Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2795
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105784
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 068 234
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Инновацион фаолият — тараққиёт омили

oliymajlis_160Маълумки, мамлакатимизда илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ва демократик янгиланиш жараёнида фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, инновация ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, янги илмий ишланмаларни рағбатлантириш борасида етарли тажриба тўпланган. Бу жараёнда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ўзига хос хиссаси бор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси йиғилишида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг сўнгги йиллардаги фаолияти натижалари ва келгуси вазифалари юзасидан ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, қўмита Президентимизнинг 2006 йил 7 августдаги “Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият юритмоқда. Хусусан, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан бирга фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, Фанлар академиясининг фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш, илмий-техника дастурлари амалга оширилишини, шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари натижалари иқтисод, ишлаб чиқариш, таълимнинг турли соҳаларида қўлланилишини самарали мониторинг қилишни ташкил этиш қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Бугунги кунда соҳада турли илмий лойиҳаларни ўрганиш ва рўёбга чиқаришнинг аниқ йўналтирилган тизими шакллантирилди. Илмий лабораториялар замонавий жиҳозлар билан қўшимча жиҳозлангани боис илмий изланишларни олиб бориш учун қулай шароитлар яратилди. Илмий ишлаб чиқариш ва тадқиқот ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамалаш учун бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилган.

Ўтган йиллар давомида илмий ходимларнинг тадқиқотларни олиб бориш ва олинган натижаларни амалиётга жорий этишга қўшган ҳиссасига қараб уларни моддий рағбатлантириш кучайтирилганлиги, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда илмий-техник дастурларни бажарувчи ташкилотлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида илмий ходимларни моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармалари ташкил этилганлиги юртимизда инновацион фаолиятни янги босқичга кўтаргани таъкидланди.

Қайд этилганидек, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бу ҳар йили инновацион ярмаркаларни ташкил этиб боришдир. Ушбу инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси илмий ғояларнинг интенсив ривожланишига, ишлаб чиқариш билан фаннинг интеграциялашувини тезлаштиришга, олимлар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг ўзида бўлиб ўтган ярмаркада 500 та ишланма, инновацион ғоя ва лойиҳа тақдим этилиб, 1000 дан зиёд шартнома имзоланишига эришилгани бу соҳадаги ишлар салмоғидан дарак бермоқда.

Қўмита фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда илмий ва инновацион ғояларни ҳаётга тадбиқ этишнинг тизимли механизми яратилган, фундаментал тадқиқотлардан то инновацион ғояларгача бўлган жараённинг ҳаётийлиги таъминланмоқда. Бугунги кунда бир қатор инновацион ишланмаларни йирик ишлаб чиқариш корхоналарида – қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармакология, ахборот технологиялари ва таълим соҳасида жорий этишга муваффақ бўлинган.

Шу билан бирга, йиғилишда депутатлар томонидан фан ва технологиялар тараққиётининг истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари иқтисодиёт тармоқларидаги ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилиши зарурлиги, бу борадаги салоҳиятлардан тўлақонли фойдаланилмаётганлиги, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот муассасаларининг фан ва технологияларни ривожлантириш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштиришда мавжуд имкониятлар лозим даражада ишга солинмаётгани айтиб ўтилди. Бу борада фан ютуқлари ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш масалаларига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Энг асосийси, соҳанинг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, жумладан тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштириш муҳимлиги эътироф этилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"