Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3668
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106657
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 107
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фахрийлар — эътибор ва эъзозда

keksalar_160– Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги фахрийлар ташкилоти шаҳарнинг энг ишчан, ташаббускор ва ибратли бошланғич ташкилотларидан бири – дейди вилоят фахрийлар Кенгашининг раиси Топиболди Холдоров. – Мухторжон Мадёров раҳбарлик қилаётган бу ташкилот Касаба уюшмалари федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан катта, савобли ишларни амалга оширмоқда.

Асосий корхонадан ташқари, заводнинг Поп ва Ангрен филиалларини қўшиб ҳисоблаганда, 12 мингга яқин ишчи ва хизматчи меҳнат қилади. Фахрийлар Кенгаши ҳисобида турувчилар сони 1900 нафар. Кенгаш раиси умумий ишларни амалга ошириш баробарида, уларнинг ҳар бири билан учрашиш ва суҳбатлашишга, таклиф – мулоҳазаларини эшитишга ҳаракат қилади.

– “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ белгиланган тадбирларимизда жамоа шартномасидаги шартлар ҳам ўз аксини топган, – дейди М.Мадёров. – Шунга кўра, корхонада 20 йил ишлаб, нафақага чиққан пенсионерларга қўшимча маблағ ажратилади. Ҳозир ишламаётган нефтчи пенсионерлар санаторий ва корхона профилакторийсида имтиёзли йўлланма билан дам олиб, даволанмоқдалар. Уларнинг завод маблағи ҳисобига шифохоналарда даволанишлари, зарур бўлганда кўз, тиш ва қулоқ жарроҳлигини ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Биринчи гуруҳ ногирони бўлган фахрий ва якка-ёлғиз кексаларга, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган пенсионерларга ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун касаба уюшмалари маблағ ажратади. Пенсионерларнинг пластик карточкасига ҳар ойда 200-230 минг сўмдан маблағ ўтказилаяпти. Белгиланган тадбирларга кўра уй-жой таъмири, маиший шароити ёки саломатлигини мустаҳкамлашга эҳтиёж сезган пенсионерларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда фахрийлар Кенгаши ҳисобида тўрт нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, беш нафар фронторти меҳнати ходимлари ҳамда етти нафар фронт иштирокчиларининг бевалари бор. Улар ҳақида нафақат байрам ва тантаналарда, балки доимо хабар олиниб, тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. Уруш қатнашчиларига корхона маблағи ҳисобидан нафақаларига қўшимча, касаба уюшмалари томонидан эса озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун маълум миқдорда маблағ ажратиляпти.

– Давлатимиз ёши улуғ инсонларга қанчалик ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилаётганлигини корхонамиз мисолида тўла ҳис этишимиз мумкин, – дейди меҳнат фахрийси Тўлқин Шарипов. – Мен корхонада 20 йилдан ортиқ автотранспорт ҳайдовчиси бўлиб ишлаб, нафақага чиққанман. Ўғилларим ҳам шу ерда меҳнат қилишган. Ўтказиладиган байрам ва тантаналарга бизни, албатта, таклиф этишади. Қаерда дам олиб саломатлигимни мустаҳкамлаш ниятим борлигини суриштириб, имтиёзли йўлланма олишимга ёрдам беришади. Ойлик пенсия ва нафақаларимизга корхона маблағидан қўшимчалар тўлаб келинаяпти. Бундай ғамхўрлик учун, аввало, ҳукуматимиздан, қолаверса, корхона жамоасидан миннатдормиз.

Баҳодир ЭРГАШЕВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"