Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3517
9602
10024

-422
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
216304
269151
14546

+254605

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 342 244
Главная "ISTE'MOLCHI" Навоий ворислари

kitob_160_1“Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”, деб ёзган эди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари. Халқимизда ҳам китоб ўқиш, таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганиш инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида жуда кўп мақоллар бор. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол” каби ҳикматлар халқимиз маънавий хазинасидан. Неча асрлардан буён сайқалланиб келаётган ушбу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва, албатта, бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб мутолаасини канда қилмасликдир.

Ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий ижодини  чуқур ўрганиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ва маънавиятини оширишга қаратилган адибиётларни кенг тарғиб этиш ҳамда устоз-шогирд анъанасини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан “Навоий ворислари” кўрик-танлови эълон қилинганди. Танловда 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмир-ёшлар қатнашди.  Ўсмирлар ўзбек мумтоз адабиёти ва маънавияти ривожида салмоқли ўрин тутувчи Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг бой адабий меросини ёд олиш орқали ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини ўзларида шакллантирдилар. Ёшларнинг маънавий дунёсини миллий ва умуминсоний ғоялар билан бойитишда Навоий бобомизнинг беқиёс ижоди катта ўрин тутишини англаб етдилар.

Яқинда ЎзМТДП Боёвут тумани кенгаши томонидан  мазкур танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

– Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси миллий ғурур ва шаън туйғусини мус­таҳкамлаган ҳолда, халқимизда миллий ўзликни англашни ўстириш масалаларига ҳамма вақт алоҳида эътибор қаратади, – дейди партиянинг Сирдарё вилояти кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари Ш.Нурматов. – “Биз киммиз? Бизнинг аждодларимиз ким? Бизнинг миллатимиз нима ҳисобидан юксалди ва бутун жаҳонга машҳур бўлди?” каби саволлар ҳамма вақт Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг диққат марказида бўлади. Шу нуқтаи назардан, Алишер Навоий ижодий фаолияти, у қолдирган бой адабий мерос барчамизнинг мазкур саволларга жавоб топишимизга ёрдам беради, деб ҳисоблайман.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоийнинг ғазалларини ёддан айтишди. Матннинг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ундаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаш каби бир қатор шартлар орқали ўз билимларини намойиш этдилар. Танлов қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой тарзда кечди. Натижаларга кўра, 29-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Хуршида Акбарқулова ҳамда унинг ўқитувчиси Раҳима Мамараимова 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олишга муваффақ бўлишди.

– Китоб мутолааси инсон дунёқарашини кенгайтиради, маънан кучли шахс этиб тарбиялайди, – дейди танлов ғолибаси Хуршида Акбарқулова. – Тўғри, бугун ахборот асрида яшаяпмиз. Ҳаётимизни телефон, компьютер, планшет, интернет каби замонавий воситаларсиз тасаввур этолмаймиз. Бироқ буларнинг ҳеч бири мутолаадан олинадиган маънавий озуқанинг ўрнини босолмайди. Ҳатто бир асарни қайта-қайта ўқиб, ҳар гал бошқа-бошқа маъно олишингиз, биринчи ўқиганда тушунмаган, англамаган, ҳис этмаган жиҳатларини топишингиз мумкин. Айниқса, Навоий асарлари ўн, ҳатто юз маротаба қайта ўқилса ҳам яна шунча янги қиррасини кашф этиш мумкин. Мен бу танловга устозим кўмагида анча тайёргарлик кўрдим. Асосий беллашувлар ҳали олдинда. Мутлақ биринчиликни олишим учун ўз устимда янада кўпроқ ишлашим, ўқиб-ўрганишим кераклигини биламан.

Марзия МУХТОРОВА,

ЎзМТДП Боёвут тумани кенгаши ижроия

қўмитаси етакчи мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"