортиқ ишланма такдим этилиб, жами 3200 дан зиёд шартнома имзоланди. Уларнинг салмоқли қисмини олий таълим тизими тадқиқотчилари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ташкил этади.

Шунингдек, анжуман якунида оммавий ахборот воситалари вакилларига илмий-тадқиқот марказлари ва институтларида эришилаётган ютуқлар ва инновацион ишланмалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"