Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4056
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107045
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 495
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Тадбиркорликни ишончли ҳимоялаш омили

tadbirkorlik-yigitlar_160Мустақил Ўзбекистоннинг ўзига хос миллий иқтисодиёти шаклланаётган ҳозирги даврда унинг асосий таянчи бўлмиш тадбиркорликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу соҳадаги вазифалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шу боис биргина сўнгги уч йил ичида хусусий мулкнинг мавқеини ошириш ва уни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитларини янада яхшилашга йўналтирилган ўн бешта қонун қабул қилинди.

Жорий йилнинг 15 майида эса Юртбошимиз “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Ундан кўзланган асосий мақсад хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва ролини тубдан ошириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулкнинг, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини кўпайтириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришдан иборатдир.

Орадан кўп ўтмай, мазкур фармонга биноан, тўртта асосий йўналиш бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларни қамраб олувчи комплекс дастур тасдиқланди. Унда хусусий мулк ҳамда хусусий тадбиркорликни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартибини янада соддалаштириш, уларнинг жадал ривожланиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш, маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш ҳисобидан тадбиркору ишбилармонларга ҳар қачонгидан кенгроқ эркинликлар бериш лозимлиги қатъий белгилаб қўйилди. Хусусан, келгусида тадбиркорлик субъектлари солиқ ва божхона қонунчилигини бузгани муносабати билан уларнинг мулкини мусодара қилиш, тўловчи томонидан эътироз бўлганда, қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ундириш фақат суд қарори билан амалга оширилади. Шунингдек, хўжалик судларига назорат қилувчи органнинг шикоят қилинаётган ҳаракати (қарори) ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқини бериш, ушбу судлар томонидан хусусий тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъво аризаларини кўриб чиқишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқариш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартириш кўзда тутилаяпти.

Фармондаги яна бир муҳим янгилик шундан иборатки, жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилади. Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркор касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган тақдирда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилади.

Эътиборга лойиқ жиҳати – фармонда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни янада тартибга солиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва ноқонуний аралашганлик, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш, жумладан, жиноий жавобгарлигини жорий этиш ўта муҳим аҳамият касб этувчи вазифа сифатида қайд этилган. Жумладан, жорий йилнинг 1 июлидан режали текширувлар ўтказишнинг ягона тартиби ва даврийлиги жорий этилади. Бу тартибга кўра, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолияти бўйича барча текширувлар режали асосда тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган, бошқа хўжалик субъектларини текшириш уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган ва фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарори билан амалга оширилади. Айни пайтда молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувларни амалга ошириш муддати 30 календарь кунидан 10 кунгача қисқартирилади.

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича режали текширувлар эса фақат охирги режали текширув давридан кейинги муддатни қамраб олиши шарт. Тадбиркорлик субъектларига муқаддам йўл қўйган хатоларини текширув давом этаётган даврнинг ўзида тўғрилаш, ана шу зайл фаолиятининг тўхтатиб қўйилиши ва тугатилишининг олдини олиш имконияти яратилади Шунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларнинг фаолиятига доир комплекс текширувлар тайинланишидан аввал ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир профилактика ишлари самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сирасини айтганда, Фармон ижросини таъминлаш хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги мавқеи кескин юксалиши, уларни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулкнинг ҳиссаси, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улуши изчил кўпайиши учун пухта замин яратади.

Умиджон ЭШҚОБИЛОВ,

Навоий вилояти хўжалик судининг судьяси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"