Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3011
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105524
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 800
Главная "ISTE'MOLCHI" Мурожаатлар вақтида кўриб чиқиляпти

murojaat_160Давлат рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ҳамда соҳага тегишли қонуности ҳужжатларига амал қилинишига риоя этилиши юзасидан, шунингдек, қонун талаблари бузилишининг олдини олиш, қонунбузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Аввало, фуқаролардан тушган мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилганлиги боис, кўплаб истеъмолчиларнинг муаммолари ҳал этилди. Масалан, Наманган шаҳри, Зарафшон 2-берк кўчасида яшовчи А.Холиқовнинг Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Наманган шаҳри бўлимига йўллаган хатини ҳудудий бошқарма ўрганиб чиқди. Мурожаатда фуқаро Наманган шаҳридаги “Лола” жаҳон бозорида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор “Эргашев Расулжон”дан 1 200 000 сўмга “ЮПС” аппарати сотиб олганлиги, бироқ ундаги нуқсон туфайли фойдаланиб бўлмаётганлиги, товарни бошқасига алмаштириб бериш ёки пулини қайтариб олиш тўғрисидаги талаби эса натижа бермаётганлигидан шикоят қилади. Ўрганиш давомида  истеъмолчининг мурожаати тўғри эканлиги аниқлангач, якка тартибдаги тадбиркор “Эргашев Расулжон” томонидан фуқарога 3 кВтли “ЮПС” аппарати янгисига алмаштириб берилиб, муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.

Қуйидаги мисол ҳам савдо соҳасига тааллуқли. Президентимиз “Ишонч телефони”га йўлланган бу мурожаат Поп тумани, “Парда Турсун” МФЙ, Истиқлол кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Э.Раҳмоновга тегиш­ли. Масалани ўрганиш мақсадида истеъмолчи яшаб турган манзилга бориб суҳбатлашилганда, ҳақиқатан ҳам у 2016 йил 1 июнда  “Artel” кир ювиш машинаси сотиб олганлиги, лекин у 2018 йилнинг 2 февралида кафолат муддати тугамасдан ишламай қолганлиги ва “Artel” сервис марказига қўнғироқ қилганидан сўнг усталар келиб, истеъмолчининг айби билан машина бузилганлигини маълум қилишган. Агар харидор томонидан таъмирлашга тўловлар амалга оширилса, тузатиб берилишини билдиришгани аниқланди.

Юқоридаги ҳолатда шикоят эгасининг ҳақлиги аён бўлди. Шу боис,  “Artel” сервис марказига мурожаат қилиниб, кир ювиш машинасининг кафолат муддати 3 йил кўрсатилганлиги, агарда фуқаронинг айби билан носоз ҳолга келган бўлса, исботлаб берилиши лозимлиги, сотиб олинганига 2 йил бўлганлиги сабабли яна бир йил кафолат муддати борлигини, шу туфайли кафолат муддати давомида таъмирлаб берилиши зарурлиги тушунтирилди. Натижада сервис маркази ходимлари томонидан кир ювиш машинаси тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди.

Мазкур шикоят ҳам савдо соҳасига тегишли. Поп тумани, Пилол қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ҳамидова Наманган шаҳрининг “Сардоба” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Мега полис” савдо марказида фао­лият юритаётган якка тартибдаги хусусий тадбиркор “Наж­миддинова Назира”дан “How Cha onv” фирмасининг аёллар пойабзалини 85000 сўмга сотиб олган, бироқ бир неча кун ўтгач, оёқ кийими сифатсизлиги маълум бўлган. Истеъмолчи тадбиркорга мурожаат қилишига қарамай, муаммони пайсалга солиб келаётганлиги тўғрисида вилоят Рақобат бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Масала якка тартибдаги хусусий тадбиркор “Нажмиддинова Назира” ва харидор иштирокида ўрганиб чиқилди. Тадбиркорга Ўзбекистон Рес­публикасининг 2003 йил 13 февралда қабул қилинган 75-сонли “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо  қоидалари” тушунтирилди. Тадбиркор ўз хатосини тан олиб,   фуқарога товарнинг пулини қайтариб берди.

Ушбу мурожаат эса хизмат кўрсатиш соҳасига тегиш­ли бўлиб, у  Наманган шаҳри, 3-кичик туманда яшовчи И.Қориев томонидан Президентнинг Виртуал қабулхонасига юборилган.  Ҳудудий бошқарма мутахассислари фуқаро хонадонига бориб, тадбиркор уста Қобулжон Икромов иштирокида шикоятни батафсил ўрганишганда, ҳақиқатан ҳам, тадбиркор томонидан ўрнатилган “Акфа” ромларининг ойнасида доғлар борлиги кузатилди. Натижада Қ.Икромов камчиликларини тан олиб, ромлар ойнасини янгисига алмаштириб берди.

Ҳудудий бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даврида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари бўйича ҳам доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилди. Хусусан, Бош вазирнинг 2017 йил 29 январдаги топшириғи бўйича январь, февраль, март, апрель, май, июнь ойлари учун вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги деҳқон бозорлари ҳамда савдо ярмаркалари расталарида сотиладиган 10 турдаги асосий истеъмол маҳсулотларининг энг юқори чекланган нархлари Давлат солиқ ва молия бошқармалари, вилоят Бозорлар уюшмаси раҳбарлари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиб, барча деҳқон бозорларининг  кўринарли жойларига осиб қўйилди. Шунингдек, мазкур йўналишда кунлик мониторинг ўрнатилиб, вилоят ҳокимлигига ҳар куни маълумотлар киритиш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 13  ноябрида ўтказилган йиғилиш баёни ҳамда 2017 йил 14 ноябрдаги йиғилиш баёнининг иловасида “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари харид нархларининг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 5-иловасига асосан 105 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари тўғрисидаги маълумотлар вилоят Ғазначилик бошқармасига тақдим этиб келиняпти.

Қолаверса, ҳукуматимизнинг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан ҳудудий бошқарма томонидан ҳар ойнинг 20 санасига нархлари тайёрланиб, вилоят Молия бош­қармасига тақдим этиш йўлга қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 541-сонли қарори доирасида ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиши баёни ижросини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликларнинг олди олинди.

Хусусан, вилоят ҳудудидаги 4 та ихтисослашган улгуржи базалар, яъни “Намангануниверсалсавдо”, “Наманган озиқ-овқат агро экспорт”, “Водий саховати агроинвест улгуржи савдо” ва “Юксалиш улгуржи савдо экспорт” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан ажратилган шакар маҳсулоти “Чорсу”, “Сардоба” ҳамда “Яшил” деҳқон бозорлари ҳудудидаги 22 та савдо дўконида тадбиркорлар томонидан  белгиланган нархдан қиммат сотилаётганлиги аниқланди. Ваҳоланки, “Ўздавзахира” қўмитаси омборларидан тарқатилаётган 1 килограмм шакарнинг улгуржи сотиш нархи 4450 сўм ва чакана савдо шохобчаларидаги нархи 4900 сўм ҳамда мамлакатимиз худудига четдан келтирилган шакарнинг килограмми учун 5200 сўмдан этиб белгиланган. Шу боис, дўконлар сотувчилари қатъий огоҳлантирилиб, агар келгусида бундай ҳолат такрорланса, қонун доирасида чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган назорат тадбирлари ўз самарасини бериб, бир қатор қонун­бузилишларнинг олди олинди.

Ҳ.БОЛТАЕВ.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"