Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3516
9602
10024

-422
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
216303
269151
14547

+254604

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 342 243
Главная "ISTE'MOLCHI" Тез тиббий ёрдам чақирсангиз...

tibbiy-xizmat_180Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш масаласи асосий вазифалардан биридир.  Бу эса мамлакатимизда инсон манфаати, унинг қадр-қиммати ва шаъни юқори даражага кўтарилаётганидан даракдир.

Мирзо Улуғбек тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг асосий мақсади ҳам ҳар бир истеъмолчининг ҳуқуқини қонуний ҳимоя қилишдан иборат. Шу боис муассасалар, корхона ва ташкилотлар, ўқув юртлари, тиббиёт масканлари ва аҳоли ўртасида “Билимли истеъмолчи доимо ҳақ”, “Юксак истеъмол ва саломатлик маданияти сари”, “Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқлари ҳамиша ҳимояда” мавзуларида давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Мақсад – ҳар бир фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги билимини ошириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниб олишларига кўмаклашиш.

Шундай тадбирларнинг бирида истеъмолчи М.Ҳакимова: “Тез тиббий ёрдамни чақирганимизда қандай ҳуқуқларга эгамиз ва тез тиббий ёрдам ходими дори, шприц ва бошқалар учун пул талаб қилса, қандай йўл тутишимиз керак?” деган савол билан мурожаат қилди. Истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кенг қамровли бўлиб, қуйида бу борада уларнинг билиши лозим бўлган айрим ҳуқуқларини келтириб ўтамиз.

Тез тиббий ёрдамни чақирганингизда диспетчер чақирув рақамини ёки ўзининг рақамини, фамилиясини ва чақирув қабул қилинган вақтини сизга маълум қилиши керак.

Ёрдам кўрсатилгач, тез ёрдам ходими шифокор кўриги, қўйилган ташхис, бемор аҳволи, кўрсатилган ёрдам ҳажми, беморга берилган тавсия­лар ёзилган сигнал варақасини сизга қолдириши шарт.

Агар тез тиббий ёрдам ходими дори, шприц ва ҳоказоларни “булар шахсан менга тегишли бўлгани учун пулини беринг”, деб талаб қилса, демак у сизни чалғитмоқчи. Бундай ҳолда нафақат тўловдан бош тортишингиз, балки “103” хизматига ёки юқори турувчи давлат назорати идораларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тез тиббий ёрдам ходими шифохона шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилган кекса беморни шифохонага олиб боришдан бош тортса, билиб қўйингки, шифохонага ётқизишда ёшнинг ҳеч қандай чегараси мавжуд эмас.

Шифохона шароитида шошилинч ёрдам кўрсатиш зарурати туғилса, ёшидан қатъи назар, ҳар қандай бемор ўз вақтида шифохонага ётқизилиши лозим.

Жамиятимизга мурожаат қилган ҳар бир истеъмолчининг қонуний ҳуқуқларини тиклаб олишларида озми-кўпми ёрдам бераётганимиздан мамнунмиз.

Сирожиддин ГУЛТОЕВ,

Мирзо Улуғбек тумани ИҲҲҚЖ                                                                                                  бош мутахассиси.
 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"