Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2253
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123321
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 771
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Гурланнинг бежирим пойабзаллари

tufli-qish-nn_160Бугун шаҳару қишлоқларимиздаги бозорларга кирсангиз, моллар мўллигидан, тўкин-сочинликдан баҳри-дилингиз яйрайди. Энг муҳими, расталарни тўлдириб турган кийим-кечак ва бошқа маҳсулотларнинг аксарияти ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Жумладан, Гурлан туманидаги “Гурлан shоеs” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган пойабзаллар ҳам аҳолига манзур бўлмоқда.

Асосан, болалар ва эркаклар оёқ кийимлари тайёрлашга ихтисослашган мазкур корхонада хорижникидан қолишмайдиган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. “Халқ банки”нинг Гурлан филиалидан ажратилган 714 млн. сўмлик молиявий мадад ва Хитой давлатидан замонавий дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилганлиги тадбиркорга анча қўл келди. Бугун жамоада 18 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган. Ёшлар бир-биридан бежирим оёқ кийимлар ишлаб чиқаришни қунт билан ўрганишяпти.

– Юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги биз каби ишбилармонларга имконият – дейди корхона раҳбари Хушнуд Бобожонов. – Бир пайтлар оддий оёқ кийими излаб, бозорма-бозор кезиб, овора бўлардик. Аҳоли эҳтиёжи моллари ниҳоятда тақчил эди. Истиқлол шарофати билан бозорларимиз маҳаллий маҳсулотлар билан тўлди. Энг асосийси, тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар арзон ва сифатлилиги билан кўпчиликка маъқул бўлмоқда.

Корхонада маҳсулотнинг ташқи кўриниши ва дизайнига жиддий эътибор қаратилаётир. Шу мақсадда бичиш, шакл бериш ишлари автоматлаштирилган дастгоҳларда янгича усулда бажарилаяпти. Яъни бу ерда дастлаб белгиланган ўлчам бўйича чарм бичилади. Уни моҳир тикувчи тиккач, махсус ускуна ёрдамида шакл берилади. Хуллас, ҳозир 25 турдан ортиқ бир-биридан бежирим ва сифатли эркаклар ҳамда болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.

– Мен ўтган йили Гурлан маиший хизмат касб-ҳунар коллежини тугатиб ишга келдим, – дейди Анвар Машарипов. – Ишимдан мамнунман. Чунки биз тайёрлаётган пойабзалларни халқимиз севиб харид қилмоқда. Ўз ишидан қониқиш ҳисси кишига ғайрат, шижоат бахш этар экан.

Дарҳақиқат, бундай корхоналар сони кундан-кунга кўпайиши истеъмолчиларга катта қулайликлар яратяпти. Хусусан, “Гурлан shоеs” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари асосан, дўконларда сотилмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилаётган турли хилдаги енгил, экологик тоза пойабзаллар нафақат вилоятда, балки бошқа ҳудудларда ҳам харидоргир. Жамият мутасаддилари маҳсулот турларини янада кўпайтириш, сифати ва дизайнини такомиллаштириш орқали уни экспортга йўналтиришни мақсад қилишган. Излаган имкон топар, деганларидек, тадбиркорлик ва ишбилармонлик жадал ривожланаётган юртимизда ҳар бир инсон ўз имконият ва салоҳиятидан унумли фойдаланиб, элга хизмат қилмоқда.

Севара РЎЗМЕТОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"