Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3081
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105594
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 870
Главная "ISTE'MOLCHI" Босма нашрлар нега шундай аҳволга тушди?

gazeta_160Мамлакатимизда газета ва журналлар учун обуна мавсуми якунига етди. Қайси муҳаррир ёки журналистдан сўрасангиз, обунанинг яхши эмаслигидан нолийди. Ижтимоий тармоқларда эса “мажбурий обуна”га йўл қўймаслик, одамларни бу ишга мажбурламаслик, матбуотнинг зерикарлилиги тўғрисида такрор-так­рор чиқишлар қилинмоқда.

Хўш, нега газета ва журналларимиз ўқишли эмас? Журналистлар шунчалик нўноқми ёки  замон талаблари даражасида фикрлай олмаяптими? Нега таҳлилий, танқидий ва муаммоли мақолалар жуда кам? Умуман, нима учун босма оммавий ахборот воситалари шундай аҳволга тушди?

Бу саволларга жавоб топиш учун, аввало, бироз яқин тарихимизга мурожаат қилишимизга тўғри келади. Ҳеч кимга сир эмас, ўтган асрнинг 80-йиллари охири ҳамда 90-йиллари бошида газета ва журналларимиз тиражи жуда юқори эди. Айрим газеталар 700-800 минг, айримлари эса
1 миллион нусхада чоп этиларди. Одамлар газета дўконларида навбатда туриб, кундалик нашрларни сотиб олгани ҳеч кимга сир эмас. Зеро, уларда истаганча ўқишли материаллар топиларди. Кейин эса матбуот устидан назорат ўрнатилди. Бошқача айтганда, матбуотни ҳукумат ўз измига солди. Тўғри, цензура йўқ эди. Аммо юқоридан тайинланган бош муҳаррирлар аввалги цензорларни ҳам йўлда қолдириб кетишди. Газета ва журналларда танқид, таҳлилий мақолалар бутунлай йўқолди. Кейин мақтовларга, баъзида қилинмаган ишни қилинди, деб ёзишга ўтдик. Ҳаётни ўз кўзи билан кўриб турган халқ эса бизнинг ёзганларимизга ишонмай қўйди. Ва табиийки, газета ва журналлардан кўнгли қолди. Бугун эса танқид йўқ, таҳлил йўқ, деб айюҳаннос соляпмиз, айбдорларни изляпмиз. Газета ва журналларимиз ўқишли эмас, деб нолияпмиз. Ўша пайтда нашрларни назорат қилганлар, бир чўқишда ҳар қандай цензорни йўлда қолдирадиган бош муҳаррирлар бугун газеталаримизга мажбурий обуна ташкил қилмасак, аҳволимизга маймунлар йиғлайди, деб жар солишяпти.

Аввало, шуни айтиш лозимки, матбуотни жонли қилиш учун мамлакатимизда журналистларнинг малакаси, тажрибаси ва салоҳияти етарли. Тўғри, орамизда бугунги ислоҳотларга бефарқ ёки ислоҳотлар аҳамиятини унчалик тушуниб етмаётган ижодкорлар бўлиши мумкин. Оддий қилиб айтганда, журналистнинг, тўғрироғи, бош муҳаррирнинг ичидаги цензура уни жиловлаб туриш ҳолатлари ҳам бор гап. Буни тан олишимиз керак.

Аслида бугун матбуотни бутунлай ислоҳ қилиш даври келди. Журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари буни англаб етиши шарт. Замон, давр талаби, қолаверса,  юртимизда рўй бераётган бугунги ижобий ўзгаришлар талаби ҳам шундай. Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда ҳам матбуотга ҳақли равишда эътироз билдириб: “Мен оммавий ахборот воситалари фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. Лекин, афсуски, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, аҳоли мурожаатлари юзасидан газета, теле ва радиоканалларда танқидий мақола, кўрсатув ва эшиттириш­лар жуда кам”, деганида юз фоиз ҳақ эди.

Мамлакатимизда шўро даврида ҳам, мустақиллик даврида ҳам обуна мавсуми уюшқоқлик билан ўтказиб келиниши оддий ҳолга айланган. Бирданига бундай усулдан воз кечилса, унинг салбий оқибатлари қандай бўлади? Халқимизнинг саводхонлигига, маънавий онгига салбий таъсир қилмайдими, давлат сиёсатини оммага етказишда бўшлиқ пайдо бўлмайдими? Шуни ҳам тан олиш керакки, ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда Интернет тармоғи барча соҳани қамраб олган. Шу боис, зиёлиларнинг аксарият қисми,  ёш авлод “ўргамчак тўри” туфайли матбуотдан узоқлашгани ҳам ҳақиқат.

Шундай экан, жиддий ислоҳотлар рўй бераётган, халқимизнинг тафаккури ва онги ўзгараётган бир пайтда матбуотни ўз ҳолига ташлаб қўйиш, ҳукумат, вазирлик­лар, идоралар, жойлардаги ҳокимларнинг обунага аралашмаслиги қанчалик тўғри? Юқорида таъкидлаганимиздек, ахир газета ва журналлар ҳукуматга тобе бўлгани, фақат мақтов ёзгани учун халқдан, обуначиларидан, ўқувчиларидан ажралиб қолгани бор гап-ку. Демак, ҳокимликлар ўз нашрларини, вазирлик ва идоралар эса ўз тизимидаги газета ва журналларни қўллаб-қувватласа, айни муддао бўларди.

“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали салкам юз йилдан буён чоп этиб келинади. Муассис сифатида илгари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги нашрни ўз тизимидаги мутахассис ва олимларга тарғиб қилиб, обунани уюштиришда ёрдам берарди. Агросаноат мужмуи ходимлари журналга обуна бўлиб, соҳадаги янгиликлар, таж­рибалар, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятидан хабардор бўлса, бунинг нимаси ёмон? Халқ таълими вазирлигининг “Маърифат”, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг “Ишонч”, Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газеталари ва бошқа бир қанча нашрлар ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин.

Мавриди келганда яна бир гапни айтмоқчимиз. Обуна мавсуми оқсаётганлигини, газета ва журналлар таҳририятлари жамоаси мутасаддилардан нажот кутиб, қаерга бош уришини билмай турган пайт­да Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг позициясини тушунмадик. Аслида уюшма журналистларнинг барча муаммоларини ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган эмасми? Акс ҳолда уюшманинг нима кераги бор? Қийин бир пайтда ушбу ташкилотнинг кузатувчи бўлиб туришини матбуот ходимлари тушунмаяпти.

Бир сўз билан айтганда, бугун матбуот ёрдамга муҳтож. Ҳукумат, вазирликлар,  идоралар ва ҳокимликлар газета-журналларни қўллаб-қувватлаши, ёрдам бериши лозим. Акс ҳолда халқимиз онгида маънавий бўшлиқ пайдо бўлади, саводхонлик пасаяди.

Ҳосил КАРИМОВ.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"