Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4596
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107585
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 035
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Балиқчилар ташаббуси

baliqchi-kishi_160Бундан бир муддат аввал Фарғона шаҳри яқинидаги Ёрмозор қишлоғида балиқчиликка ихтисослашган махсус хўжалик ташкил қилинган эди. Қисқа вақт ичида ушбу хўжалик довруғи нафақат вилоят, балки бутун водийга таралди. Хўжаликка Фарғона политехника институтининг тадбиркор муаллими, фан номзоди Алишер Мамажонов раҳбарлик қилмоқда.

– Ўтган йили аҳоли ва савдо ташкилотларига 40 тоннадан ортиқ балиқ етказиб бердик, – дейди у. – Кексаларни эъзозлаш йилида балиқ етиштиришни 50 тоннага етказиш ниятимиз бор. Шартнома режасини уддалаш учун Хайрулла Тошбеков, Дадабек Фозилов, Анвар Каримов, Улуғбек Усмонхўжаев сингари ишчи ва мутахассислар ғайрат қилмоқдалар. Асосий мақсадимиз балиқнинг тез етиладиган ва инсон организми учун фойдали зотларини яратиш,  мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий ривожини жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Хўжалик сой бўйида жойлашганлиги боис бетакрор, гўзал манзарага эга. Баланд тераклар, мевали ва манзарали дарахтлар шитири сой сувининг шовуллашига қўшилиб, кишига завқ бағишлайди,  ўзгача кайфият улашади. Балиқчилар бу ерда дам олиш зонаси, балиқчилар хиёбони ва савдо маркази барпо этишга киришишган. Бу борада Фарғона вилоятидаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда Андижон вилоятининг “Олимп кошонаси” балиқчилик хўжалиги билан изчил ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Янги иншоотлар барпо этишда бундай алоқалар ижобий самара бериши, шубҳасиз.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"