Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3673
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106662
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 112
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Дориломон кунлар келди...

dorilomon_160Биз каби ёши бир жойга бориб қолган кексаларнинг умр йўли бир тарих. Ўтган ҳаётимизга назар соларканмиз, бошимиздан кечирганларимизни ёшларга сўзлаб бериш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз эканини англаймиз. Нега деганда, у даврлар билан бугунги ҳаётни асло таққослаб бўлмайди. Истиқлолга, шундай дориломон кунларга етказганига беадад шукроналар айтамиз. Ёшлигимиз, билагимизда куч-қувват жўш уриб турган пайтлар колхоз тузумининг машаққатли йилларига тўғри келган. Эрта тонгдан то кун ботиб, оқшом тушгунича далада меҳнат қилганмиз. Дам олиш, рисоладагидек тўйиб овқатланиш қаёқда дейсиз.

Силламиз қуриб, оёқда мадор қолмагунча ишлайверганимизда ҳам ҳеч ким, “баракалла, раҳмат сенга”, деган эмас. Ёдимда, “Мингчилик ҳаракати “ кенг қулоч ёйган даврлар эди. Далага кунига минг замбил рош тупроқ ташиб тўккан киши пешқадам саналарди. Минг замбил гўнг ташиб чиқарган эса мусобақа ғолиби бўларди. Шу тариқа кечаю-кундуз елиб-югурамиз, бор кучимизни сарф қиламиз-у, аммо оладиган даромадимизда барака бўлмасди.

Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳаётимиз жуда оғир кечди. Кеча билан кундузнинг фарқи қолмаганди. Кундузи пахта терамиз, кечалари кўсак чувиш, беда ўрими, бошқа дала юмушлари билан банд бўламиз. Шу тариқа меҳнат қилиб, аскарларимизга иссиқ кийимлар, озиқ-овқат жўнатардик. Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсин-ки, йигитларимиз она юртга ёруғ юз, катта ғалаба билан қайтишди. Аммо халқимиз ўша суронли йилларда кўп йўқотишларга учради. Уруш кўплаб оилалар, хонадонларга кулфат келтирди. Элдошларимиз бундай оғир жудоликларга ҳам ўзларида куч, бардош топиб, яна кунни тунга, тунни кунга улаган ҳолда меҳнат билан овитишга ҳаракат қилишди...

Оғир ва машаққатли ҳаёт йўлларида саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетмаганига шукр қиламан. Мана, меҳнатларимиз, чеккан машаққатларимиз натижасида, минг шукрки, Истиқлолни, рўшноликни ҳам кўрдик. Ҳур диёримиз Мустақилликни қўлга киритиб, шаҳар ва қишлоқларимиз кўркам, дастурхонларимиз тўкин, турмушимиз фаровон бўлиб бормоқда. “Кексаларни эъзозлаш йили”да бизга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик ва эътибордан бошимиз осмонга етяпти. Тинч ва осойишта юртимизда инсон қадр-қиммати ва шаъни ниҳоятда эъзозланаяпти. Ана шундай хайрли ишларга бош-қош бўлаётган, кекса авлод вакиллари ҳақида беқиёс ғамхўрлик кўрсатаётган Юртбошимиздан чексиз миннатдормиз.

Ёшим 93 да. Уч ўғил, уч қизни тарбиялаб вояга етказдим. 40 нафар неварам, 20 нафар чеварам бор. Барчаси мени эъзозлашади. Дастурхон бошида уйнинг тўридан жой кўрсатишади. Ҳаёт сабоқларимни диққат билан тинглашади. Шундай гўзал замонда, каттаю-кичик, барчага меҳр кўрсатилаётган ажойиб диёрда умргузаронлик қилаётганимдан кўнглим тўқ, шукроналарим чексиз. Илоҳим, тинч, осойишта юртимиз бундан-да гуллаб-яшнайверсин, дея ҳамиша дуо қиламан.

Рўзигул она ТАНГРИБЕРДИЕВА,

меҳнат фахрийси.

Хоразм вилояти, Питнак шаҳри.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"